Зилзила ўлчамлари
Оммавий ахборот воситалари орқали бўлиб ўтган зилзилалар тўғрисида тез-тез маълумотлар бериб турилади. Унда биз эпицентр, гипоцентр, балл, магнитуда, зилзила чуқурлиги, 12 балли шкала, афтершок каби сўзларни жуда кўп учратамизу, лекин бирон ерда ҳам бу сўзларнинг изоҳи берилмайди. Бу сўзлар ўта содда иборалардек туюлгани билан зилзилашунослик фанининг атамалари бўлганлиги учун уларни изоҳсиз тушуниш қийин, албатта.
Зилзила Ернинг мавхум чуқурликдаги қатламларида содир бўлади ва атрофга тарқалади. Зилзила содир бўлишига сабаб маълум ҳажмдагн тоғ жинсларининг ёки тоғ бўлакларининг, бирининг иккинчисига нисбатан дафъатан кўчиши десак ҳам бўлади. Геологияда тоғ бўлаклари ёки қирқмалари блоклар, плиталар деб аталади. Демак, зилзила деганда маълум хажмдаги тоғ жинсларининг дафъатаи кўчишига айтамиз. Ана шу зилзила тайёрланган ва содир бўлгая ҳажм зилзила ўчоғи деймиз. Ўчоқнинг маркази гипоцентр деб аталади. Гипоцентрнинг Ер юзидаги проекцияси эпицентр деб аталади. Эпицентр ва гапоцснтр оралигидага масофа ёки ер сатҳидан гипоцентргача бўлган маоофа зилзиланинг чуқурлиги деб аталади. Зилзила чуқурлиги ер сатҳидан 700-750 км гача масофаня ташкил қилади. Чуқурликларига қараб зилзилалар учга бўлннадн. Ер сатҳидан 70 км чуқурликкача жойлашганлари Ер қобиғи эилзилалари, 70 дан 300 км чуқурлнккача бўяганлари оралиқ; ёки қобиқ ости зилзилалар ва 300 км дан 700-750 км гача бўлганлари чуқур фокусли зилзилалар ҳисобланади. Ўрта Осиёда, хусусан Ўзбекистояда бўладиган зилзилалариннг барчаси биринчи группага Ер қобиғи зилзилаларига киради. Уларнинг чуқурлиги асосан 10-40 км, айрим ҳолларда Помирда 70 км гача боради. Оралиқ зилзилалар асосан Афгонистоннинг Ҳиндуқуш тоғлари остида содир бўлиб, уларнинг таъсир кучи Ўзбекистонга ҳам етиб келади.
Чуқур фокусли, чуқурлига 300 км дан ортиқ бўлган зилзилалар Ўрта Осиё майдонида бўлмайди. Улар асосан Тинч океани ва бошқа океанлар билан континентлар туташган жойларга тўғри келади. Демак, Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда биз сезадиган зилзилалар ўчоғн Ер қобиғида ва оралиқда Ернинг юқори мантия катламипа жойлашган зилзилалардир.
Зилзиларнинг Ер устида намоён бўлса қуввати балл билан ўлчанади. Зилзила кучи балл билан ифодаланганда унинг чуқур-лиги мутлақо ҳисобга олинмайдн. Унинг Ер устида намоён бўлишигагина аҳамият берилади. Шунинг учун балл билан энергия ўртасида тўғри чизиқли боғланиш йўқ. Масалан, бир хил энергияга эга бўлган зилзиланинг чуқурлиги 20 км чуҳурликда жойлашганда 6 баллга тенг бўлса, худди шунча энергияга зта бўлган зилзила ўчоғи 8-10 км да бўлса, 7-8 балл куч билан намоён бўлиши мумкин.
Зилзила кучини ўлчаш учун турли мамлакатларда турли олимлар томонидан 16-17 асрлардан бошлаб элликдан ортиқ сейсмик шкала таклиф этилган. Улардан энг кўп тарқалганлари учта бўлиб, биринчиси-1917 йилда Халқаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли-Канкани-Зиберг шкаласи бўлиб, ундан ҳозиргача бир қанча Европа давлатларида фойдаланилади. Иккинчиси - АҚШда Вуд ва Ньгамделар томонидан 1931 йилда Меркалли шкаласини бироз мукаммаллаштирилган 12 балли ММ шкаласи ҳисобланади. Учинчиси - Совет Иттифоқида проф. С.В. Медведев томонидан ишлаб чиқилган Ер физикаси институтининг 12 балли ГОСТ 6249-52 шкаласидир.
Қуйида халқаро МШК - 1964 сейсмик шкаласи берилган.
1. Кириш.
МШК - 1964 халқаро сейсмик шкаласи Меджаллн-Конкани- Зиберг ва шунга яқин шкалаларни С. В. Медведев (Москва), В. Шпонхойер (Иена, ГДР) ва В. Карниклар (Прага.ЧССР) томонидан такомиллаштириш. асосида тузилган. У 1964 йилда Парижда ЮНЕСКОнинг сейсмология ва сейсмобардош қурилиш бўйича ўтказилган давлатлараро йиғилишида тавсия этилган.
2. Шкалада қабул қилинган изоҳлар (классификация)
I. Қурилиш турлари (антисейсмик қурилмаларсиз (мосламаларсиз) қурилган яишоотлар).
А тури - тош бўлакларидан қурилган уйлар, қишлоқ жойларда қурилган иморатлар, хом ғишт ва сомон сувоқли уйлар;
Б тури - пишиқ ғиштдан қурилган уйлар, йирик блокли ва панелли уйлар, силлиқ қирқилган тошлардан қурилган уйлар;
В тури - темир-бетон каркасли уйлар, ёғочдан қурилган уйлар.
II. Миқдорий белгилар: айрим - 5%; кўп - 50%; кўпчилик -75%.
III. Бузилиш даражалари:
1-даража. Енгил бузнлиш: сувоқдаги кичик ёриқлар ва сувоқ парчаларининг кўчиб тушиши;
2-даража. Унча кучли бўлмаган бузилишлар: сувоқларда ёриқлар пайдо бўлиши, катта сувоқ парчаларининг кўчиши, том четидаги черепийаларнинг тушиб кетиши, дудбўронларда ёриқлар ҳосил бўлиб, улар бир қисмининг йиғилиши;
3-даража. Оғир бузилишлар: деворларда чуқур ва йирик ёриқликлар ҳосил бўлиши, дудбўронларнинг қулаши;
4-даража. Вайроналиклар: йирик, деворларни тешиб ўтувчи ёриқлар ҳосил бўлиши, уйларнинг бир қисми қулаши, бино қисмлари орасидаги боғланишнииг йўқолиши, бинолардаги ички деворларнинг ва каркаслар оралиғидаги деворларнинг йиқилиши;
5-даража. Вайронага айланиш: Биноларнинг тўла бузилиши.
IV. Шкала кўрсаткичларининг турлари:
а) одамлар ва уларнинг атрофидагн нарсалар;
б) биноиншоотлар;
в) табиий ҳодисалар.
3. Зилзила кучи (балларда)
I. Сезилмайдиган зилзилалар.
а) Ер тебранишининг кучи одамлар сезадиган даражагача етмайди.
Уни фақат сейсмографлар ёрдамида ёзиб олиш мумкин.
II. Зўрға сезилувчи зилзила.
а) Ер тебранишини бино ичида тинч ўтирган, айниқса юқори қаватларда бўлган айрим одамларгина сезади.
III. Кучсиз Ер тебраниши.
а) Зилзилани бино ичида бўлган одамларнинг оз қисмигина сезишади, очиқ жойдаги кишилар фақат айрим ниҳоятда тинч ҳолатда тургандагина сезадилар. Тебраниш маълум масофадан юк машинаси ўттандаги ҳолатни эслатади. Синчиклаб кузатилса, осиб қўйилган нарсаларнинг енгил тебранаётгани сезилади, юқори қаватларда бу тебраниш кучлироқ сезилади.
IV. Сезиларли тебраииш.
а) Зилзилани бино ичидаги одамларнинг кўплари, очиқ жойда эса озчилик сезади. Бази жойларда ухлаётган одамлар уйгонишади, лекин ҳеч ким қўрқмайди. Тебраниш оғир юк машинаси ўтаётгандаги ҳолатга ўхшайди. Уй деразалари, эшиклари, идишлар зириллайди. Поя ва ёгоч уй деворлари ғижирлайди. Мебел енгил дириллайди. Осиғлик предметлар аста тебранади. Очиқ идишлардаги суюқликлар чайқалади. Тинч жойда тўхтаб турган автотранспортларда сезилади.
V. Уйғониб кетиш.
а) Зилзилани уй ичидага одамларнинг ҳаммаси, очиқ ердаги-ларнинг кўпчилиги сезишади. Ухлаётганларнинг кўплари уйғониб кетишади. Айрим кишилар уйдан қочиб чиқишади. Ҳайвонлар нотинчланади. Бинолар тўла ҳаракатга келади. Осиғлик предметлар кучли тебранади. Енгил буюмлар жойидан қўззгалади. Айрим ҳолларда маятникли, осма соатлар тўхтайди. Яхши жойлаштирилмаган айрим буюмлар йиқилади ёки сурилади. Яхши беркитилмаган эшик ва деразадар очилиб-ёпилади. Тўлдирилган очиқ идишлардаги суюқликлар чайқалиб қисман тўкилади. Тебраниш худди бино ичида юқоридан оғир буюм ташлаб юборганда ҳосил бўладиган тебранишларга ўхшайди.
б) А-турдаги айрим биноларда 1-даражали бузилишлар рўй бериши мумкин
в) Айрим ҳолларда Ер ости сув манбалари дебити, яъни ажралиб чиқаётган сув миҳдори ўзгаради.
VI. Қўрқув.
а) Зилзилани бино ичидаги ва очиқ ердага кўпчилик сезади. Кўп кишилар қўрқиб уй ичидан қочиб чиқишади. Айрим кишилар мувозанатини йўҳотади. Уй ҳайвовлари очиқ ҳавога қочиб чиқади. Бази уйларда шишадан ясалган идиш ва буюмлар синиши мумкин, жавондаги китоблар тушиб кетади. Оғир мебеллар сурилиши ва черковлардаги қўнғироқларнинг чалиниб кетиши мумкин.
б) Б-турдага айрим биноларда ва А-турдага кўпгина биноларда 1-даражали бузилиш, А-турдаги биноларда айрим ҳолларда 2-даражали бузилишлар кузатилади.
в) Нам тупроқли кўпгина ерларда эни 1 см гача бўлган ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин; тоғлик ерларда айрим ҳолларда кўчкилар содир бўлади. Булоқ сувлари дебитининг ва қудуқ сувлари сатхининг ўзгариши кузатилади.
VII. Биноларнинг шикастланиши.
а) Кўпчилик одамлар қўрқишади ва уйларидан қочиб чиқишади. Кўпгина одамлар зўрға оёқда туришади. Автомашинани бошқараётганлар ҳам Ер қимирлашини сезишади. Йирик қўнғироқ-лар жаранглайди.
б) В-турдаги кўпгина биноларда 1-даражали бузулиш, Б-турдаги кўпгина биноларда 2-даражали бузилиш, А-турдаги кўпгина биноларда 3-даражали, айрим ҳолларда эса 4-даражали бузилиш кузатилади. Айрим ҳолларда тепалик ва тоғ ёнбағирларидаги йўлларда сурилмалар ва йўлларда ёриқлар ҳосил бўлади. Қувурлар пайвандланган жойдан шикастланади; тош деворларда ёриқлар ҳосил бўлади.
в) Сув юзида тўлқинлар ҳосил бўлиши, унинг лойқалишиди сезилади. Қудуқ сувлари сатҳининг, булоқлар дебитининг ўэгариши кузатилади. Базан илгари қуриб ётган булоқлардан сув чиқади, сув чиқаётган булоқлар эса қуриши кузатилади. Қумлоқ ёки шағалдан иборат дарё қирғоқларида айрим ҳолларда кўчкилар ҳосил бўлади.
VIII. Биноларнинг кучли зарарланиши.
а) Қўрқув ва саросималик: ҳатто машинани бошқараёттан-лар ҳам безовталанади. Бази жойларда дарахт шохлари синади. Оғир мебеллар сурилади ва базан йиқилади. Осиғлик лампаларнинг бир қисми шикастланади.
б) В турдаги кўпгина биноларда 2-даражали, айримларида эса 3-даражали бузилиш, Б-турдаги кўпгина биноларда 3-даражали, айримларида 4-даражали бузилиш, А-турдаги кўпгана биноларда 4-даражали, айримларида 5-даражали бузилиш кузатилади. Айрим жойларда қувурлар қулоқлари узилади. Ҳайкаллар ва ёдгорликлар жойидан сурилиб кетади. Қабристонларга ўрнатилган ёдгорлик тошлари қулайди. Тош тўсиқларнинг қулаши кузатилади.
в) Қия йўл четларидаги тўсиқлар ва йўл қопламаларининг бироз сурилиши сезилади, тупроқларда эни бир неча сантиметр ёриқлар ҳосил бўлади. Янги сув ҳавзалари пайдо бўлиши мумкин. Базан қуриб қолган қудуқлардан сув чиқиб, илгаридан чиқиб ётганлари эса қуриб қолиши мумкин. Кўпинча булоқ сувларининг дебити ва қудуқлардаги сувларнинг сатҳи ўзгаради.
IX. Биноларнинг батамом шикастланиши.
а) Аҳолининг ҳаммаси саросимага тушади, мебелларнинг кўпчилиги шикастланади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бетартиб югуришади.
б) В турдаги уйларнинг кўпида 3-даражали, айримларида 4-даражали бузилиш, Б-турдаги кўпгина биноларда 4-даражали, айримларида 5-даражали бузилиш, А-турдаги кўпгина уйларда 5-даражали бузилиш кузатилади; ҳайқаллар, колонналар йиқилади. Сунъий сув ҳавзаларида кучли шикастланиш содир бўлади, Ер ости қувурлари узилади. Айрим ҳолларда темир йўл релесларининг букилиши, йўлларнинг зарарланиши рўй беради.
в) Пасттекисликларни сув босиши, кўпинча қум ва балчиқларнинг оқизиб келтирилиши мумкин. Ерда кенглиги 10 сантиметргача ёриқлар пайдо бўлади, тоғ ёнбағирликларида ва дарё қирғоқларида ёриқларнинг кенглиги 10 сантиметрдан ҳам ортади, ундан ташқари тупроқда жуда кўп майда ёриқлар пайдо бўлади. Қоялар қулайди, кўчкилар пайдо бўлиб, Ер устида янги қатламлар пайдо бўлади. Сув юзида катта тўлқинлар ҳосил бўлади.
X. Иншоотларнинг батамом бузилиши
б) В-турдаги кўп уйларда 4-даражали, айримларида 5-даражали, Б-турдаги кўп биноларда 5-даражали бузилиш, А-турдаги кўпчилик биноларда 5-даражали бузилиш кузатилади. Плотина ва тўғонларда, кўприкларда хавфли шикастланиш содир бўлади. Темир йўл релесларида енгил букилиш кузатилади. Ер ости қувурлари узилади ёки эгилади. Йўл усти ва асфальтларда тўлқинсимон ўзгаришлар содир бўлади.
в) Ерда кенглиги бир неча дециметрга тенг ёриқлар ҳосил бўлади, баъзида уларнинг кенглиги 1 метргача етади. Дарё ва сойлар бўйида оқимга параллел кенг ёриқлар ҳосил бўлади. Тик тоғ ёнбағирларидан кўплаб тош кўчиши мумкин. Дарё ва денгиз тик қирғоқларида йирик сурилмалар бўлади. Қирғоққа яқин жойларда қумли ва балчиқли массаларнинг оқими кўпаяди. Канал, кўл ва дарёларда сувлар чайқа.либ қирғоққа тошади. Янги кўллар ҳосил бўлади.
XI. Талофат;
б) Пухта қурилган иншоотлар, кўприклар, плотиналар, темир йўллар жиддий шикастланади; шоссе йўллари ишдан чиқади, Ер ости қувурлари бузилади.
в) Ерда кенг ёриқлар, узилишлар, горизонтал ва вертикал йўналишда сурилишлар каби деформациялар, кўплаб тоғ кўчкилари ҳосил бўлади. Ернинг қандай қуч билан тебранганини аниқлаш учун махсус тадқиқот ишлари олиб борилади.
XII. Ер релъефининг ўзгариши:
б) Ернинг устидаги ва остидаги барча иншоотларнинг тўла шикастланиши ёки бузилиши кузатилади
в) Ер рельефининг шиддатли ўзгаришлари. Ерда катта ёриқлар пайдо бўлади, кўплаб горизонтал ва вертикал сурилмалар ҳосил бўлади. Йирик-йирик майдонларда тоғ кўчишлари, дарё қирғоқларида кўчкилар пайдо бўлади. Кўллар, сув шаршаралари ҳосил бўлади, дарёларнинг ўзанлари ўзгаради. Ер қимирлашининг кучини аниҳлаш учун махсус тадқиқот ишлари олиб борилади.
Юқорида айтилганидек, зилзила кучини аниқлашнинг жуда кўп белгилари бор. Сейсмик шкала йилдан йилга такомиллаштириб бориляпти. Сўнгги шкалаларда ҳатто тезланиш ҳам ҳисобга олинмаяпти.
Лекин зилзиланинг Ер юзида намоён бўлиш кучи қанчалик аниқ топилмасин, баллар ёрдамида уларнинг аниқ энергияси ҳақида маълумот олиш қийин. Шунинг учун зилзиланинг ҳақиқий кучини кўрсатувчи ўлчам-магнитудага ўтилди.
1940 йилларнинг бошларида америкалик тадқиқотчилар Ч. Рихтер ва Б. Гутенберглар томонидан зилзила қувватининг ўлчами сифатида магнитуда тушунчаси киритилди (магитуда инглизча сўз бўлиб катталик маъносини билдиради). Зилзила магитудасини топиш учун
М = lg A, мкм + 1,32 lg X, км
ифодасидан фойдаланилади. У ерда А-сейсмик тўлқин ампилитуда-си ёки мкм сурилиш, X-сейсмоприемник жойлашган жойдан зилзила эпицентригача бўлган масофа. Магнитуда шкаласи кўпинча Рихтер шкаласи дейилади. Энг кучли зилзиланинг магнитудаси назарий жиҳатдан 9 гача етиши мумкин. Лекии шу вақтгача Ер шарида кузатилган зилзилаларнинг энг кучлисининг магнитудаси 8,8 дан ортган эмас. Магнитуда ўлчамининг афзалликларядан бири битта станциядага ёзувга қараб ҳам зилзила кучини аниқлаш мумкии.
Зилзила энергияси (Е) Джоуль ўлчамида ўлчанади. Зилзила энергияси билан магнитудаси ўртасида боғланиш қуйидагича ифодаланади
lg E = aM + b
Зилзила энергияси Е эрг да ўлчанганда кучсиз зилзнлалар учун а=1,8; b=11, кучлилари эса а=1,5; b=12 қабул қилинган.
Кўпинча матбуотда зилзилалар балл, магнитуда ўлчамлари билан бир қаторда класс (К) билан ҳам ифодаланади. К = lg E. Масалан, зилзила энергияси Е=10 дж бўлса, К=10, яьни ўчинчи классли зилзила дейилади.
Зилзиланинг Ер юзида бир хил куч билаи намоён бўлган нуқталарини туташтирувчи чизиққа изосейста чизиғи, зилзиланинг катта майдонларда тарқалиш кучини кўрсатувчи изосейсталар тўпламига изосейсталар харитаси дейилади.
Сейсмик тўлқинлар “Сейсмос” сўзи грекча сўз бўлиб зилзила, Ер қимирлаши маъноларини англатади. Зилзилаларни ва Ернинг ички тузилишинм ўрганувчи фан сейсмология, яъни Зилзилашунослик фанидир. Сейсмология атамасини фанга ўтган асрда ирланд инженери ва олими Роберт Малс киритган.
Юқоридаги бобларда қайд қилганимиздек, тоғ жннсларининг синиши йирик ҳажмдаги жинсларнинг дафъатан қўзғалиши натижасида тўсатдан кучли энергия ажралади ва бир неча хал сейсмик тўлқинлар ҳосил бўлади. Сейсмик тўлқинлар бўйлама, кўндаланг ва юза тўлқинлардан иборат бўлиб, ҳамма томонга тарқалади. Бўйлама сейсмик тўлқин ҳаракати натижасида тоғ жинсларининг ҳажми ўзгаради-сиқилади ёки чўзилади. Муҳит заррачасининг тебраниши тўлқин тарқалиш йўналиши бўйлаб содир бўлади. Кўндаланг сейсмик тўлқин муҳитда ҳажмий ўзгаришлар ҳосил қилмайди, муҳит заррачасининг тебраниши тўлқин тарқалиши йўналишига перпендикуляр бўлади.
Сейсмик тўлқинлар ҳар хил тезлик билан тарқалади. Энг тез тарқалувчи тўлқин бўйлама тўлқини бўлиб, муҳитда тахминан 8 км/с тезлик билан тарқалади. Кузатилаётган жойларга энг аввал бўйлама тўлқин етиб келадн. Уларни кўпинча Р-тўлқинлари деб ҳам юритилади. Р ҳарфи лотинча primal (биринчи) сўзининг бош ҳарфидан олинган.
Кўндаланг тўлқинлар муҳитда ўртача тахминан 5 км/с тезликда тарқалади. Дарсликларда S-тўлқини деб юритилади. S ҳарфи лотинча secundal (иккинчи) сўзининг бош ҳарфидан олинган. Кўндаланг тўлқинлар кузатиш жойларига бўйлама тўлқинларга нисбатан қийинроқ етиб келади.
Юза тўлқинлар энг секин тезлик билан Ернинг юзи бўйлаб тарқалади. Дарсликларда L тўлқини дейилиб, у лотинча - longea узун сўзининг бош ҳарфидан олинган.
Ҳар бир регион учун сейсмик тўлқинларнинг тарқалиши, вақти ва улар босиб ўтган масофа орасидаги боғланиш графиклари, яъни годографлари қурилади.
Зилзилалар эпицентрини аниқлаш сейсмик тўлқинларнинг ҳар хил тезлик билан тарқалишидан фойдаланишга асосланган. Сейсмограммаларда Р ва S тўлқинлар вақти орасидаги фарҳ (∆t) ни топамиз ва годографдан ∆t вақтга тўғри келувчи (∆l) масофани аниқлаймиз. Бу масофа зилзила ёзиб олинган жойдан унинг эпицентригача бўлган масофани кўрсатади. Биттагина нуқтада аниқланган масофа ёрдамида зилзиланинг аниқ эпицентрини топиб бўлмайди. Бунинг учун камида учта нуқтада масофа аниқланади ва ҳар бир нуқта атрофида радиуслари топилган (∆l) масофага тенг бўлган айланалар ўтказилади. Ана шу 3 та айлана ёйларининг кесишган нуқтаси зилзила эпицентрини кўрсатади.
Энди халқ орасида жуда кенг тарқалган баъзи тушумчалар устида тўхталмоқчимиз. Халқимиз орасида “зилзила қайтди” ёки “зилзила қайтмади” деган иборалар жуда кўп ишлатилади. Деярли ҳар бир бўлиб ўтган Ер қимирлашидан кейин бу ибораларни кўп эшитамиз. Бу иборалар қаердан пайдо бўлган ва улар нимани билдиради? Юқорида сейсмик тўлқинлар тўғрисида гапирганда, улар ҳар хил тезликка эга эканлиги ҳақида маълумот бердик. Агар зилзила яқин, 100-150 км гача масофада бўлса, тўлқинлар бирин-кетин тез етиб келади, бир-бирига қўшилиб кетади ва уларни одамлар деярли бир-биридан ажратолмайди. Агар масофа бир неча юз километр ёки ундан ҳам ортиқ бўлса, тўлқинлар олдинма-кейин, лекин алоҳида-алоҳида етиб келади.
Масалан, Афгонистонда чукурлиги 80-250 км бўлган зилзилалар тез-тез бўлиб туради ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида сезилади. Тошкентга биринчи Р-тўлқини етиб келгандан кейин орадан 45-50 секунд ўтгач, биринчисидан кучлироқ 5-тўлқини келади ва яна бироздан кейин L-тўлқини келади. Бир ерда турган одамда гўёки бир нечта зилзила бўлгандек тасаввур ҳосил бўлади. Шунинг учун одамлар гўёки биринчи зилзилада ер жойидан қўзғалиб кетди ва иккинчи зилзиладан кейин қайтиб жойига тушди деб ўйлашган.
Демак, Ер юзига яқинроқ жойда содир бўлган зилзилалар камроқ вақт, узоқроқда содир бўлганлари эса узоқроқ давом этар экан.
Матбуотда баъзан зилзиладан кейинги цунами ҳодисаси ҳақида ҳам тез-тез ёзиб турилади (японча цу-порт, нами-тўлқин демакдир, яъни портдаги сув тўлқини маъносини билдиради). Цунами ҳодисаси асосан зилзилалар денгиз ва океан сувлари остида содир бўлганда кузатилади. Бунда зилзиладан кейин океан остида катта майдонларда дафъатан "чўкиш" кузатилади, яъни океан остида бир неча ўн квадрат километр майдон сатҳи бир лаҳзада бир неча метрга пасаяди. Тинч турган сув юзаси ҳам шу лаҳзадаёқ пасаяди. Атрофдаги океан сувлари бир неча метр юқорида, зилзила содир бўлган жойда эса сув юзаси пастликда бўлади. Атрофдаги сувлар юқоридан пастга қараб ҳаракат бошлайди. Ҳамма томондан катта тезликда оқиб келган сувлар кичик бир майдонда йиғилади ва бир неча лаҳзада улкан сув минораси пайдо бўлади. Бу жуда тез, ҳамда бир лаҳзагина давом этади. Маълумки, сув ўз оғирлигани тутиб туролмайди ва тез пастга ҳаракат қилади, яъни сув минораси ҳамма томонга караб қулайди. Ана шу қатта ҳажмдаги сув минорасининг ёйилиши натижасила атрофга амплитудаси бир неча метрга тенг улкан сув тўлқинлари тарқайди. Тўлқинлар минглаб километр масофага тарқайди ва йўлда учраган қирғоқлар билан тўқнашганда у ерларга баландлиги бир неча метрдан ўн метргача ва ундан ҳам ортиқ бўлган сув катта тезлик билан урилади. Бу ўта талофатли ҳодиса ҳисобланади. Қирғоқдаги барча пароходлар, одамлар, уйлар сув остида қолиши мумкин.
Зилзилалар ер тебранишини аниқ қайд қилувчи ўлчов асбоблари-сейсмоприёмниклар ёрдамида ёзиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |