Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet60/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   136
Bog'liq


Геосинклиналлар


Геосинклинал ҳақидаги тушунчага дастлаб америкалик геолог Ж.Холл 1857 йилда “Нью-Йорк штатининг геологияси” китобида асоса солган. Бу китобда геосинклинал тушунчасига берилган тасвир геология соҳасида ўзига хос тўнтаришга олиб келган революцион ғоя эди.


Холлнинг илмий иши Нью-Йорк штатининг жанубий қисмидаги палеозой ётқизиқларига бағишланган. У регионнинг геологияси қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Чўкинди жинсларнинг шу ёшдаги паст-текисликлардаги ётқизиқлар билан қиёсланганда, катта қалинлиги (12 км);
2. Улар (ётқизиқлар) саёз сув фацияларига мансублиги (Холл даврларида чақинди жинслар саёз сув қолдиқ ётқизиқлари ҳисобланарди);
3. Ётқизиқларнинг бурмаланганлиги: ўзгариб метаморфлаш-ганлиги ва бошқалар.
Умуман Холл синклинал шаклдаги йирик ботиқликлар мавжудлиги, уларда қалин ётқизиқлар (20 км гача) оғирлиги туфайли магма ўчоқлар вужудга келганлиги, ётқизиқлар эса сув йўналиши асосида жойлашганлиги таъкидланган. Синклинал эса Холл тадбирича қирғоқга параллел континент океанлари оралиғида жойлашган бўлади. Холл томонидан олға сурилган тахмин, унинг айрим хулосалари ҳозирги замон тушунчаларидан узоқ бўлса-да, геосинклинал таълимотини концепциясини асоси ҳисобланади.
Кейинроқ бошқа Америка геологи Ж.Дэна томонидан 1873 йили “геосинклинал” атамаси фанга киритиб, у Холл белгиланган “геосинклинал” белгиларини мукаммал таҳлил қилди.
Унинг фикрича чўкиш жараёни Ернинг аста-секин совиши туфайли вужудга келган тангенциал чўзилиши билан боғлиқ. Дэна чўкаётган зоналарни «геосинклинал» деб айтишни таклиф қилди. Геосинклинал билан бир қаторда унга қарама-қарши “геоантиклинал” тузилма ҳам ажратди. Геоантиклиналнинг кўтарилиши эса геосинклиналларни чўкинди жинслар билан таъминловчи манба бўлиб хизмат қилишга олиб келади. Бурмаланиш эса Холл таъкидлаганича бўлсада, лекин Дэна фикрича чўкиш ва бурмаланиш жараёнлари бир вақтда бўлмайди. Унинг фикрича Аппалачи ва бошқа бурматоғ иншоотлари тараққиётида узоқ вақт давомидаги осойишталикдан сўнг қисқа муддатли бурмаланиш даври содир бўлади. Бурмаланиш жараёни эса шиддатли тоғ ҳосил қилиниши билан якунланиб, геосинклинал ўрнида синклинарий, геоантиклинал – антиклинорий структуралари ҳосил бўлиши билан якунланади.
Дэна фикрича геосинклинал ва геоантиклинал ўрнида тектоника цикли давомидаги тоғ иншоотлар ҳосил бўлган бўлса моногенли, агар икки ва уч тектоника цикллари давомида ҳосил бўлган бўлса – полигенли тоғ иншоотларини ташкил қилади. Шунингдек Дэна тоғ иншоотларининг ташкил қилувчи жинслар ўзгариб, метаморфлашганлиги, уларга интрузивлар жорийланиши ва ниҳояти геосинклиналлар континент (кратон) ва умонлар оралиғига жойланишини таъкидлаган.
1900 йилларда Француз геологи Э. Ог ўзининг “Геология” китобида “Геосинклинал” таълимотини Овропа материаллари асосида тасвирлаб берди:
1. Чўкинди жинс ётқизиқларини катта қалинлиги (20 км гача) ва танаффуссиз ҳосил бўлганлиги;
2. Чўкинди жинс ётқизиқларини батиал (чуқур уммон сув) фациясига хослиги.
Бурмаланишнинг асосий фазаси геосинклинал тектоника циклини охирига тўғри келсада, унинг айрим ғижимланиш белгилари геосинклинал – ботиқлик марказида тектоника циклини бошланғич босқичида кўтарилма шаклида вужудга кела бошлайди.
Ог уларни геоантиклинал деб номлаган.
Ог таъкидлашича геосинклинал – ботиқликлар, қитъалар ўрталиғида жойлашади. Масалан, Ўрта Ер геосинклинал – бармаланиш минтақаси Овропа ва Африка қитъалари оралиғида жойлашган. Ог фикрича Атлантика океани ҳозирги замонда ривожланаётган геосинклинал ботиқликларига мисол бўла олади. Шундай қилиб, геосинклинал ҳақидаги таълимот ХIX асрнинг охирларида ХХ асрнинг бошларида икки хил йўналиш асосида вояга келган. Бунинг сабаби тушунарли. Чунки улар янги ва кўҳна дунё геология тузилишлари асосида ишлаб чиқилган. Геосинклинал ҳақидаги тушунча келгандан то ҳозирги вақтларгача ҳам бу тушунчага бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Лекин геосинклинал таълимотига Америкада Холл, Дэна ва Овропада Оглар асос солишган.
Ҳозирги геосинклинал тушунчасига, ва умуман геосинклинал таълимотига ва унинг фан оламида жойлаштиришда катта ва муҳим ҳисса қўшган немис олими Г.Штилле (1913-45 йиллар) ҳисобланади.
Г.Штилле геосинклиналларнинг ҳамма белги ва хусусиятларини таҳлил қилди:

  1. Чўкинди жинслар қалинлиги. Бу белги тадқиқотчилар ўртасида мунозарага олиб келмаган. Лекин Штилле фикрича фақатгина чўкиш туфайлигина қалин чўкиндилар ҳосил бўлиши мумкин эмаслиги ва бундай геосинклинал ботиқларида қалин жинслар ҳосил бўлиш учун яна чўкиш билан бир қаторда кўтарилиш омилини ҳам ҳисобга олиниши керак.

  2. Бурмаланиш муаммоси. Штилле таъкидлашича айрим геосинклиналлар умуман орогенез жараёнига учрамаган. Шундай қилиб, Штилле «геосинклинал» ҳақидаги тушунчани узоқ муддатли чўкиш жараёнларига учраган доиралар ҳисобига кенгайтирди. Демак, тоғ бурмаланиш иншоотлари фақатгина геосинклиналлар ўрнида ҳосил бўлиши шарт эмас.

  3. Тоғ-бурмаланиш иншоотларининг тузилишига қараб, Штилле икки хил морфогенетикли турга бўлишни таклиф қилди: 1. Альпиннотиплик – тоғлар қопламаси (покров) ёки шиддатли ғижимланган, бурмаланган тузилмалардан ташкил топган; 2. Гермотиплик – тоғлар асосан туширма-кўтарилма бўлакларидан ёки туширма-кўтарилма бурмаланиш структураларидан ташкил топган.

Сўнгра Штилле ортоғеосинклинал яъни альпинотип ороген, масалан, Альп геосинклинал турларга кирувчи тоғлар ва Парагеосинклинал турларга яъни туширма – бўлакларидан ҳосил бўлган геосинклинал турларига масалан Родопи геосинклинал турларига бўлишни таклиф қилди.

  1. Геосинклиналларнинг магма ва метаморфланиш муаммоларини Штилле муфассал таҳлил қилди. Унинг фикрича магмаланиш жараёнлари геосинклиналларнинг тектоника циклини қуйидаги босқичлари билан боғлиқ: Бошланғич ёки орогенгача даврда намоён бўган магмаланиш жараёнлари – уларнинг таркиби нициал – кўкимтир офиолит – яъни базальт жинсларидан таркиб топган бўлиб, сув ости вулқон фавворалари туфайли ҳосил бўлган. Бошланғич босқич ҳосил бўлган магма жинслари геосинклиналларнинг ичкари доиралари билан боғлиқ бўлиб, кратонлардан (платформалардан) узоқроқда жойлашган Кратон яқиндаги геосинклинал ҳавзаларида эса офиолитлар учрамайди. Мана шундай вулқонлар тарқалиш қонунияти уларнинг Штилле томонидан офиолитли – эвгеосинклинал ва офиолитсиз – многеосинклинал турларига бўлинди.




Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish