Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet62/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   136
Bog'liq


Зилзиланинг сабаблари. Зилзила рўй бериш сабабига кўра куйидаги группаларга бўлинади: а) Ер пўстининг ўпирилиши на­тижасида бўладиган зилзила; б) вулқон ҳаракати натижасида бўладиган зилзила; в) тоғ ҳосил қилиш жараёни натижасида бўладиган тектоник зилзила ва г) одатдаги тектоник зилзиладан фарқ қилувчи чуқурдан бўладиган ёки плутоник зилзила.
Ўпирилиш зилзилалари. “Ер ости сувларининг геологик иши” темасида Ер қатламлари Ер ости суви таъсири натижасида катта-катта чуқур ғорлар каби бушликлар ҳосил қилишини кўрсатиб ўтган эдик. Бундай жойларни текшириш ҳали тугагани йук, Карст рельефи шакллари, шу жумладан, ғорларнинг баъзилари жуда катта бўлиб, уларнинг тепа қисми Ер ости сувлари таъсирида ўпирилиб тушади. Ўпирилган жойларда баъзан кул ёки воронкасимон катта чуқурлик ҳосил бўлади. Ўпирилиш зарбаси натижасида Ер ларзага келади.
Ўпирилиш зарбасидан аҳоли зарар куриши мумкин. Бундай зилзилалар ўчоги (бўшлиқ) одатда Ер юзасига жуда яқин бўлади. Тоғ ён багирлари қулаши натижасида ҳам худди шундай, зилзилалар бўлиб туради. Масалан, Тожикистонда тоғ ён бағри қулаши натижасида Помир тоғидаги Сарез кули ва бошқа баъзи кўллар ҳосил бўлган. Иссиқ кўлнинг жанубий қисмида ўпи-рилиш натижасида зилзила бўлган. 1914 йилда Харьков шаҳри остида тузларнинг ювилишидан ер ўпирилиб, 7 балли зилзила юз берган.
Вулқонли зилзилалар. Сўнмаган вулқонларнинг ҳаракати натижасида ҳам зилзила бўлиб туради. Бундай зилзила фақат вулқонли ўлкаларга хосдир. Вулқон ҳаракатланиб турган ўлкаларда зилзила кучи 5-6 баллдан (баъзиларини ҳисобга олмаганда) ошмайди. Масалан, Тинч океан атрофидаги орол ва ярим ороллар: Камчатка ярим ороли, Курил, Хоккайдо ороллари шулар жумласидандир. Бу ерларда зилзила ўчоғи 600 км чуқурликдадир.
Қаттиқ қизиб кетган суюқ лавалардан ажралиб чиқувчи газ ва буғ Ер остидан даҳшатли куч билан отилиб чиқиши натижасида кучли зилзила юз беради. Вулқоник зилзилалар гипоцентри одатда жуда чуқурда (600 км) бўлади. Бундай зилзилалар аҳоли яшайдиган жойдан четда бўлгани учуй катта зарар, етказмайди ва маҳаллий аҳамиятга эгадир.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish