Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet55/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   136
Bog'liq


2.3. Тектоник ҳаракатлар

Ер қобиғида тоғ жинслари горизонтал ва қия (моноклинал) ҳолатда ҳосил бўлади. Ташқи ва ички кучлар таъсирида улар деформацияга учрайдилар. Тоғ жинсларининг ҳажми ва шаклининг ўзгариши деформацияланиш дейилади.


Тоғ жинслари бир-биридан фақат кимёвий таркиби билангина эмас, балки ўзларининг физик ва механик хусусиятлари билан ҳам фарқланадилар. Бундай хоссаларга тоғ жинсларининг зичлиги, қайишқоқлиги, чидамлилиги, қисилувчанлиги, пластиклиги, мўртлиги, ғоваклиги, пишиқлиги киради. Шунинг билан бирга тоғ жинслари бир-бирининг сиқилишига ва урганда майдаланишига бўлган қаршиликлари билан ҳам фарқланади.
Тоғ жинсларининг механик хоссалари уларни тузилишига ва ташқи ҳолатига боғлиқ. Тоғ жинсларига ҳароратни, эритмаларни, босимни таъсир эттириб пластиклигини ошириш мумкин. Босимнинг ҳар тарафлама таъсири натижасида тоғ жинсларининг пластик деформацияга нисбатан қаршилиги, қайишқоқлиги ва чидамлилиги ошади.
Деформацияланишга учрамаган тоғ жинслари фойдали қазилмалар жуда кам учрайди. Шунинг учун фойдали қазилмаларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиш қонуниятларини ўрганишда тоғ жинсларининг деформацияланиш ҳолатларини аниқлаш катта аҳамиятга эга.
Деформацияланиш жараёни кетма-кет уч босқичдан иборат: қайишқоқ (эластик), пластик ва бузилиш. Жинслар-нинг ташқи кучлар нисбатан кўрсатган қаршилиги чидамлилик дейилади.
Қайишқоқ деформацияланиш. Бу деформацияланиш-да тоғ жинсларининг шакли ўзгаради, лекин ташқи кучлар таъсири тўхташи биланоқ жисмнинг аввалги шакли тикланади.
Ташқи кучлар таъсири тўхтаганидан кейин деформацияланган жисмнинг шакли ва ўлчовларини тиклай олиш қобилияти мазкур жисмнинг қайишқоқлиги деб аталади.
Қайишқоқ деформацияланишнинг бир неча кўриниши мавжуд: чўзилиш, сиқилиш, эгилиш, силжиш, буралиш ва бош.
Пластик деформацияланиш. Бу деформацияланишда ташқи кучнинг таъсири тўхтаганда ҳам жисм ўзининг дастлабки шаклини ва ҳажмини тиклай олмаса пластик деформацияланиш амалга ошган бўлади. Гил ва тош тузлари энг лпастик жинслар ҳисобланади.
Пластик деформацияланиш кенг тарқалган ва маълум қайишқоқлик, пластиклик чегарасига эга. Бу чегара мувозанатининг бузилиши ҳар хил бурмаларнинг ва узилмаларнингпайдо бўлишига таъсир кўрсатади. Буларни ҳаммаси асосан ер қаърида бўладиган жараёнлардир.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish