Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Литологик ёки минерал-петрографик усул



Download 11,24 Mb.
bet42/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   136
Bog'liq


Литологик ёки минерал-петрографик усул. Бу усул билан жинсларнинг ранги, литологик таркиби, структура, текстура хусусиятлари, ўзига хос минераллари ўрганилади. Маълум бир чераланган майдонларда литологик таркиби бир хил ёки бир-бирига ўхшаш бўлган қатламлар бир хил ёшда деб қабул қилинади ва таянч горизонтлар ажратилади. Улар катта майдонларда стратиграфик бўлим чегараларини кузатишга, структуралар харитасини тузишга имкон беради.
Минерал-петрофафик усули билан қатламларнинг ёшини аниқлаш олдин маълум бўлган таянч кесимлар билан таққослаб амалга оширилади. Агар кесим литологик бир хил жинслардан тузилган бўлса, кесим бўйича олинган намуналар лабораторияда мукаммал ўрганилади; ўзига хос минераллар уюшмаси доналари ажратилиб кузатиб борилади.
Минерал-петрографик усул геология съёмкасида кенг қўлланилади. Хато қилмаслик учун уни бошқа усуллар билан бирга олиб бориш керак. Минерал-петрографик таркибига кўра ажратилган қатламлар литостратиграфик бўлимлар ва улардан фарқланувчи қазилма организмлар мажмуига асосланиб ажратилганлари эса биостратиграфик бўлимлар дейилади.
Структура-тектоник усули. Тектоник ҳаракатлар Ер юзининг катта майдонларида бир вақтда содир бўлиши усул асосини ташкил этади. Тектоник ҳаракатлар натижасида бир хил ёшдаги қатламлар биргаликда букилади. Ернинг геологик тарихида чўкинди тўпланиши маълум бир даврда бурмаланиш ва тоғлар ҳосил бўлиш жараёнлари билан алмашинади. Кейинчалик ҳосил бўлган тоғликлар емирилади ва текисланган майдонларни яна сув босади, янги чўкиндилар олдингисига номос юза ҳосил қилиб тўпланади. Шу ҳолда ҳар қайси номос юзалар кесимда қатламларни ажратишда чегара бўлиб хизмат қилади.
Ритмостратиграфик (циклостратиграфик) усул. Текто-ник ҳаракатларни кенг майдонларда бир вақтда содир бўлиш ғояси бу усулнинг ҳам асосига қўйилган. Чўкинди жинслар таркибида ўз аксини топувчи тебранма тектоник ҳаракатларнинг цикллийлиги (даврийлиги) эътиборга олинади. В.И.Попов таърифи бўйича чўкинди ётқизиқлари ритмостратиграфияси стратиграфиянинг бўлими ҳисобланади. Чўкинди қатламлар ва формацияларнинг тўпланиши борасида ҳосил бўлган ритмлилик таҳлил қилинади. Масалан, қуйида битта цикл баён қилинади. Айтайлик, қуруқликни сув босади. Цикл қирғоқолди саёз денгиз ётқизиқлари тўпланиши билан бошланади, сўнг трансгрессия максимумга етганда чуқурсув ёгқизиклари тўплана бошлайди ва ниҳоят сув чекиниб регрессия содир бўлганда яна саёз денгиз чўкиндилари тўпланиши билан цикл тамом бўлади.
Бир цикл ётқизиқлари иккинчисидан номослик ёки континентал ётқизиқлар билан ажралиб туради. Бу усул ритмостратиграфия ёки циклостратиграфия номини олган ва у айниқса кўмирли ва нефт-газли ҳавзалар геологиясини ўрганишда кўпроқ қўлланилади. Амалда эса бошқа усуллар билан биргаликда олиб борилади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish