Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet50/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   136
Bog'liq


Томир жинслар

Томир (дайка) жинслар одатда катта интрузив таналар билан бирга учрайдилар ва таркиби уларникига ўхшаш бўлади. Бундай ўхшашлик икки хил бўлади. Бу ўхшашлик, биринчидан, тўла бўлиб, томир жинсларнинг мине­рал таркиби интрузив жинсларнинг ўзи бўлиб, фақатгина структураси бошқачароқ бўлиши мумкин. Бундай то­мир жинслар парчаланмаган бўлади. Масалан, гранитларга томир жинслардан микрогранитлар ва гранит-порфирлар тўғри келади. Иккинчи тур ўхшашлик таркибида рангсиз минераллар ва бошқа ҳолларда эса рангдор минераллар ортиқча бўлишлигидан иборат. Аплит, пегматитлар ва лампрофирлар киради.




Магматик тоғ жинсларнинг ётиш ва
жойланиш шакллари


Магматик тоғ жинслари қандай ҳосил бўлганига қараб ин­трузив (чуқурдаги) ва эффузив (қуйилган) группаларга бўлинади. Шунга кўра, уларнинг жойланиш шакллари ҳам турлича бўлади.


Интрузив тоғ жинслари


Интрузив тоғ жинслари Ер қобиғининг қаърида пайдо бўлиб, кейинги тоғ ҳосил қилиш ҳаракатлари, чуқур емирилиш ва ювилиш жараёнлари натижасида тамомила Ер юзасига чиқиб очилиб қоладилар.
Интрузив тоғ жинсларининг жойланиш шаклларини ёки Ер қобиғидаги магма жинслар ишғол қилган бўшлиқ шаклларини ўрганиш қийин муаммо бўлиб, у икки хил шароитга боғлиқ бўлади. Магма босими кам бўлган жойларда суст ҳолатда қатламлар орасини эгаллаши мумкин (факолитларга қаранг). Бошқа ҳолларда эса қатламларни кўтариб, суриб ёки эритиб бўшлиқларни эгаллаб олади.
Магма кучли тектоник ҳаракатлар содир бўладиган жойлардагина литосферанинг устки қисмларигача кўтарилиб чиқади. Интрузив тоғ жинсларининг жойланиш шакллари ён атрофдаги тоғ жинсларига (чўкинди ёки метаморфлашган) тоғ жинсларига нисбатан мосланган ва мосланмаган ҳолатда бўлади.
Мосланган интрузив шакллар орасида кенг тарқалгани интрузив уюм (ёки силл) бўлиб, у қатлам шаклида бўлиб, ҳамма томонга ингичкаланиб кириб бориб йўқолиши мумкин. Бундан ташқари, мосланган интрузив шаклларга лакколитлар (юмалоқ буханка нонга ёки қўзиқоринсимон), лополитлар (тарелкасимон шакл) ва факолитлар киради. Факолитлар бурмаларнинг эгар (букилган юқори) қисмидаги қатламларнинг бир-биридан ажраган бўшлиқ қисмини эгаллайди. Факолитлар кўпинча гуруҳ-гуруҳ бўлиб учрайди ва унда магманинг пастдан олиб келувчи канали бўлмайди.

Расм 28. Интрузив жинслар мосланган шаклларининг жойланиши: 1 - факолит; 2 - лополит (а) силлар (б); 3 – лакколитлар (в).


Интрузив уюмлар содда тузилган бўлиб, бўш қат­ламлар орасига кириб боради ва бирин-кетин алмашинувчи чўкинди ва магма жинслар қатламини ҳосил қилади. Уларнинг қалинлиги бир неча сантиметрдан 300 м гача ва узунлиги 100 км ва ундан кўпга боради. Интрузив уюмлар ишғол қилган майдон бир неча ўн квадрат метрдан бир неча 1000 м2 гача боради. Масалан, Тунгуска дарёси водийсидаги баъзи интрузив уюмларнинг майдони 100.000 км2 дан ошади. Қалинлиги ва узунлиги унча катта бўлмаган уюмларни томир жинслар ҳам деб юритилади.
Интрузив уюмлар Ўзбекистонда, Чотқол водийсида ҳам учрайди. Унинг қалинлиги 5-6 м дан 50-60 м гача етади. У асосан ишқорли ўрта интрузив жинслардан ташкил топган.
.
Расм 29. Интрузив тоғ жинсларининг жойлашиш шакллари: 1 - батолит, гумбаз, шток ва ксенолитлар ювилган юзада ва кесмада; 2 - горполит ва дайка ювилган юза ва кесмада; 3 - ювилган юзада ва кесмадаги лакколитлар, лополит, шток, дайкалар ва диапирлар.


Лакколитлар қат-қат бўлиб ётган чўкинди тоғ жин­слари орасида тарқалиб, маълум бир чекланган жойда устки қатламнинг кучсиз ёки аксинча кучли босимига дуч келар экан, ўша устки қатламини юқорига кўтаради ва думалоқ, эллиптик ёки нотўғри шаклли икки ёки қабариқ ёки ясси қабариқ линзалар ҳосил қилади. Улар якка ёки группа-группа бўлиб учрайдилар. Таг қисмида магма билан таъминлайдиган каналлари бўлади.
Лополитлар ботиқ ясмиқсимон ёки тарелкага ўхшаш уюм бўлиб, таг томонида магма билан таъминловчи канали бўлади. Уни некк деб ҳам юритилади.
Факолитлар мураккаб бурмали жойларда кўп учрайди. Бурмаларнинг қанотларидаги қатламлар қаттиқ сиқилган бўлиб, гумбаз қисмларида эса сиқилиш камаяди. Магма бурмалар билан бир вақтда, табиий босим кам бўлган зоналарга, яъни бурманинг букилган эгар қисми томон ҳаракат қилади ва шу ерларда мураккаб эгилган интрузияларни юзага келтиради.
Мосланмаган интрузияларга дайкалар (кесувчи томир жинслар), батолитлар, штоклар киради.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish