ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Умумий ва биоорганик кимё» кафедраси
« гетероциклик бирикмалар »
фанидан
Билим сохаси: 400000 – фан.
Таълим сохаси: 440000 – Табиий фанлар
Бакалавриат йўналиши: 5440400 – Химия таълими йўналиши
Тузувчи: доцент Алиқулов Р.В.
Термиз- 2009
Сўз боши
Нафис органик синтез ва табиий бирикмалар кимёси бўйича етук миллий мутахассислар тайёрлаш мақсадида ушбу маърузалар матни В 440400 кимё йўналиши 5А 440403- органик кимё мутахассислиги бўйича магистр тайёрлаш учун «Гетероҳалқали бирикмалар кимёси» махсус курси дастури бўйича ёзилди.
Чет тилларда, хусусан рус тилида гетероҳалқали бирикмаларга ба\ишланган махсус китоблар ва ўқув қўлланмалар етарли. Аммо бу маълумотлар баъзи ўзбек тилида ёзилган «Органик кимё» дарсликларида жуда қисқа келтирилган.
Муаллифлар матнда органик кимё фанининг бошқа синф бирикмаларига оид билимлар умумий курслар ва бошқа махсус курслар орқали студентларга маълум бўлганлигини ҳисобга олиб, уларни баён этмадилар. Матн асосини азот тутувчи гетероҳалқали бирикмалар ташкил этди. Бунга сабаб улар бошқа гетероатом тутувчи моддаларга нисбатан табиатда кўп тарқалганлиги ва олимлар томонидан кенг ўрганилганлигидадир. Гетероҳалқали бирикмаларга ба\ишланган илмий изланишлар олиб бориш Республикамиз кимёгарлари учун анъанавий соҳа ҳисобланади. Шу йўналишда самарали меҳнат қилиб, дунё илм аҳли тан олган ўзига хос мактаб яратган (академиклар С.Ю.Юнусов, А.С.Содиқов ва бошқалар) устозларимизнинг бу соҳага қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Шунинг учун биз матнда Ўзбекистон кимёгарларининг ишларидан айрим мисоллар келтириб ўтишни лозим кўрдик.
Шуни айтиш лозимки, матнда олтингугурт тутувчи гетероҳалқали бирикмалар нисбатан кам ўрин олган, аслида ҳам шундай, улар келажакда кенг ўрганилиши керак.
Матнда фосфор атоми тутувчи гетероҳалқали бирикмаларга тўхталиб ўтилмайди, чунки улар элементорганик кимё мутахассислигига мансуб. Худи шунингдек, анорганик кимёда ҳам гетероҳалқали бирикмалар мавжуд, аммо биз уларга тўхталмадик.
Матнни ҳажми чегараланганлигидан келиб чиқиб, айрим маълумотларни қисқароқ ёритишга қарор қилдик, чунки бу ўринда ўқувчи келтирган адабиётлардан фойдаланиб, керакли мавзуни атрофлича ўрганади деган умиддамиз.
Юқорида зикр этилган дастурдан келиб чиқиб, фаннинг ушбу соҳаси бўйича мустақил ишлар, лаборатория маш\улотлари имкон қадар маҳаллий хом аше ва топилиши мумкин бўлган моддаларга асосланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |