Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet39/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   136
Bog'liq


Мажмуа таҳлил усули. Бу усул кесимдаги ҳамма органик қолдиқларнинг тарқалиши, бир мажмуанинг иккинчиси билан алмашиниши ва ажратилган мажмуани кесимдан кесимга қараб кузатишларга асосланади. Тошқотган қолдиқлар тарқалишини кесим ёнида чизиқли интервалларда кўрсатиш кўргазмали бўлади.
Литологик бир хил қатламларда бешта палеонтологик мажмуа бирин-кетин алмашинади. Унда интервал чегарасидан ўтмамайдиганлари, маълум бир вақтгача яшаганлари, интервал охирида йўқоладиган, пайдо бўладиган ва ўтиб борувчи шакллари ажратилади. Ажратилган мажмуалар турғулиги бир қанча кесимларда текширилади. Мажмуалар ўзига хос турлари билан номланади.
Мазкур усул фауна ёки флора алмашинишидаги табиий чегараларни белгилайди. Бу усулни қўллаганда кесимларнинг фациал хусусиятларини ҳам таҳлил қилиш керак.
Эволюция (филогенетик) усули. Бунда маълум вақт мобайнида организмларнинг қондошлик алмашиниши, яъни филогенези аниқланади. У ривожланиш жараёнларига асосланади.
Ривожланиш усулининг асосчиси рус олими В.О.Ковалевскийдир. Ч.Дарвин таълимотининг давомчиси В.О.Ковалевский ҳалок бўлган организмларни Ер юзидаги органик дунёнинг эволюцион ривожланишининг умумий занжиридаги бир ҳалқаси деб тушунтиради. Ривожланиш жараёнида ўсимликлар, ҳайвонлар узлуксиз хилма-хил бўлиб ривожлана боради; муҳитга мослашиш учун тобора такомиллашиб, уларнинг тузилиши мураккаблаша боради. Авлодлар аждодларига қараганда прогрессивроқ тузилган бўлади, шунинг учун уларнинг қолдиқлари ёшроқ қатламларда учрайди. Бу усулда организмларнинг насл-насаб тарихини (шажара) аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Филогенетик усулни қўллаш учун гуруҳларнинг қариндошлик филогенезини аниқлаш керак, яъни ушбу организмлар қачон пайдо бўлган, қанча вақт яшаган, авлоди ва аждоди ким бўлган, қандай ривожланган. Масалан, палеозой ва мезозой ётқизиқларини ажратиш асосига аммоноидеялар ривожланишининг йирик босқичлари қўйилган (гониатитлар-девон-перм, цера-титлар-перм-триас, аммонитлар-юра-бўр).
Палеонтологик солномаларнинг тўла эмаслигидан келиб чиққан мураккабликлар усулнинг асосий камчиликлари ҳисобланади. Бу усул палеонтолог-мутахассисдан юқори малакани ва қунт билан тадқиқотни талаб этади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish