Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet67/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   136
Bog'liq


Зилзила даракчилари

(Зилзилаларни олдиндан айтишнинг асосий усуллари. Электромагнит усуллари. Ер ости “момақалдироқлари”, оҳанрабо, даврийлик, моделлар)


Тоғ жинсларида тўпланган қўшимча куч ўз навбатида улар физик хоссаларининг ўзгаришига олиб келади. Жинсларнинг со-лиштирма оғирлиги, зичлиги, электр ўтказувчзнлиги ва ҳ.к. деярли барча физик хоссалари ўзгаради.
Зилзила тайёрланаётган жойи зилзила ўчоги дейилади. Демак, зилзила ўчогида қўшимча кучланиш ҳосил бўлади ва у ўша ерда ер сатҳининг аномал ўзгаришларига сабаб бўлади. Ундан ташқари тоғ жинсларининг сиқилиши натижасида қудуқлардаги сувларнннг сатҳи кўтарилади. Ўша атрофдаги конлардан олинастган нефт ва газларнинг миқдори ортиб кетади. Ер ости минерал сувларининг таркибида жуда кўп микроэлементлар, тузлф газлар бор. Улар радон, гелий, аргон, кислород, водород, азот, олтингугурт, карбонат ангидрид, хлор, кремний, симоб ва бошқалардир. Зилзилалардан олдин шу элементларнинг деярли барчасида кескин ўзгаришлар кузатилади.
Энг кўп тарқалган даракчилар қаторига зилзиладан бирмунча олдинроқ ёруглик тарқалиши ҳамла биологик манбаларнинг ҳаракатга келиши сингари ҳодисалар киради. Ҳар иккаласи ҳам жуда қадимдан маълум ва жуда кўп кузатилган ҳодисалардир. Ёруғлик ҳодисаси кўпчиликка маълум. Биологик даракчиларга уй ва ёввойи ҳайвонлар, балиқлар, қушлар, Судралиб юрувчи ва х. к. барча тирик биологик манбаларнинг зилзиладан олдин ўта безовта бўла бошлаши киради.
Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибоики, зилзила даракчилари жуда кўп ва Ер қимирлашини олдиндан айтиб бериш муаммосини ҳал қилишда сўзсиз ёрдам беради. Ана шу даракчилар ҳақиқатан ҳам мавжудми, агар мавжуд бўлса, улар қай тарзда намоён бўлишади ва қандай қилиб улар ёрдамида зилзилаларни олдиндан айтиб бериш мумкин? Ҳозир уларнинг айримлари устида алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Зилзила даракчилари ичида электр майдонининг ўзгариши алоҳида ўрин тутади. Бунда Ер қатламларида ва ҳавода электр токлари ҳосил бўлади, тоғ жинсларининг электр қаршилиги ва электр ўтказувчанлиги ўзгаради. Ундан ташқари зилзила ўчоғидан импульс электромагнит тўлқинлари ажралиб чиқади. Зилзиладан аввал ҳавода атмосфера электр токининг кескин ўзгаришларини 1924 йилги Қуршоб зилзиласи вақтида Жалолободдан 120 км масофада туриб ўзбекистонлик олимлар В. Н. Михалков ва Е. А. Чернявскийлар кузатишган. Кейиичалик атмосфера электр токининг ўзгаришлари 1949 йилги Ҳайит ва бошқа кўпгина зилзилалар даврида кузатилди. Тоғ жинслари электр қаршилигининг кескин ўзгаришлари биринчи марта Тожикистон-нинг Гарм ноҳиясида москвалик олим О. М. Барсуков томонидан аниқланди ва у илмий кашфиёт деб тан олинди. Ерда зилзиладан аввал электр токлари ҳосил бўлиши фанда ўтган асрдан бошлаб маълум. Бу усул 1960 йилларда Камчатка ярим оролида москвалик олим Г. А. Соболев томонидан кенг қўлланилди ва бир неча марта зилзилаларни айтиб беришга муваффақ бўлинди. Бу усул кейинчалик Греция олимлари П. Вароцас, К. Алексополос, К. Номикос томонидан ривожланти-рилди ва фанда кейинги йилларда анчагина шов-шувларга сабаб бўлди. Улар Грецияда бу станцияларни қалин қўйган ҳолда кузатиш ишлари олиб боришди ва тахминан 70 фоиз аниқликда зилзилаларни олдиндан айтиб беришга мувоффиқ бўлишди. Ҳатто Спитак зилзиласидан кейин Арманистонга келган Францияда истиқомат қилувчи машҳур вулқонолог олим Гарун Тазиев грек олимларининг илмий ишлари-ни шарҳлаб “Ҳозир дунёда грек олимларининг усулларидан бошқа зилзилани олдиндан айтиб берувчи биронта ҳам усул йўқ”- деганди. У грек олимларининг усулларини Совет Иттифоқида ҳам татбик этишни таклиф қилганди.
Гарун Тазиевнинг бундай дейишига ўша вақтда матбуотда, айниқса бизнинг марказий матбуотимизда тарқалган фикр –“зил-зилаларни олдиндан айтишнинг ҳеч қаерда ҳеч қандай усули йўқ ва бу муаммо яқин орада ҳал бўлмайди”-деган фикр сабаб бўлди. Г. Тазйевнинг матбуотдаги фикри унчалиқ тўғри эмасди. Ўша вақтда Совет Иттифоқида ҳам, хусўсан Ўзбекистонда - бизнинг институтимизда ҳам, бошқа давлатлар АҚШ, Япония, ХХР ва бошқа ерларда зилзилаларни аниқ ва пухта айтиб бераоладиган усуллар бор эди ва ҳаттоки улар ёрдамида бир нечта зилзилалар олдиндан айтиб ҳам берилганди. Бизда ва чет элларда олдиндан айтилган зилзилалар тўғрисида кейинроқ батафсил тўхтаймиз. Ўша даврда зилзилаларни олдиндан айтиб бера оладиган усуд-ларнинг борлигини исботловчи бизнинг матбуотда чоп этидган бир нечта илмий мақолалар ва ҳукумат аъзоларига бу ҳақда ёзилган хатларимиз бор. Китобхон ҳақли равишда шундай савол бериши мумкин: “Нега бўлмаса, Спитак зилзиласини ҳеч ким олдиндан айтиб беролмади, нега шунча қурбонларга йўл қўйилди? Арманистон зилзиласининг айтилмаганлигига сабаб, Арманистон мутахассисларининг, қолаверса, у ердаги кишиларнинг ўзлари сабабчи. Улар Спитак зилзиласини айтиб беролмасдилар ҳам. Сабаби сейсмология ва бошқа кузатиш ишлари ёмон ташкил қилинганди. Кузатув жойларидан маълумотлар жуда кеч (почта орқалн 1-2 ойда) етиб келарди, келган маълумотлар вақтида ҳисоблаб чиқилмасди. Халқ нуқул митингбозлик билан овора эди, Бу нарса соқчи қўйилмаган армияни гафлатда қолдириб душман босиб олгани билан тенг. Сейсмик районлаштириш хариталарини тузишда қўпол хатоликларга йўл қўйилганди. 9-10 баллик зилзилалар содир бўлиши мумкин бўлган жойлар харитада 7-8 балл қилиб кўрсатилганди. Қурилиш нормалари ҳам қўпол бузилган. Бу хатоликларнинг ҳаммаси бирга қўшилиб пировард натижада йирик қурбонлар бўлишига олиб келди. Зилзилани олдиндан айтиб бериш хизмати қандай ташкил қилиниши тўгрисида кейинроқ батафсил тўхталамиз. Ҳозир бизнинг илмгоҳимизда яратилган бир нечта усул тўгрисида ҳикоя қилмоҳчимиз.
Зилзила даракчилари ичида энг самарали усуллардан бири импульс электромагнит майдонининг ўзгаришларидир. Зилзиланинг бу янги даракчиси биринчи марта 1972-73 йилларда Тошкент полигонида топилди. Маълум бўлишича, Ер қимирлашидан бир неча кун олдин зилзила ўчоғидан импульс электромагнит тўлқинлари ажралиб чиқа бошлар экан. Ажралиб чиқаётган импульслар маълум частотага ва кучланишга эга бўлиб, оддий радиоприёмниклар ёрдамида қабул қилиниши ва ўлчаш асбоблари вольтметр ёки бошқа потенциометрлар ёрдамида ёзиб олиниши мумкин. Импульслар деярли барча радиотўлқинлар частотасида учрайди, лекин энг кўп импульслар 10-15 килогерц частотасида ажралиши аниқланди. Зилзиладан олдин импульсларнинг ҳам сони, ҳам амплитудаси кескин ўзгаради. Оддий тинч кунларда импульсларнинг сони соатига 10 тадан 100 тагача бўлса, зилзиладан олдин юз минг ва ҳатто миллионга етади. Амплитудаси эса 4-5 мартага ортади. Янги усулнинг афзаллиги шундаки, зилзиладан олдин унинг ўчоги бамисоли радиостанция-ни эслатади.
Ердан ажралиб чиқаётган импульсларни бамисоли радиотўлқинларни қабул қилгандек ёзиб олиш мумкин. Яна бир афзаллиги шундаки, импульслар олдин ерда ҳосил бўлади ва кейин бамисоли радиотўлқинлар сингари ҳавода тарқалиши мумкин. Кузатишлар шуни тасдиқладики, зилзила ўчоғи тарқалаётган сигналларни 1000-1200 километргача бўлган масофада ёзиб олиш мумкин. Уларни ернинг сунъий йўлдошлари ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин.
Бу усулнинг яратилиш тарихи ҳам анча қизиқ. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейин шаҳар марказида чуқурлиги 500 м бўлган қудуқ қазилди ва у ерда сейсмоприёмниклар ёрдамида майда зилзилалар ёзиб олина бошланди. Ўша даврда кўпчиликнинг эсида бўлса керак, Тошкент зилзиласи жула кўп такрорланиб турарди. 1966-69 йилларла 3 мингга яқин зилзила рўй берганли. Ана шу такрорий зилзилаларнинг бир нечтасидан аввал қудуққа тушўрилган кабелда ғалати воқеалар кузатилди. Кучланиш манбаларига уланмаса ҳам кабелда жуда катта элсктр кучланиш-лари сезилди. Ҳаттоки қудуққа тушўрилган кабелдан кучли пишиллаган товуш эшитиларди. Кўпқаватли кабелнинг қаватлари ўз ўзидан изоляциясини куйдириб бир-бирига уланиб қолгани кузатилди. Ҳисоблашлар қудуққа тушўрилган кабелга 5-10 киловольт кучланиш таъсир қилганини кўрсатди. Шундан сўнг Тошкент полигонида Томск политехника институти ходимлари билан биргаликда кузатиш ишлари бошлаб юборилди. Кузатишлар тезда ижобий натижа берди. Чорвоқ сув омбори яқинидаги штальняда ва Янгибозор расадхонасида 4-5 балли зилзиладан 1-2 сутка олдин ернинг табиий импульс элсктромагнит майдонида одатдан ташқари кучли ўзгаришлар рўй берди. Ана шу дастлабки олинган натижа ва ундан ксйинги кузатиш натижалари 1974 йилнинг май ойида Тошкентда ўтказилган зилзила даракчиларини қидириб топишга бағишланган йирик халқаро анжуманда маълум қилинди.
Ўша давргача Ер қобиғида кучли электр майдонлари ҳосил бўлиши мумкинлиги ҳақида кўпгина москвалик олимларнинг лаборатория тажрибаларидан ва томсклик А. А. Воробьсвнинг назарий ишларидан маълум эди. Лекин шуниси диққатга сазоворки, ер қаъридан кучли электр сигналлари ажралиб чиқиши Тошкентдаги тажрибаларда тасдиқланди. Ҳаттоки профессор А. А. Воробьсвнинг “Ер ости момоқалдироқлари” назарияси бўлиб, бу назарияга асосан Ерда ниҳоятда кучли электр майдонлари ҳосил бўлади ва бу ҳосил бўлган кучли электр майдонлари Ерда зилзила содир бўлишига сабабчи деб ҳисобланарди. Албатта, зилзилани келтирнб чиқарадиган асосий куч тектоник харакатлар деб хисобланган ва ҳозир ҳам шундай ҳисобланади. Электр майдонлари зилзилани ҳосил қилолмайди. Шунга қарамай Тошкентда олинган натижалар А. А. Воробьев назариясининг биринчи қисми тўғри эканлигини, яъни зилзиладан аввал унинг учогида кучли электр майдонлари ҳосил бўлишини исботлади, десак бўлади.
1980 йилгача Ўзбекистон тажриба майдонларида бу ҳодиса, яъни зилзиладан аввал Ердан кучли импульс электромагнит сигналлари ажралнб чиқиши ҳар томонлама ўрганилди ва 1980 йилда илмгоҳимизнинг олимлари Москва ва Томск олимлари билан биргаликда Давлат кашфиётлар ва ихтиролар қўмитасига юқоридаги ишлар натижаси бўйича импульс элсктромагнит майдонининг зилзиладан аввал кескин ўзгаришлари қонуниятлари илмий кашфиёт деб тан олинишинн сўраб мурожаат қилинди. Лскин, асфсуски, бу нарсанинг муҳокамаси ҳали ҳам тугагани йўқ.
Демак, зилзиланинг электр даракчилари тўгрисида қуйидагича фикр юритиш мумкин. Зилзиладан олдин бир суткадан 7-8 суткагача бўлган давр ичида зилзила ўчогида кучли электр майдони ҳосил бўлади. Агар кучли майдон йиғилган тоғ жинсларининг электр ўтказувчанлиги яхши бўлса, унда оддий теллурик токлар ҳосил бўлади ва биз юқорида ёзганимиздек Г. А. Соболев ёки грек олимлари П. Вароцас, К. Алсксополос, К. Номикос қўллаган усул дейишимиз мумкин. Аксинча, агар тоғ жинсларининг электр қаршилиги ниҳоятда катта, электр ўтказувчанлиги жуда кичик бўлса, тўпланаётган Электр майдони борган сари кучая бориб тоғ жинсларининг электр сиғими бардош бергунча йиғилади, сўнгра жинслариинг электр сиғими бардош беролмагач уларда кичик портлашлар юз беради ва натижада, импульс электромагнит сигналлари ҳосил бўлади.
Биз юқорида зилзилаларни олдиндан айтишнинг “электр” усули тўгрисида батафсил тўхтаб ўтдик. Илмгоҳимизда электр усулидан мутлақо қолишмайдиган, унга “эгизак” бўлган ниҳоятда келажаги порлоқ, янги бир усул -“магнит” усули ҳам яратилган. Эгизак дейишимизга сабаб табиатда ҳар иккала майдон бирга учрайди. Бирининг иккинчисисиз бўлиши мумкин эмас, яъни электр майдони бор жойда магнит майдони бор ва магнит майдони бор жойда албатта электр майдони ҳам бўлади.
Хуллас, бизнинг кундалик ҳаётимизни, коинотни, хоҳ микрооламни олайлик, хоҳ макрооламни олайлик, электр ва магнит майдонларисиз мутлақо тасаввур қилиб бўлмайди. Умуман, борлиқ дунёнинг мавжудлиги ана шу майдонларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳаттоки, моддий одамни қўйиб, олий инсон тафаккурини оладиган бўлсак уни бу майдонларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Одамлар магнит нималигини жуда қадим замонларлан билишган. Магнит деганда биз темир, пўлат, чўян каби буюмларни ўзига тортувчи ферромагнит металларга айтамиз. Магнит буюмлар ўзаро ҳамда темирсимон моддаларни ўзларига тортиш хусусиятига эгадирлар.
Ер шари ўзининг магнит майдонига эга. Магнит куч чизиқлари жанубий қутбдан шимолий қутбга йўналган бўлиб бутун Ер шарини ўраб туради. Ер магнит майдонининг ўртача кучланиши тахминан 0,5 эрстедга тенг. Магнит куч чизиқлари жанубдан шимолга йўналганлиги сабабли ҳар қандай темир буюмларини ана шу йўналишда йўналтиришга ҳаракат қилади. Доимо шимолий қутбга йўналган компас магнит майдонининг ана шу хоссасига асосланган. Магнит майдонининг ана шу хусусиятини бундан 2,5-3 минг йил илгари хитойликлар билишган. Улар узоқ сафарга чиққанларида аравачаларга жойлаштирилган улкан компасдан фойдаланишгаи. Стрелка ролини қўли шимолга йўналтирилган одам ҳайкалчаси бажарарди.
Хуллас, зилзилалар билан магнит майдонининг ўзгаришлари ўртасида узвий боғланиш борлиги ҳақида олимлар ўтган асрдан эътиборан ёза бошлашди. Бундан юз йилдан илгарироқ даврдан (юзлаб олимлар зилзилалардан олдин магнит майдони ўзгаришлари кескин тус олишига аҳамият беришганди. Уларнинг таъқидлашича, зилзиладан олдин ёки зилзила даврида магнит бўронлари содир бўларкан. Кейинчалик, 1930-1940 йилларга келиб зилзиладан аввал магнит майдони катта майдонларда кескин ўзгаришларга учраши қайд этилди. Лекин у даврдаги ўлчаш асбобларининг, аниқлик даражаси анча паст ва аниқланган ўзгаришлар ишончсизроқ эди.
1950 йиллардан бошлаб турли лабораторияларда қўшимча босим ва температуранинг тоғ жинслари магнитлик хоссаларига таъсири ўрганилди. Бу тажрнбалар натижасида тоғ жинсларининг магнитлик хоссаси ҳар 100 килограмм қўшимча босимга тахминан бир фоизга ўзгариши аниқланди.
Демак, зилзила ўчоғида ҳам шундай қўшимча кучлар тўп-ланишини ҳисобга олинса, зилзиладан аввал магнит майдонида сезиларли ўзгаришлар бўлиши керак, деган хулосага келинди.
Магнит майдонининг ўзгаришлари билан зилзилалар орасидаги боғланиш Зилзилашунослик илмгоҳимизда 1967 йилдан бошлаб ўрганила бошланди. Тадқиқотлар бир нечта йўналишда олиб борилди. Дастлаб Тошкент зилзиласи учун Ер магнит майдони қандай қийматга ўзгариши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоблашлар Тошкент зилзиласи учун магнит майдонининг ўзгариши 20-25 нанотеслани ташкил қилиши мумкинлиги аниқланди.
Назарий ҳисоблар билан бир қаторда лаборатория шароитида тоғ жинслари магнитлик ҳоссаларининг босим ва температура таъсирида ўзгаришлари аниқланди. Тадқиқоглар Ўзбекистон шароитидаги тоғ жинсларининг қўшимча босим ва температурага ўта сезгирлигини кўрсатди. Ана шу назарий ва амалий тадқиқотлардан кейин Тошкент, Фаргона, Қизилқум палигонларида, Полторацк Ер ости сунъий газ сақлагин атрофида ва Чорвоқ сув омбори атрофида ер магнит майдонининг Ер остидаги табиий ва сунъий жараёнлари билан боғлиқ ўзгаришларини ўрганиш кенг кўламда бошлаб юборилди.
Натижалар кутиб турмади. Бирин-кетин бир-биридан қизиқ ва аҳамиятли натижалар олина бошлади. 1968-90 йиллар давомида Ўзбекистонда ва унга туташган майдонларда турли кучдаги зилзилалар бўлиб ўтди. Уларнинг энг кучлилари Тошкент яқинида - Абайбозор (1971), Халқобод (1972), Товоқсой (1977), Назарбек (1980); Фаргона водийси атрофида Исфара-Боткен (1977), Ҳайдаркон (1977), Чимён (1982), Поп (1984), Олой (1978) ва бошқалар; Қизилқумда 1976 ҳамда 1984 йилги Газли зилзилалари ва бошқалар. Ана шу ва бошқа зилзилалардан аввал магаит майдонининг ўртача даврли ва қисқа муддатли юзлаб ўзгаришлари аниқланди.
Булардан ташқари Ер ости сунъий газ сақлагич майдонида ҳамда Чорвоқ сув омбори районида ҳам магнит майдонининг қўшимча босим ташкил қилувчи техноген жараёнларга боғлиқ ўзгаришлари аниқланди.
Бу тажрибалардан ташқари муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир тадқиқот бажарилди. Ер магнит майдонининг Ер қобиғидаги жараёнлар билан боғлиқ ўзгаришларини ажратиш мақсадида Ер юзидаги 160 га яқин магнит расадхоналарининг кейинги юз йиллик ўлчаш натижалари ўрганиб чиқилди. Ер юзининг сейсмик ва тектоник жиҳатдан энг актив қисмларида жойлашган магнит расадхоналарида қиймати 50-70 нанотеслага тенг магнит майдо-нининг ўзгаришлари топилди. Улар турли регионлардаги сейсмик активлик билан боғланганлиги аниқланди.
20 йилдан ортиқ даврни ўз ичига олган магаит майдонининг зилзилалар билан боғлиқ ўзгаришларини тадқиқ қилиш асосида магнит майдонининг зилзиладан аввал бўлган ўзгаришларининг вақт ва майдондаги қонуниятлари топилди. Бу қонуниятлар асосида зилзилаларни олдиндан айтиб беришнинг бир нечта усуллари ихтиро қилннди. Бу усуллар 1980-1990 йилларда 20 дан ортиқ станцияларда тажрибада синаб кўрилганда улар ёрдамида зилзилаларни тахминан 70 фоиз аниқликда олдиндан айтиб бериш мумкинлиги аниқланди.
Шундай қилиб, биз зилзилаларнинг геофизик даракчиларидан айримлари ҳақида тўхталдик. Ҳозиргача фанга маълум бўлган даракчилар сони жуда кўп, улар юздан ортиқ десак ҳам адашмаган бўламиз. Лекин улардан яхши ўрганилганлари, дунё миқёсида тан олинганлари у қадар кўп эмас, 10-15 та десак катта хато қилмаган бўламиз. Уларнинг ичида энг истиқболликлари Ер ости сувлари сатҳининг ҳамда унинг таркибидаги турли газ ва микроэлементларнинг ўзгаришлари, нефт ва газ конлари дебитининг ўзгаришлари, ернинг ҳозирги замон ҳаракатларининг ўзгаришлари, ернинг деформациялари, оғишлари, эгилишлари, тоғ жинслари электр ўтказувчанлигининг ўзгаришлари, ионосфера қатламидаги ўзгаришлар, ёруғлик ҳодисалари, биологик даракчилар, метеорологик даракчилар, юлдузлар, ой ва Қуёш билан боғлиқ даракчилар ва бошқалар, уларнинг ҳар бирини алоҳида олиб қарасак, ниҳоятда қизиқ ва ўзига хос хусусиятлар, қонуниятларга эга. Афсуски, ушбу кичкина рисолада уларнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиб ўтиш имкониятига эга эмасмиз. Шунинг учун уларнинг айримлари устида жуда қисқа ахборот беришга ҳаракат қиламиз. Ернинг ҳаракатлари, деформациялари, Ер ости сувларинииг сатҳи ва таркибидаги микроэлементларнииг ўзгаришлари, тоғ жинслари электр ўтказувчанлигининг ўзгаришлари, ионосферадаги ўзгаришлар кўпгина олимлар томонидан ўрганилган. Улар тўғрисида илмий ва илмий-оммабоп мақолалар жуда кўп. Ҳатто бир нечта илмий кашфиётлар ҳам маълум.
Ернинг ташқарисидаги жараёнлар билан боғлиқ даракчилар метеорологик, Қуёш активлиги, ой фазалари, юлдузлар ҳолати билан боғлиқ бўлган ва шунга ўхшаш ҳали унчалик тўла ўрганилмаган даракчилар ҳисобланади. Уларнинг натижалари ҳам бир хилда эмас. Баъзи мақолаларда улар билан зилзилалар орасида жуда яхши боғланиш бор дейилса, бошқаларида инкор этилади.
Энг қадимий даракчилар қаторига зилзиладан аввал ҳосил бўладиган ёруғлик ҳодисалари ва биологик даракчилар киради. Улар хақиқатда ҳам бор, кўпинча зилзилалардан олдин жуда кўп марта қайд қилинган. Лекии хозиргача улар биронта физик ўлчам билан ўлчанмаган. Кўз билан кўрилади, ёки суратга олинади ва қайси жойларда у ёки бу ҳайвон, парранда, балиқ ёки судралиб юрувчилар актив харакат қилганлиги қайд этилади. Кейинги пайтдаги назарияларга асосан ёруғлик чиқиши ва биологик дарак-чиларни харакатга келтирувчи физик манба Ер ости тоғ жинсла-ридан ажралиб чиқаётган импульс электромагнит сигналларидир.
Энг кўп учрайдиган даракчилар қаторига сейсмик даракчилар ҳам киради. Уларга бирон ерда кучсиз зилзилалар сонининг тўсатдан ортиб кетиши, сейсмик тўлқинлар тезлигининг кескин ўзгаришлари, зилзилалар ўчоғи механизмининг ўзгаришлари ва умуман зилзилалар ёрдамида ердан ажралиб чиқаётган сейсмик энергиянинг маълум майдонларда ортиб ёки камайиб кетиши ҳодисалари ва бошқаларни мисол қилнш мумкин.
Зилзилаларнинг сейсмик даракчилари орасида энг қадимийси ва кўп тарқалгани Ер қимирлашларининг даврий такрорланиш ҳодисасидир.
Табиатда турли жинсларнинг ҳаракати, улардаги ҳодисалар, жараёнлар кўпинча даврийликка эга. Бунга юзлаб, ҳатто минглаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Ер ўз ўқи атрофида суткасига бир марта, Қуёш системасида эса йилига бир марта даврий айланади. Ой ер атрофида 29,5 суткада бир марта даврий айланади. Қуёш системасидаги барча планеталар, шунингдек Қуёш ҳам ўз ўқи атрофида даврий айланишади. Қуёшнинг айланиш даври 27,5 суткага тенг. Ердаги жуда кўп даврий ҳодисалар ана шу ер, Қуёш ва ойнинг даврий ҳаракати билан узвий боғлиқ. Ердаги тун ва кун, йил фасллари, барча ўсимлик дунёсининг ўсиши, об-ҳавонинг ўзгаришлари ва шунга ўхшаш жуда кўп ҳодисалар ернинг даврий ҳаракатига боғлиқ. Денгиз ва океан сувлари сатҳининг суткалик ўзгаришлари, ҳатто ер сатҳининг суткалик ўзгаришлари, ер тортиш кучининг ва шунга ўҳшаш қатор физикавий, химиявий даврий ўзгаришларга сабаб ойнинг даврий ҳаракатидир.
Ерда айниқса Қуёш ҳаракати ва ундаги жараёнлар билан боғлиқ бўлган даврий ҳодисалар жуда кўп. Маълумки, Қуёшнинг турли жойларида турли вақтларда тез-тез чақнашлар бўлиб туради. Ана шу чақнашлар пайтида коинотга жуда кўп миқдорда элементар заррачалар оқими тарқалади. Уларнинг маълум қисми еримизга ҳам етиб келади ва ерда магнит бўронлари, ионосфера қатламидаги қўзғалишлар ва ҳоказоларга сабаб бўлади. Қуёшнинг маълум жойларидаги чақнашлар бир неча ойгача, баъзи пайтларда эса бир йилгача ҳам давом этиши мумкин. Демак, ўз ўқи атрофида айланаётган Қуёшнинг чақнаган области ҳар 27,5 кунда бир марта даврий равишда Ер билан перпендикуляр ҳолатга эга бўлади. Ундан ташқари Қуёшдаги чақнаш ҳодисалари 11 йиллик даврийликка эга бўлганлиги учун, ердаги жуда кўп ҳодисалар ҳам 11 йиллик даврийликка эга. Ёғингарчилик, Ер ости сувлари сатҳининг ўзгаришлари, дарёлар, сувларнинг ҳажми, об-ҳаво, ўсимликларнинг ўсиши, экинларнинг ҳосилдорлик ва ҳатто турли касалликларнинг сонигача 11 йиллик даврийликка эга. Қуёшда 11 йилликдан бошқа даврийликлар ҳам кўп - 22, 44, 88 йиллик ва ҳ. к.
Демак, табиатда жуда кўп ҳаракатлар, ҳодисалар, жараёнларнинг содир бўлиши даврийликка эга экан. Шундай экан, зилзилаларнинг содир бўлиши ҳам даврий эмасмикан, деган жуда оддий табиий савол туғилади. Ҳатто бу нарсани мантиқий мушоҳада қилсак, ҳа, албатта, даврийлик бўлиши керак деган хулосага олиб келади. Мантиқий дейишимизга сабаб, ердаги турли ҳаракатлар, жараёнлар даврийликка эга. Зилзиланинг содир бўлишига сабабчи кучлар ички ва тафқи кучлар деб айтдик. Ташқи кучлар - Қуёш системасидаги барча планеталарнинг, Қуёшнинг ўзининг, ойнинг ҳаракатлари даврий экан, уларнинг ерга бўлган таъсири ҳам даврийликка эга бўлиши керак. Худди шунга ўхшаш ернинг ўзининг ҳаракати, унинг турли чуқурликларидари ҳар хил жараёнлар ҳам даврийликка эга. Фикримизнинг исботи учун машҳур тектонист олим В.Е. Хаиннинг Ердаги геологик жараёнларнинг даврий кечишини кўрсатувчи мисолларни келтирамиз. Улар: 11, 35-50, 170-200, 44-600 йиллар, 1,5-4, 6-15, 25-40, 85-140, 350-500 минг йиллар ва ниҳоят 1,5-2, 4-7,5, 10-20, 30-60, 150-290, 500-600 миллион йилларга тенг. Энди зилзилаларга келсак, бу ҳодиса жуда кўп олимлар томонидан ўрганилган. Турли мамлакатлар учун турли даврийликлар топилган. Ўрта Осиё жумҳуриятлари ва бошқа региоклардаги зилзилаларни олсак, жуда яққол даврийликларни кўра оламиз. Масалан, Фарғоиа водийсида кейинги 100-120 йил ичида бўлиб, ўтган зилзилаларни олсак уларда аниқ 20 йиллик давр борлиги кўзга ташланади. Қизиғи шундаки 20 йилнинг биринчи 10-йилида биронта ҳам кучли зилзила содир бўлмаган бўлса, барча кучли зилзилалар иккинчи 10 йилликда ётибди. Кучли зилзилалар йўқ 10 йилликларга 1887-1897, 1907-1917, 1927-1937, 1947-1957, 1967-1977 йиллар киради. Кучли зилзилалар содир бўлган 10 йилликларга 1877-1887, 1897-1907, 1917-1927, 1937-1947, 1957-1967, 1977-1987 йиллар киради. Фикримизнинг далили сифатида Қуршоб (1883), Хўжанд (1886), Ўратепа (1897), Андижон (1902), Ойим (1903), Наманган (1927), Чимган (1946), Исфара-Боткен (1977), Ҳайдаркон (1977), Чимён (1982), Поп (1984), Қайроққум (1987) ва бошқа кучли зилзилаларни келтиришимиз мумкин.
Демак, Фарғона водийсида кучли зилзилаларнинг содир бўлиш эҳтимоли 20 йиллик даврийликка эга экан. Бу даврийлик Фаргона водийсининг барча майдонини олиб қарасак тўгри. Лекин айрим, кичик майдонларни олиб қарасак, масалан Шимолий Фаргонани алоҳида, Туркистон-Олой тизма тоғларини алоҳида, жанубий Фарғонани алоҳида - даврийлик 20 йил эмас, 40 йилга тенг эканлигани кўрамиз. Демак, зилзилалар 20 йил маълум тоғ тизмаларида, иккинчи 20 йилликда бошқа тоғ тизмаларида содир бўларкан. Худди тарози палласидек аввал бир томон, кейин иккинчи томон ҳаракатга келар экан. Масалан, Ўш ва Қуршобда 1883-1885, 1924-1926, 1962 йилларда зилзилалар бўлган бўлса, Андижонда 1902-1903, 1942 йиллардаги зилзклалар тахминан 40 йиллик даврийликка эга. Худди шундай даврийлик Ўзбекистоннинг, умуман Тянь-Шань тизма тоғларининг кўпгина майдонлари учун ҳам хосдир.
Ҳамдўстлик мамлакатларининг бошқа регионлари учун ҳам зилзилаларнинг такрорланишида турли даврийликлар маълум. Хусусан, Кавказ ва Қрим учун 11 йиллик ва 34,5 йиллик, Копстдаг учун 11 йиллик, Байкал райони учун 18,6 йил ва ҳоказо даврийликлар маълум. Умуман Ер шари бўйича оладиган бўлсак 5-6, 11, 18,6, 22, 35, 40, 100-120, 600-700, 1200 ва ҳоказо даврийликлар маълум. Катта 600-700 ва 1200 йиллик даврийликлар Хитой, Туркия ва бошқа давлатлар учун хосдир. Умуман олганда, Ер шари бўйича топилган даврийликларни бир қаторга қўйиб спектрини кўрадиган бўлсак, вақт координат ўқида бир нечта суткадан бошлаб бир неча минг йилгача бўлган оралиқнинг ҳаммасида даврийлик бор. Координат ўқида буш жой қолмайди. Бундан иккита маъно чиқиши мумкин ёки буни икки хил изохлаш мумкин. Биринчиси, зилзилаларнинг такрорланишида ҳеч қандай даврийлик йўқ, улар ҳеч қандай қонуниятсиз палапартиш содир бўлади. Иккинчиси, зилзилаларнинг содир бўлиш қонуниятлари ниҳоятда мураккаб, улар фанда ҳали етарли даражада ўрганилмаган. Зилзила сабабчиларн кўп бўлганлиги учун, улардаги даврийлик ҳам ҳар хил. Бизнингча иккинчи фикр ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Даврийликнинг ҳар хиллиги кучлар нисбатининг ҳар хиллиги билан боғлиқ.
Бутун Ер шарига баравар таъсир қилувчи кучлар бор, улар ернинг ўзагидаги, ядросидаги жараёнларга ҳамда ташқи таъсир кучларига, яъни, ўзга планеталар, Ой ва Қуёшнинг, таъсирига боғлиқ. 11, 22, 33 йиллик даврийликлар ана шу кучларга боғлиқ бўлса керак. Кейинги кучлар Ернинг чуқўр мантия қатламларидаги ҳаракатларга боглиқ. Уларнинг майдондаги ўлчамлари бир неча минг километр масофаларни эгаллайди. 35 йил, 40 йил, 100 ва ундан ортиқ даврийликларга эга бўлган зилзилалар ана шу мантия қатламидаги кучларга боғлиқ бўлса керак.
Ниҳоят ернинг энг устки қатламидаги, 10-50 км ва ундан ортиқроқ чуқурликдаги ҳаракатлар зилзилаларни бевосита тайёр-лайдиган асосий кучлардир. Улар ердаги айрим кичик-кичик майдонларни навбатма-навбат ҳаракатга келтиради. Демак зилзила-ларни келтирадиган кучлар бутун Ер шарига баравар таъсир қилувчи кучлар, бир неча минг километрга тарқалган кучлар ва ниҳоят ўнлаб, юзлаб километрларга тарқалган кучлардир. Демак, ҳар бир майдонни алоҳида олганимизда у Ерга планетар масштабдаги, ўртача катталикдаги ва ниҳоят кичик майдонлардаги кучларнинг ўзаро қўшилиши натнжасида зилзилаларни келтириб чиқаради. Ана шунинг учун зилзилаларнинг даврийлигини ўрганиш анча мураккаб масала деяпмиз. Уларни олдиндан айтиш муаммосининг мураккаблиги ҳам худди шу сабабларга боғлиқ. Лекин қанчалик мураккаб бўлмасин, ҳозирги вақтдаги фанимиз кучи бу нарсаларни муваффақиятли ечишга қодирдир. Бунинг учун Ер шари бўйича бўлиб ўтган зилзилалар ҳақида тўла маълумот тўпланиши ва уларнинг вақт ва майдонда намоён бўлиш қонуниятлари топилиши зарур.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики зилзила даракчилари ниҳоятда кўп ва хилма хил экан. Шунинг учун олимларимиз олдида даракчиларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган маълум қонуният топиш ва уни зилзила ҳосил бўлиш жараёни билан боғлаш вазифаси, яъни Ер қимирлашларининг тайёрланиш моделларини яратиш вазифаси турарди.
1970 йилларга келиб кўпгина мамлакатларда турли усуллар ёрдамида зилзила даракчилари топилди. Улар турли кўринишга, катталикка ва вақтга эга эдилар. Биринчи қарашда уларни тартибга тушириш қийин ва ҳар бир даракчи билан алоҳида зилзила ўртасида боғланиш йўқдек туюларди. Даракчиларнинг сони ортиб борарди. Асримиз бошидан 60-70 йилларгача ўнлаб турли моделлар таклиф қилинардию, лекин вақт ўтиши билан улар Ер остидаги жараёнлар билан даракчилар ўртасидаги боғланишларни тўла-тўкис тушунтиришга ожизлик қилишарди.
Ниҳоят, 70-йилларда Россияда ЛНТ (Лавинно-неустойчивого трешинообрязования-кўплаб бетартиб ёриқликлар) ва АҚШда ДД (дилатант-диффузив) моделлари яратилди. Бу моделлар зилзила даракчилари билан Ер остидаги жараёнлар орасидаги боғланишларни сифат жиҳатдан тушунтира оларди.
1970 йилларда ЛНТ ва ДД модслларидан ташқари Ғ.О. Мавлонов ва В.И. Уломовлар томонидан яратилган зилзилалар тайёрланишининг 4 босқичли модели ҳам зилзилашунослик фанига қўшилган муҳим ҳисса ҳисобланади.
Энди зилзилалар тайёрланишининг ЛНТ ва ДД моделлари тўғрисида батафсилроқ тўхтаймиз. Уларнинг ҳар бири 4 тадан даврни ўз ичига олади. Россия олимларининг кўплаб бетартиб ёриқликлар моделига асосан 1 даврда аста-секин йиғилиб борувчи кучланиш таъсирида жинслардаги ёриқларнинг сони ва катталиги ортиб боради. Бу жараён ўта кучли зилзилалар учун бир неча ўн йиллаб вақтни ўз ичига олади. 1 даврдан 11 даврга ўтганда ёриқлар сони жуда тез кўпаяди, ёриклар орасидаги масофа қисқаради ва улар ўзаро бирлашишга ҳаракат қилишади. Зилзила ўчоғида тўпланган кучланиш бетартиб тарқалади, натижада янги-янги майдонларда ёриқликлар ҳосил бўлиши кучаяди. Лекин бу жараён чексиз давом этолмайди. Маълум вақтдан ксйин ёриқликлар кичик жойларга тўплана бошлайди (III давр) ва йирик яхлит ёриқлар ҳосил бўлади. Шу даврда қўшни барча жойлардаги ёриқлар кичраяди ёки ёпилади. Энди яхлит магистрал ёриқ ҳосил бўлади, қолган кучланишлар тезда сарф бўлади ва кучли эластик тўлқинлар ҳосил бўлади - яъни зилзила содир бўлади.
Дилатант диффузия модели бўйича 1 даврда фақат эластик кучланишлар йигилади. II даврда эса ёриқлар ҳосил бўлади ва бу ўз навбатида тоғ жинслари ғоваклигини оширади. Тоғ жинслари дилатансияланади, яъни ҳажмини оширади. Бу бамисоли ачиган ҳамирни эслатади, тоғ жинсларининг ҳажми ортиб шишади. Илгари сув билан тўйинган тоғ жинслари сувсизланади ва уларнинг мустаҳкамлиги ортади. III даврда эса говак тоғ жинслари яна сув билан тўйинади. Тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги яна пасая бошлайди. Бу жараён ташқи кучланиш билан тоғ жинслари мустаҳкамлиги кучи тенглашгунча давом этади, бу икки куч тенглашгач, тоғ жинслари парчаланади, яъни зилзила содир бўлади. Юқорида келтирилган моделлар ёрламида зилзила даракчиларининг у ёки бу Ер қимирлашидан рядин ҳосил бўлган кескин ўзгаришларини изоҳлаш мумкин.
Кейинги (1985 йилларда) яратилган моделлар ичида энг диққатга сазовори И. П. Добровольский томонидан яратилган Ер қобиги зилзилаларининг тайёрланиши модели ҳисобланади. Унинг асосий афзаллиги шундан иборатки, у фақат зилзила ўчоғидаги жараёнларнигина эмас, балки зилзила тайёрланаётган катта ҳажмдаги умумий жараёнларни ҳам тушунтира олади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish