Магма тоғ жинсларининг синфларга бўлиниши
(Д.С. Белнякин ва В.П. Петров) бўйича
жадвал 9.
|
Жинснинг таркиби
|
Интрузив жинслар
|
Эффузив жинслар
|
ўзгарган
|
ўзгар-маган
|
Нордон жинслар
SiO2 65%
|
Ортоклаз, кварц, биотит
|
Аляскит
|
|
|
Кварц, калийли дала шпатлари, нордон плагиоклаз, слюда, шох алдамчиси.
|
Гранит
|
Липарит порфир
|
Липа-рит
|
Ўрта жинслар, SiO 2 65-
55%
|
плагиоклаз, ортоклаз, шох алдамчи.
|
Сиенит
|
Трахит порфир
|
Трахит
|
|
Ўрта плагиоклаз ва шох алдамчи
|
Диорит
|
Андезит Порфирит
|
Андезит
|
Асос жинслар, SiO 2 55-
45%
|
Асос плагиоклаз ва эангдор минерал баъзан оливин)
|
Габбро
|
Диабаз,
Базальт порфирит
|
Базальт
|
Ўта асос
жинслар, SiO 2 45%
кам
|
Пироксен, оливин, маъданли минераллар
|
Перидотит Пирок-сенит
|
Пикрит,
Пикрит-ли порфирит
Коматит
|
|
Оливин ва маъданли минераллар
|
Дунит
|
|
|
Ишқорли жинслар
|
Дала шпатлари,
нефелин, эгирит, биотит.
|
Нефеленли сиенит
|
|
Фонолит Лейцитофир
|
Магматик жинсларнинг муҳим аниқлаш компонентларига рангдор минераллар ҳам киради.
Магматик жинсларнинг таснифи гранит группасидан бошланади. Бу группа жинсларига кварцнинг микдори 30-25%, калий шпати, нордон плагиоклазга қараганда кўпроқ бўлиб, биотит ваш ох алдамчи 5-10% ни ташкил қилади.
Нормал қаторда гранитдан кейин гранодиорит группаси туради. Унда кварцнинг микдори камроқ (25% гача), плагиоклаз калий шпатидан кўп бўлиб, рангдор минераллар 15-20% ни (андезит) ташкил қилади. Диорит группасида кварц учрамайди.. Диоритдан сўнг габбро группаси туради. Бу группада асос плагиоклаз билан пироксеннинг миқдори деярли тенгдир. Нормал қатор перидотит группаси билан тамом бўлади. Бу группадаги жинслар дала шпатисиз бўлиб фақатгина рангдор минераллар (оливин, пироксен, роговая обманка) дан ташкил топган.
Шундай қилиб нормал қаторда гранитдан перидотитга қараб кварцнинг ўрни камайиб, плагиоклазнинг асослиги ва рангдор минералларнинг миқдори ошиб боради.
Оралиқ жинсларга адамеллит (гранит ва гранодиорит ўртасида) ва банатит (гранодирит ва кварцли диорит орасида) киради. Ишқорли қаторга калий дала шпати ва роговая обманкадан тузилган сиенит группаси киради ва ундан кейин нефелинли сиенит туради.
Қатор оралиғида граносиенитлар туради. Буларнинг ичида монцонитлар (сиенит-диорит, габбро-сиенит) алоҳида ўрин тутиб, калий шпати ва плагиоклазлардан иборат.
Минерал таснифидаги ҳар бир группадаги жинсларнинг абиссал, гипоабиссал, томирли ва эффузив фациялари мавжуддир. Эффузив фациялари қайнотипли ва палеотипли бўлади. Қайнотипли жинслар ўзгармаган бўлиб, одатда вулқон-шишали бўлади. Палеотиплиларда шиша бўлмайди. Қайнотипли эффузивлар ўз номларига эгадирлар. Масалан, гранитларнинг эффузивга ўхшаши липарит ёки риолит, гранодиоритларники дацит, диоритларники андезитлар ва ҳоказо. Агарда бу эффузив жинслар палеотипли бўлса, порфир ёки порфирит сўзи қўшилади. Калий дала шпатили ёки калий дала шпати-плагиоклазли жинслар порфирлар (липарит-порфири, дацит-порфири); плагиоклазли ёки дала шпатисиз жинслар порфиритлар деб номланади. Масалан, андезит-порфирит.
Do'stlaringiz bilan baham: |