Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Етакчи муҳим шакллар усули



Download 11,24 Mb.
bet38/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   136
Bog'liq


Етакчи муҳим шакллар усули. Стратиграфияга киритилган биринчи палеонтологик усул бўлиб, XIX аср бошларида биринчи марта Англиядаги юра ётқизиқларини ажратиш ва таққослашда В.Смит қўллаган. Бу усул ўтган аср ўрталарида немис палеонтологи Г.Бронн томонидан етакчи муҳим шакллар тушунчаси киритилгандан сўнг илмий асосланди. Г.Бронн умуртқасиз ҳайвонларнинг етакчи шакли биринчи атласини тузди.
Етакчи муҳим шаклларга қисқа вақт ичида катта майдонларда кўп тарқалган ўсимлик ва ҳайвон қолдиқлари киради. Улар яхши сақланиб қолган ва ўзига хос оддий тузилишга эга. Шунинг учун уларни осонгина аниқлаш мумкин. Юқорида қайд қилинган талабларга жавоб берувчи организмларга, аммонит, белемнит, трилобит, граптолит, фораминифералар тааъллуқли. Масалан, аммонит Саrdiосегаs соrdatum юқори юранинг оксфорд яруси (JЗo) учун етакчи ҳисобланади; белемнит Веlеmnitella mucronata - юқори бўр кампан яруси (К2km) учун, Сhoristites mosquensis Ғicher - ўрта карбон москов яруси (С2m) учун, Оbolus apollinis Еichwald - ордовикнинг тремадок яруси (O1t) учун етакчи ва ҳ.к.
Усулнинг мазмуни шундан иборатки, қатламда учраган ҳамма қазилма организмлардан юқорида келтирилган талабларга жавоб берувчи ҳамда шу қатламга хос организмларнинг 2-3 турлари танлаб олинади. Танлаб олинган турлар қатлам учун етакчи ҳисобланади. Ажратилган етакчи шакллар таркибига яқин бўлган ёки айнан ўхшаш шакллар қазилма организмлар учрайдиган бошқа ҳамма қатламлар бир ёшли деб қабул қилинади.
Мазкур усул оддий бўлгани учун кенг кўлланила бошланди. Ҳозир ҳам тоғ жинслари ёшини аниқлашда ва кесимларни таққослашда ундан кўп фойдаланилади. Лекин айрим камчиликлари унинг имкониятларини чегаралаб қўйган. Ҳар қандай организм маълум бир ўзига хос физик-геогоафик шароитларда яшагани учун унинг тарқалиши бир хил эмас. Турлар бир вақтнинг ўзида ҳам денгизда, ҳам континентда яшолмайдилар. Бинобарин, континент ёки денгиз ҳавзасининг ҳамма ерида шароит бир хилда бўлмаганлиги туфайли организмларнинг тарқалиши бир текис эмас. Шунингдек, организмлар бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиб, ҳамма ерни эгаллаб ололмайдилар. Улар Ер куррасида маълум бир вақт мобайнида тарқаладилар. Бундай тарқалиш кўп шароитларга, жумладан, тўсиқларга боғлиқ. Физик-географик шароитларнинг ўзгариши организмларни янга жойларни ўзлаштиришга ундайди, шунинг учун етакчи тур ҳар хил жойларда турли стратиграфик ҳолатни эгаллаши мумкин, яьни бир хил етакчи шакллар ҳар хил ёшдаги қатламларда учрайди.
Физик-географик шароит ўзгариши ёки фация силжиши билан организмлар ҳам ўз жойларидан кетадилар ва маълум вақтдан сўнг шароит яна тикланса аввал яшаган жойларига қайтиб келишлари мумкин. Бундай ҳолнинг, яъни бир етакчи шаклнинг кесимда бир неча бор стратиграфик юзада такрорланиши рекурренция дейилади; бу ҳолат шароит ўзгаришига кўра оргнизмлар миграциясига боғлиқ. Шунинг учун геолоик ёшни аниқлаш ва таққослашда етакчи шакллар усулидан фойдаланганда бошқа усуллар билан бирга олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish