Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet54/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   136
Bog'liq


Магматик тоғ жинсларининг минерал таркиби


Магматик тоғ жинсларини таърифлашда уларнинг мине­рал таркибини аниқлаш биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Бунинг учун шуни назарда тутиш керакки, бир хил минераллар магманинг қотиши вақтида ҳосил бўлса, бошқалари эса кейинчалик, тайёр жинс ичида ҳосил бўлади. Шунга кура жинсларни ташкил қилган минералларни (бирламчи-сингенетик) ва иккиламчи (яъни эпигенетик) ми­нераллар деб юритилади.
Магма тоғ жинсларни ташкил қилган бирламчи мине-ралларга темир ва магнезийли минераллар, калийли дала шпатлари, плагиоклазлар, нефелин, кварц ва бошқалар киради. Иккиламчи минераллар кенг тарқалган автометаморфлашган жараёнлар натижасида ҳосил бўлади. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  1. Каолинланиш - калийли дала шпатлари ҳисобига
    жинснинг алюмсиликатлардан каолинитнинг ҳосил бўлиши. Бундай вақтларда кўпинча каолинлашган жинснинг айрим жойларида калийли дала шпатининг доначаларини ёки зич юзаларда уларнинг қолдиқ (реликт) структурасини учратиш мумкин.

  2. Серицитланиш - жинснинг плагиоклазлар ҳисоби­
    га серицит (жуда майда мусковит) билан алмашиниши.

  3. Эпидотланиш - жинсдаги асос плагиоклазлар ҳисо­бига эпидотнинг ҳосил бўлиши.

  4. Хлоритланиш - магма жинслардаги баъзи бир хил
    минералларнинг ва вулқон шишасининг хлорит билан алмашини-ши.

  5. Серпентинланиш - оливиннинг серпентинга айланиши. Бу асос ва ўта асос жинслар учун хосдир. Бунинг на­тижасида ўта асос жинслар серпентинитларга айланиб қолади. Бу жараёнларни ўрганиш катта аҳамиятга эга. Чунки жинс ҳосил бўлгандан сўнг у қандай шароитда бўлганини кўрсатиб беради.

Магматик жинсларнинг ичидаги ёт жинслар ксенолитлар деб аталади. Улар кўпинча магма ўчоғининг юқори қисмини, яъни “томини ўпирилиши” натижасида ҳосил бўлади. Демак, ксенолитлар бир талай чўкинди ва бошқа жинс­ларнинг магма ичидаги бўлаклари бўлиб, улар баъзан маг­манинг таркибини ҳам ўзгартириб юборади. Ксенолитларни аниқлаш анча осондир. Чунки уларнинг ранги, айниқ­са структураси ва минерал таркиби бутунлай бошқача бўлади. Ксенолитлар ҳар хил катталикда бўлади.
Интрузив магматик жинсларнинг минерал таркибини аниқлаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Плюс ишораси минералнинг борлигини, минус ишораси минералнинг йўқлигини, икки хил ишора (ё) мине­ралнинг одатда бўлишлигини, лекин бўлмаслиги ҳам мумкинлигини; (±) эса аксинча, одатда бўлмай, лекин бўли­ши мумкинлигини кўрсатади.
Катта чуқурлиқда ҳосил бўлган интрузив тоғ жинслари­нинг минерал таркибини турли схема ва жадваллар ёрдамида аниқлаш мумкин.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish