Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Магматик жинсларининг структураси ва тектураси



Download 11,24 Mb.
bet52/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   136
Bog'liq


Магматик жинсларининг структураси ва тектураси


Магматик жинсларнинг структураси ва текстураси улар­нинг энг муҳим белгиларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни батафсил таърифлаш муҳим аҳамиятга эга.
Магма жинсларнинг тузилишига структура деб айтилади. Бу эса қуйидаги белгиларга асосланади:
а) кристалланиш даражаси;
б) минерал доналарнинг катта-кичиклиги;
в) минераллар донасининг шакли;
г) минералларнинг бир-бирига бўлган муносабати;
д) кристалларнинг етилганлик (идиоморфизм) даражаси.
Кристалланиш даражасига қараб структура уч хил бўла­ди: тўла кристалланган (жинс фақат кристалл доналаридан ташкил топган); чала кристалланган (кристалланган доналар билан ойна бирга учрайди) ва ойнасимон (жинс фақат ойнадан иборат). Кристаллар мутлақ катта-кичик-лигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Йирик кристалли - 30 мм дан катта;

  2. Жуда йирик донали – 30-10 мм;

  3. Йирик донали – 3-10 мм;

  4. Ўртача донали - 3-1 мм;

  5. Майда донали - 1 мм дан кам;

  1. Зич ёки афанит - айрим доналарни лупа билан ҳам
    кўриб бўлмайди.

Бу структуралар одатда эффузив жинсларга хосдир.
Тўлиқ кристалланган структура абиссал ёки гипоабиссал шароитларда ҳосил бўлади.
Иккинчи ҳолда (чала кристалланган) жинс кристалланмай қолган масса бўлиб, унинг орасида айрим минералларнинг майда микролитлари яхши кўриниб туради.Улар эффузив ёки гипоабиссал шароитда ҳосил бўлади. Ойнасимони эффузив шароитга хосдир.
Структуранинг хилларини аниқлаб топиш жинснинг ҳосил бўлишини билишда жуда катта аҳамиятга эга. Яъни кристаллар донасининг мутлақ катталиги жинс кристалланган шароитга бевосита боғлиқдир.
Магматик жинсларнинг структураси тасодифий минералга қараб эмас, балки кристалларнинг ўртача катталигига қараб аниқланади. Масалан, жинсда 2 мм ли доналар 4-5 мм ли доналарга нисбатан кўпроқ бўлса, уни ўртача донали жинс деб, аксинча, 4-5 мм ли доналар кўпроқ бўлса - йирик донали жинс деб ҳисоблаш керак.
Кристалларнинг нисбий катта-кичиклигига қараб структуралар тенг донали, турли донали ва порфирли бўладилар. Жинснинг таркибидаги минерал кристаллари тахминан бир хил катталикда бўлса тенг донали, мабодо кристаллар катта-кичик бўлса ҳар хил донали жинс деб юритилади.
Минералларнинг кристаллари катта бўлиб, атрофидаги массадан ажралиб турса, бундай жинслар порфирли жинслар деб юритилади.
Умуман, порфир структура эффузив жинс учун хосдир. Бу жинсларда афонитли ёки жуда майда донали жинслар ичида йирик-йирик доналари ажралиб туради. Бундай структура порфирсимон деб юритилади. Струк­тура ва текстурани ўрганиш магматик жинсларининг ҳосил бўлиш шароитларини аниқлаш ва уларни синфларга тўғри ажратиш учун ёрдам беради.
Интрузив ва эффузив жинслар орасида бир-бирига ўхшайдиганлари ҳам учрайди. Бундай ҳолларда уларни қандай ҳосил бўлганларини аниқлаш анча қийинлашади.
Чала кристалланган текстура фақат эффузив жинсларга хос бўлмай, балки томир, дайка ва лакколит шаклида қотган жинслар учун ҳам хосдир. Ер юзидаги қалин қатламлар орасида интрузив жинслар ҳам учраб қолиши мумкин. Шуни хулоса қилиб айтиш керакки, тўла кристал­ланган аниқ (абиссал) юзага келган интрузив жинсларга хос бўлиб, гипоабиссал интрузив жинсларда анча кам; эффузив жинсларда эса жуда ҳам кам учрайди. Тўла кристал-ланмаган, шишасимон структуралар эффузив жинс­лар учун хосдир. Эффузив жинслардаги порфир структу­ра кўпинча гипоабиссал жинсларда ҳам учрайди.




Расм 31. Эффузив тоғ жинсларининг структура ва текстура-лари: а - порфирли структура, ҳол-ҳол текстура (андезит-порфирит); б - катта порфирли структура, флюидал текстура (липарит).


Магманинг тез қотиши натижасида моддалар тўда кристаллан-ишга улгурмайди ва шишасимон структура ҳосил қилади.
Шишасимон структурага эга бўлган эффузив жинслар чиғаноқсимон синишга эгадир. Вулқон ойнаси обсидиан структурасини эса шишасимон деб юритилади.
Баъзан магматик жинслар пегматит структурали бўладилар. Улар иккита аралашманинг кристалланишидан ҳосил бўладилар. Масалан, кварц билан дала шпати (ортоклаз) бирга ўсганда ана шундай структура пайдо бўлади.
Магма жинсларни биринчи марта микроскопик усул билан кўздан кечирганимизда аниқ кристалланган донадор структурани интрузив жинслар, эффузив жинслар, афанит ёки порфир структурали жинсларни эффузив жинслар деб айтсак катта хато қилмаган бўламиз.
Магма жинслар текстураси зич ёки ғовакли бўла­ди. Зич жинслар бир-бирига ёпишган минераллардан тузилган бўлади. Ғовак жинсларда чуқурчалар, бўшлиқлар ёки оддий кўз билан кўриш мумкин бўлмаган майда ғоваклар, тешикчалар бўлади. Бундай текстура эффузив жинслардан пемза ва шунга ўхшаш жинслар учун хосдир.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish