Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet64/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   136
Bog'liq


Зилзила даҳшатлари

Ўзбекистонда туғилиб ўсган, бу ерда анча йиллардан бери яшаб келаётган ҳар бир киши юртимизда тез-тез зилзилалар содир бўлиб туришини, баъзан улар ниҳоятда даҳшатли эканини билади ва тасаввур қилади. Лекин инсон табиатида унитувчанлик одати бор. Масалан, урушдан узоқлашган сари уруш даҳшатларини, тошқиндан узоқлашган сари унинг кулфатларини унутамиз, яна сув тошиши мумкин бўлган ерларга иморатлар қурамиз, касалдан кейин пархезни унутамиз ва ҳ. к.


Зилзила ҳам тезда “унутиладиган” табиий офатлардан бири ҳисобланади. Кўпгина ерларни, давлатларни олсак минг, ҳатто икки-уч минг йиллик зилзилаларнинг тарихий жадваллари бор. Бизнинг Ўзбекистонга келсак, минг афсуски, зилзилалар тўғ-рисидаги маълумотлар тўла етиб келмаган. Кейинги 100-200 йиллик маълумотлар бор, холос. Ундан илгаригилари тўғрисида айрим тасодифий маълумотлар сақланган. Балки эски қўлёзмаларда, китобларда бизга ниҳоятда зарур бўлган маълумот-лар сақланаётгандир. Ву сохада тарихчиларимиз, тилшунослар ва адабистшуиослар ёрдам қўлларини чўзадилар дсб умид қиламиз. Лекин ҳатто ана шу айрим тасодифий маълумотларга қараганда ҳам тарихда кўпчилнк шаҳарларимизда талофатли зилзилалар бўлиб ўтганини кўрамиз. 838-839 йилларда Фарғонада, 942 йилда Бухорода, 1208-1209 йилларда Урганчда, 1490 йилда Самарқандда, 1494 йилда Намамганда, 1620 йилда Ахсикентда, 1921-1922 йилларда Бухоро ва Самарҳаид яқинида, 1902 йнлда Андижонда, 1927 йилда Наманганда, 1868, 1924, 1938, 1966 йилларда Тошкентда, 1976, 1984 йилларда Газлида ва ҳ. к.
Ҳар биримизнинг, айниқса ҳам шаҳарларнмиздан кўпчилигининг ёдида қолган Ер қимирлаши - бу 1966 йилнинг 26 апрелидаги Тошкент зилзиласидир. Бу зилзила жумҳуриятимиз учун, миллатимиз учун ниҳоятда аянчли тарихий воқса ҳисобланади. 1991 йили шаҳримнзнинг ана шу қора кунига чорак аср тўлди. Ўйлаймизки, ҳали олимлар бу кўнгилсиз воқеа хусусида кўп ёзишади ва унинг сабабларини кенг ёритишади. Ҳозир бу воқеа тўғрисида халқимиз бошига тушган: энг қора кунлардан биридир дея оламиз, холос. Одамлар фақат бошпаналарини эмас, ерларини, миллий урф-одатларини ҳам йўқотди. Мавзудаи чиқмаслик учун яна зилзилаларга қайтамиз. Халқимиз бошига тушган энг қора кунлар ва аянчли воқеалардан бири 1902 йилдаги 9-10 баллик Андижон зилзиласидир. У ўша пайтдаги шаҳарни тўла-тўкис кунпаякун қилди. Мингминглаб одамларнинг ёстигини қуритди. Халқнинг бу воқеага аталган юзлаб мунгли марсиялари маълум.
Масалан: Тандирда нони қолди, Қозонда оши қолди, Бешик-да бола қолди, Бечора андижонлик.
Зилзила даҳшатларини тасаввур қилиш учун яқингинада бўлиб ўтган Спитак (Арманистон) ва Хисор (Тожнкистон) зилзилаларини, ёки 1948 ймлга Ашхобод ва 1949 йилдаги Ҳайит зилзилаларини эслаб ўтиш кифоя. Юз минглаб одамларнинг ҳалок бўлганлари сир эмас. Минг афсуски, Ўзбекистоннинг кўпгина майдонларида ҳам худди шундай кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи йўқ эмас. Мен бу билан одамларни қўрқитмоқчи ёки ваҳимага солмоқчи эмасмам. Бир мутахассис сифатида ана шундай кўнгилсиз воқеалар жумҳуриятимизнинг жуда кўп аҳоли зич яшайдиган ерларида, йилнинг хоҳлаган кунида тўсатдан бўлиши эҳтимолдан ҳоли бўлмаган ҳодиса деб қарайман. Асосий мақсадим, одамларни ҳўрқитиш эмас, зилзиладан халос бўлиш чоралари ҳақида фикр юритиш, зилзила зарарини иложи борича камайтириш ва бунинг учун қандай муаммолар борлиги билан ўртоқлашиш-дир.
АҚШ Смитсон ииститути табиий офатлар бўлими маълумотларига қараганда, 1947-1970 йилларда турли табиий офатлардан қурбон бўлганлар сони 1192000 кишини ташкил қилади. Жумладан Циклон, бўрон, довуллардан қурбон бўлганлар сони 760000 кишини, зилзилалардан 190000, тошқинлардан 180000 ва момақалдироқ, цунами, вулқонлар отилишидан 62 000 киши қурбон бўлган. Бу рақамлардан кўриниб турибдики, табиий офатлар ичида зилзила иккинчи ўринда тураркан. Бизнинг фикримизча, бу маълумот унчалик тўгри эмас. Чунки фақат Совет Иттифоқида 1948 йилги Ашхобод ва 1949 йилги Ҳайит зилзилалари пайтида ҳалок бўлганларнинг сони 150 000 кишига бориб қолади. Ер шари бўйича албатта бу рақам анча юқори бўлиши керак.
Ер шари бўйича йилига ўрта ҳисобда ўн мингга яқин кучли ва сезиларли зилзилалар бўлиб ўтадн. Улардан 15-20 таси фожиали ва даҳшатли ҳисобланадн. Жадвалда турли кучга (магнитудага) эга бўлган зилзилаларнинг йиллик ўртача сонини келтирамиз:
жадвал 10.

Зилзилалар

Магнитуда

Зилзилаларнинг йиллик ўртача сонн

Дунё миқёсидаги фожиа

>8

1-2

Регионал миқёсидаги талофатли

7-8

15-20

Локал миқёсдаги кучли

6-7

100-150

Ўртача кучдаги

5-6

750-1000

Жойлардаги кучсиз шигастлантирувчи

4-5

500-7000

Бундан ҳам кучсиз зилзилалар сони эса ниҳоятда кўп. Ер шарининг жуда кўп майдонларида зилзилалар бўлиб туради, лекин уларнннг энг кўпи учта поясда бўлади. Бириичиси - Тинч океан поясига тахмннан 80 фоиз зилзилалар тўғри келади. Иккинчиси – Ўрта ер денгизи - Осиё поясида тахминан 15 фоиз зилзилалар содир бўлади. Учинчи поясга (Атлантмка, Ҳинд океани зоналари, Шарқий Африка зонаси ва бошқалар) тахминан 5 фоиз зилзилалар тўгри келади.


Россиядаги сейсмик актив майдонларга: Карпат тоғлари, Молдова, Қрим, Кавказ, Ўрта Осиё, Клзоғистон, Байкал атрофи ва Узоқ Шарқ ўлкаси киради. Бизнинг Ўзбекистон жумҳуриятимиз 7, 8, 9 ва ундан ҳам ортиқ балли зилзилалар бўлиб турадиган сейсмик жиҳатдан актив зоналардаи бири ҳисобланади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish