Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Фалсафа 
категориялари. 
 


75 
бир фан ўзининг категория, яъни тушунчалар тизимига эга бўлиб, у орқали 
материя ҳаракати шаклларининг у ѐки бу қонуниятларини ўрганади. 
Диалектика категориялари, бошқа фанлар категорияларидан бир қатор муҳим 
ҳусусиятлари билан фарқ қилади. Булар қуйидагилардан иборат: 
Биринчидан, диалектика категориялари - объектив оламнинг 
энгумумий қонунлар тараққиѐтининг инъикосидир. Иккинчидан, диалектика 
категориялари энг умумий тушунчалар сифатида инсон фикри шакллари 
бўлиб, шу тахлитда улар мантиқий мазмунга ҳам эгадирлар. 
Учунчидан, диалектик категориялар илмий билишда муҳим 
методологик вазифани бажарди, объектив дунѐни янгидан янги 
сирлариниочишга ѐрдам берди. 
Тўртинчидан, 
диалектик 
категорияларнинг 
шаклланиши 
варивожланиши асосида моддий, ҳиссий фаолиятнинг йиғиндиси бўлган 
амалиѐт ѐтади. 
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра «жуфт категориялар» деб 
аталадиган; умумий бўлиниш ва алоқадорлик муносабатларини ифодаловчи 
тушунчалар ҳам бор. Улар нарса ва ҳодисаларнинг муайян йўналишидаги энг 
муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, даврий, такрорланиб турувчи бўлиниш 
ва алоқадорлик муносабатларини ифодалайди. Фалсафа категориялари 
мазмунидаги ички бирлик, бўлиниш, алоқадорлик ва муносабатларнинг 
яхлитлиги билиш жараѐнининг узликсизлигини таъминлайдиган умумий 
қонуният тарзида вужудга келган. Энди фалсафада ўз хусусиятларига кўра 
«Жуфт категориялар» деб аталадиган, умумий бўлиниш ва алоқадорлик
муносабатларини ифодаловчи тушунчаларга жуда қисқача тўхталиб ўтамиз. 
1. Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик. Бу фалсафий категориялар 
борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирига хос алоҳида маълум гуруҳга 
хос махсус ва ҳаммасига хос умумий томонлари, ҳусусиятлари ҳамда улар 


76 
ўртасидаги бўланиш ва алоқадорликни ифодалайди. Алоҳида нарса ва 
ҳодисагагина хос бўлиб, бу нарса ва ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан 
фарқ қилувчига алоҳидалик дейилади. Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга хос 
бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи белги ва хусусиятлар 
бирлигини акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади. Нарса ва 
ҳодисаларга хос махсус томонлар хусусиятлари бирлиги хусусийлик 
категориясида ифодаланади. 
2. Система, структура ва элемент. Система - бу борлиқдаги ўзаро 
бўлиқ, муайян тартибдаги бир- биригатаъсир ва акс таъсир қилиб турувчи 
нарсалар, ҳодисалар важараѐнларнинг қонуниятли бирлигидир. Структура 
эса шу системани ташкил этган нарсалар, ҳодисалар ва жараѐнларнинг 
тартиби, тузилиши, таркиби, жойланиши ва ифодаланишидир. 
Элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро бўланиш, 
алоқадорлик, муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил 
таркибий қисмдир. 
3. Моҳият ва ҳодиса. Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳим 
ўзаро бўлинишлари шу бўлинишларнинг қонуний алоқадорликларини 
ифодалайди. Ҳодиса эса шу нарса ва жараѐнларни ташкил этувчи томонлар, 
хусусиятлар ва бўланишларнинг намоѐн бўлиш шакли, моҳиятининг 
ифодаланишидир. Билишнинг вазифаси борлиқнинг кўпдан- кўп ҳодисалари, 
уларнинг ташқи томонлари ва белгилари остида яшириниб ѐтган 
моҳиятларини излаб топишдан иборат. 
4. Мазман ва шакл. Мазмун - нарса ѐки ҳодисани айнан шу нарса ѐки 
ҳодиса сифатида ифодаловчи жараѐнлар, муҳим элементлар ва 
ўзгаришларнинг шакл-мазмуннинг мавжудлиги усулини, унинг тузилишини 
ифодаловчи, нарса ва ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг 
бирлигидан иборат. 
5. Сабаб ва оқибат. Сабаб- бирор нарса ва ҳодисани ривожланиш 
жараѐнининг оқибатидир, бошқача айтганда бир ҳодисадан олдин келиб уни 
вужудга келтирган ҳодиса ѐки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади.Сабабни 
бевосита ѐки бавосита таъсири билан юз берадиган ҳодиса оқибат дейилади. 
6. Зарурият ва тасодиф. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидаги, уларнинг 
ички, муҳим бўланишларидан муайян шароитда қаътий равишда келиб 
чиқадиган,келиб чиқиши муқаррар воқеа ѐки ҳодиса зарурият дейилади. 
Нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти билан бўлиқ бўлмаган, юз бериш ҳам 
бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса ѐки воқеа тасодиф деб аталади. 
7. Имконият ва воқелик. Воқелик бу ҳозир реал мавжуд бўлган, яшаб 
турган нарса ва ҳодисалардир. Лекин бу ҳодисалар ривожланиш жараѐнида 
бирданига ҳозирги ҳолатда бўлмай, балки дастлаб имконият ҳолатида бўлган 
бўлиб, улар ўзларини маълум келиб чиқиш даврига, вақтига, тарихига эга. 
Воқелик ўзининг пайдо бўлиш давридан олдин имконият шаклида мавжуд 
бўлади. Имконият- бу воқеликни куртак ҳолатдаги кўринишидир, у 
юзагачиқмаган воқеликдир. Имконият воқеликга бирдан айланмайди. У эски 
воқелик ичида, аввало куртак шаклида мавжуд бўлиб, сўнг ривожланиб 


77 
бориб тобора реаллаша боради ва маълум даврда, маълум шарт- шароит 
туфайли воқеликка айланади. 
Фалсафий категориялар – борлиқнинг умумий, муҳим томонлари, 
хоссалари, 
алоқалари 
ва 
муносабатлари 
ҳақида 
фикрлаш 
учун 
қўлланиладиган ўта кенг тушунчалар мажмуидир
. Айни шу сабабли 
фалсафий категориялар ҳеч қачон ҳажман чекланган табиий тил 
тушунчалари даражасида соддалаштирилиши мумкин эмас. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish