Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet44/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   136
Bog'liq


Иқлим стратиграфик усули. Бу усул ёрдамида чўкинди ҳосилалар регионлараро корреляция қилинади ва янада майдароқ стратиграфик бўлимларга ажратилади. Иқлим статиграфия усули тўртламчи давр ётқизиқлари стратиграфиясини ишлаб чиқишда жуда қўл келди. Тўртламчи давр муддати унчалик кўп бўлмаганлигини (1,75 млн йил) сабабли одатдаги беостратиграфик усулни қўллашни бутунлай иложи йўқлиги ўз-ўзидан маълум. Ҳамма тўртламчи система деннгиз фациларида атиги биттагина Globorotalia truncalinoides замонасига мос келади. Шунинг учун бу ерда кесмаларни мукаммал ажратиш ва таққослаш умуман олганда бошқа асосда олиб берилади. Плиоцен охири ва плейстоценда содир бўлган кескин совуқлашиш ва илиқланишни бир неча маротаба алмашиниб туришига асосланади. Иқлимнинг бундай ўзгариши литологик-фациал ва полеонтологик мажмуаларни мос равишда бирин-кетин алмаштириб туришини белгилайди. Шунга кўра, Ернинг шимолий худудларида музли ва музликлараро эпохалар ажратилиб, уларга мос равишда литофациал мажмуалар ўрнатилган.
Иқлим стратиграфия бўлимларини кенг кўламда кузатиб бориб, янада аниқроқ ва хилма-хил қўшимча маълумотлар билан тўлдириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Ҳодисавий стратиграфик усули. Бу усул асосида Ер шарида глобал миқёсда содир бўлган ўзига хос ҳодисалар, геологик жараёнлар (трансгрессия ва регрессия), чўкинди ва фойдали қазилмалар тўпланиши ёки иқлим шароитларининг ўзгариши ётади ва бундай жараёнлар натижалари маълум бир стратиграфик юзада тамғаланиб ўз аксини тошди.
Энг кучли вулқоник отилишлар, Ер қимирлашлар, сунами, бўрон, тўфон ва ҳ.к. Геологик ўтмиш фожиалари қаторида комета ва астероидларнинг (астроблемалар) Ер юзаси билан урилиши алоҳида ўринни эгаллади. Ўрилиш излари-қадимга импакт қратерлар Ер шарининг кўпгина қисмида аниқланган. Текширишлар шуни кўрсатдики, фожиали импакт ҳодисалар кратерли морфоструктуралар шаклланиши ва улардаги жинсларнинг ётишигагина эмас, балки айрим ҳолларда атмосфера ва гидросферанинг жараёнларига глобал миқёсда таъсир қилиши ва ўз навбатида биотик ўзгаришларда акс этиши аниқланди. Шу муносабат билан 1979 йилда Л. Альварес (АҚШ) томонидан чоп этилган палеоцен дат яруси билан юқори бўр мастрихт яруси орасидаги чегара қаватида жойлашган юпқа гил (boundari clаy) бир неча мм. дан 10-155 см. гача, камдан-кам ҳолларда нари борса 30 см га етадиган қатламида иридий ва бошқа сидерфилларни аномал юқори миқдори борлиги ҳақидаги маълумотлар геологларда зўр таассурот қолдирди. Бу фактлар Италия ва Дания кесмаларида аниқланган эди.
Шундай геокимёвий аномалия кейинчалик Ер шарининг бошқа кўпгина ҳудудларида (Манғишлоқ, Туркманистон жануби, Тинч ва Атлантик океан чўкмаларида-чуқурсув бурғулаш қудуқларида, Америкада, Канадада) Янга Зеландда ва б. қуруқлиқда ҳам, денгиз ва континентал чўкиндиларда ҳам, океан тубларида ҳам аниқланди. Булар ҳаммаси бўр даври охири ва палеоген даври бошларида Ерга жуда катта ўлчамли астероид жисми келиб урилганлиги, органик ҳаёт ривожланиши тарихида буюк қирилишлардан бири сабаб бўлганлиги тахмин қилинди.
Демак, ўзида аномал кўп миқдорда иридийни сақлаб қолган гил қатлами глобал миқёсда тарқалганлиига бўр ва палеоген орасидаги стратиграфик юзани белгилайди. Кескин биотик ўзгаришлар қайд қилинган фанерозойни бошқа стратиграфик юзаларида (эоцен-олигоцен, триас-юра, перм-триас, фран-фамен, венд-кембрий) ҳам дунёнинг алоҳида ҳудудларида иридийнинг аномал миқдори борлига ҳақидаги маълумотлар олинган.
Стратиграфик юзаларни аниқлашда глобал миқёсда содир бўлган бошқа геологик жараёнлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, Ернинг геологик ривожланишида дунёни энг кўп сув босган трансгрессив даврлар-ордовик охири, силур охири, девон охири, карбон биринчи ярми, бўр охири ва эоценга тўғри келади ёки энг кўп регрессиялар девон бошлари ва перм-триас даврларига тўғри келади. Бу глобал миқёсда содир бўлган жараёнлар натижалари стратиграфик юзаларда сақланиб қолади. Худди шунга ўхшаш глобал миқёсда содир бўлган иқлимнинг совиб кетиши кембрий, юқори карбон-перм, тўртламчи давр музликлари иши маълум бир стратиграфик юзаларда сақланиб қолган.
Улардан ташқари маълум бир чўкинди ёки фойдали қазилмалар тўпланиш эпохаларининг глобал миқёсда содир бўлиши: токембрийда жеспилитлар, карбонда кўмир конлари, пермда ва неогенда қалин туз конлари, юра-бўр даврларида нефт ва газ, ёзадиган бўр ва ҳ.к.лар аниқ стратиграфик юзаларда ҳосил бўлган.
Умуман олганда, ҳодисавий стратиграфиядан фойда-ланганда бошқа усуллар билан биргаликда олиб бориш керак, кесмани ҳар томонлама текшириб уларни таққослаш мақсадга мувофиқдир ва натижада янада ишончлироқ маълумотлар олишга эришиш мумкин.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish