Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet43/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   136
Bog'liq


Геокимёвий усул ётқизиқларни ажратиш ва таққослаш кимёвий элементларнинг Ер пўстида тарқалиши ва миграциясини ўрганишга асосланади. Айрим кимёвий элементларнинг концентрациясини аниқлаш ҳамда улар миқдорини кескин ўзгарган (камайган ёки кўпайган) чегараларига диққат билан эътибор берилади. Элементларнинг Ер пўстида миграцияси, тарқалиши ва концентрацияси ҳақидаги маълумотлар В.М.Гольдшмидт, В.И.Вернадский, А.Е.Ферсман, Н.А.Сауков, А.И.Перельман ва бошқа олимлар томонидан яхши ёритилган.
Агар элементларни миграция қобилиятлари бўйича бир қаторга жойлаштирсак, бир хил физик-кимёвий шароитларда ҳар қайси элемент шу қаторда маълум бир қатьий жойни эгаллайди (Н.М.Страхов, 1962). Ташқи физик-кимёвий шароитларни ўзгариши ўз навбатида геокимёвий ҳаракатчанлик қаторни қайта қуради. Шу боисдан Н.М.Страхов маълум бир геологик жисмдаги (қатлам) элементларнинг геокимёвий қатори шу жисм (қатлам)ни ҳосил бўлиш шароитларини ўзида акс эттиради дейди. Геокимёвий тадқиқотлар асосида ҳосил бўлиш шароитлари бўйича ҳар хил бўлган ётқизиқларни кесимда ажратиш имконияга туғилади ва уларни латерал йўналишда кузатиш мумкин. Кесим ётқизиқларини таққослаганда жинсларнинг элементар таркиби, оксидлар, изотоплардан фойдаланиш мумкин.
Геокимёвий усул органик қолдиқлари кам бўлган, ташқи кўриниши бир жинсли чўкинди қатламларни ажратиш ва таққослашда самарали натажалар беради. Бундай чўкинди қатламларга сулфат-карбонатли, кремнийли, вулқоноген-кремнийли айрим бўлакли чақиқ денгиз ётқизиқлари киради.
Геофизик усуллар. Тоғ жинсларининг нисбий ёшини аниқлашда геофизик усуллардан ҳам кенг фойдаланилади. Бу усул кесимларда бир хил физик хусусиятли қатлам ва пачкаларни ажратиш ва уларни қўшни кесимдага қатлам ва пачкалар физик хусусиятлари билан таққослашга асосланган. Бир хил физик хусусиятли қатлам ва пачкалар бир ёшда деб қабул қилнада.
Геофизик ишлар Ер юзасида ва бурғу қудуқларида олиб борилиши мумкин; охиргиси бурғи қудуғи каротажи дейилади ва Ернинг чуқур қатламлари ўрганилади. Геофизик тадқиқотларда, асосан электр ва гамма каротажи, сейсмик ва палеонтологик усуллари кенг қўлланилада.
Электр каротажда тоғ жинсларининг солиштирма қаршилиги ва ғоваклиги, гамма каротажда эса табиий радиоактивлига ўлчанади; охиргисини ядро усули ҳам дейилади. Ўлчашлар натижасида кесим каротажи (диаграммалари) тузилиб, қатлам ва пачкалар ажратилади, бир ёшдагилари таққосланиб аниқланади.
Сейсмостратиграфияда эса қайишқоқ тўлқинларнинг Ер пўстида тарақалиши асос қилиб олинган. Қайшқоқ тўлқинлар суньий портлатишлар орқали вужудга келтирилади. Литологик таркиби ҳар хил бўлган қатламларда тўлқинлар тарқалиш тезлиги турлича.
Кейинги вақтларда стратиграфияда палеомагнит усули ишончли натижалар бермоқда. Бу усул қатламлардаги жинслар-нинг қолдиқ магнитланганлик белгисини аниқлашга асосланган. Маълумки, ҳар ярим миллиондан ўнлаб млн. йиллар мобайнида Ернинг магнит майдони ўзгариб туради. Бу ўзгариш Ер тарихида дастлабки магнитланганлик вектори 180° га бўладиган инверсиясидан иборат.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish