Б. С. Мусаев а г р о к и м



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

NaCl
эса эритмада қолади.
Флотация усули 
КС1
ва 
NaCl
заррачалари юзалари­
нинг сув билан турли даражада ҳўлланишига асослан­
ган. Турли лойли шламмлардан тозаланган ва яхшилаб 
майдаланган руда сув ёки сувнинг ёғли аминлар қўшил-


ган аралашмаси ёрдамида бўтана ҳолига келтирилади. 
Пульпа орқали юборилган ҳаво оқими майда пуфакча- 
лар ҳолида аралашма орасидан ўтиш жараёнида 
гидро­
фоб
хусусиятли заррачаларни илаштириб эритманинг 
бетига (кўпик ҳолатида) олиб чиқади. Бу ЛГС/нинг кон­
центрата бўлиб, центрифугалаш йўли билан ундан ўғит 
ажратиб олинади ва куритилади. 
NaCl
эса, бошланғич 
аралашманинг тубига чўкади, ажратиб олинади ва те­
гишли мақсадларда ишлатилади.
Флотация ва галургия усуллари билан олинган ка­
лий хлорид майда кристалл заррачалар шаклида булади. 
Гигроскопиклиги юқори бўлганлиги сабабли сақлаш 
жараёнида нам тортиб, муштлашиб қолиши мумкин. 
Бунинг олдини олиш учун заррачалар донадорлашти- 
рилади (1—3 мм катталикда) ёки аминлар қўшиш йўли 
билан ёпишқоқлиги камайтирилади.
Калийли туз (КС1

тКС1 •
 nNaCl).
Кулранг ва пушти 
кристаллар тутган, калий хлорид ва сильвинит аралаш- 
масидан иборат ўғит.
Давлат андозаси буйича намлиги 2% дан ошмасли­
ги, таркибидаги 
К20
нинг микдори 40% дан кам бўлмас- 
лиги керак. Ҳаводан нам тортиб, ташиш ва. сақлаш 
жараёнида муштлашиб қолади.
Таркиби ва хоссаларига кўра сильвинит ва калий 
хлорид ўртасида оралиқ ҳолатни эгаллайди.
Калийли тузни натрийга талабчан ва хлорга чидам­
ли экинларга (қандлавлаги, хашаки ва хўраки илдизме­
валилар) қўллаш яхши самара беради. Бу ўғит хлорга 
таъсирчан экинлар учун унчалик яроқли эмас. Лекин 
кузги шудгор остига киритилганда, таркибидаги хлор­
нинг асосий қисми ювилиб кетади ва экинларга курса­
тади ган салбий таъсири йўқолади.
Калий сульфат (K2S04).
Оқ тусли (баъзан сарғиш 
жилвага эга) майда кристалл заррачали кукун. Тарки­
бидаги намлик 1,2% дан камроқ, 
К20
нинг микдори
46—50% атрофида. Муштлашиб қолиш эҳтимоли кам, 
халталарда ёки очиқ ҳолатда ташилади.
Калий сульфатни турли тупроқ типларида барча қиш- 
лоқ хўжалик экинларига ишлатиш мумкин, айниқса, 
хлорга сезгир экинлар (тамаки, ток, зиғир, картошка 
ва бошқалар)га қўллаш яхши самара беради.
Калимагнезия (К£0/ MgS04■
 6Н20).
Кулранг тусдаги 
майда кукун ёки пушти доначалар ҳолида ишлаб чица­
рилади. Таркибида 29% 
К^О,
9% 
MgO
тутади, намлиги 
5% атрофида. Муштлашмаиди. Қоғоз ва полиэтилен қоп-


ларда ёки очиқ ҳолда ташилади. Калий сульфат каби 
уни \ам хлор ионига сезгир ва калий билан бир цаторда 
магнийни кўп талаб қиладиган экинлар (картошка, зи- 
ғир, беда ва бошцалар)га, айниқса, таркибида магний 
кам бўладиган тупроцларга киритиш мацсадга муво- 
фикдир.
Калийли-магнийли концентрат.
Кулранг тусли дона­
дор ўғит. Намлиги 1,5—7,0%. Таркибида 18,5% 
К20
ва 
9% га яцин 
MgO
мавжуд. Муштлашмайди, очиц ҳолатда 
ташилади. Хлорга таъсирчан экинларга цўлланилади.
Табиий калийли тузлар
Табиий калийли тузлар таркибида калий билан бир 
цаторда турли-туман цўшимчалар миццорининг кўпли- 
ги билан характерланади, цайсики, ўғитларни ташиш, 
сацлаш ва тупроцца киритишга кетадиган сарф-хара- 
жатларни кўпайтиради.
Табиий калийли тузлардан сильвинит ва каинит энг 
кўп тарцалган. Уларнинг таркибида кўп мицдорда хлор 
мавжудлиги сабабли (масалан, сильвинитда 1 
кг
калий­
га 4 
кг
хлор тўғри келади) тамаки, цитрус экинлари, 
ток, зигир, каноп, гречиха, картошка ва бошца бир 
цатор цишлоц хужалик экинларига салбий таъсир курса­
тади.
Сильвинит
(KCl NaCl). Таркибида 14—18% К,0, 
34-38% 
Na20
ва 52-55% С/(ёки 75-80% 
NaCl)
бўлади. 
Орасида кўк кристаллари бўлган кулранг-цўнғир тусли, 
1—4 
мм
катталикдаги (4 
мм
дан йирик фракция 20% дан 
кам) майдаланган жинс. Сувда яхши эрийди. Гигроско- 
пиклиги кам, лекин ҳавонинг намлиги юцори булган 
шароитларда сацланса, нам тортади, цуритилганда 
муштлашиб цолади.
Сильвинит асосий ўғит сифатида тупроцца кузги 
шудгор пайтида киритилади. Бунда хлорнинг асосий 
цисми тупроцнинг цуйи цатламларига ювилиб кетади
калий эса 
ТСК
томонидан ютилади.
Таркибида кўп мицдорда натрийнинг булиши 
(
K20:Na20 1:2,5)
уни цандлавлаги, озуцабоп ва хашаки 
илдиэмевалиларга ишлатишни тацозо этади.
Каинит
— KCl MgS04-3H20 дан ташцари кўп миц­
дорда 
NaCl
тутган аралашма. Таркибида 10—12% 
К20, 
8% га яцин 
MgO,
40% атрофида 
С1
ва 35% 
N afl
тутади.
Каинитли ва каинит-лангбейнитли жинсларни май­
далаш йўли билан олинади. Асосий ўғит сифатида иш-


латилади. Магний билан кам таъминланган тупроцларда 
илдизмевалиларга қўллаш тавсия этилади.
Карналлит
(KCl MgCK-6H20+NaCl) майдаланган 
руда, 12-13% 
К20
тутади. Ута гигроскопик, муштлашиб 
қолиш хусусиятига эга. Бошқа калийли ўғитларга нис­
батан кам ишлатилади.
Калийли уют сифатида ишлатиладиган саноат 
чиқивдилари
Поташ (К2СО).
Физиологик ишқорий ўғит. Тарки­
бида 52—55% гача 
К20
тутади. Нефелиндан алюминий 
олиш жараёнида чицинди сифатида ажралиб чицади. 
Хлорга таъсирчан экинлар учун энг яхши балластсиз 
ўғит. Лекин физикавий хоссалари ёмон — ўта гигроско­
пик, цовушувчан ва тез цотиб цолади, яхши сочилмай- 
ди. Тупроцца киритиш олдидан уни 1:1 нисбатда торф 
ёки чиринди билан аралаштириш лозим.
Кул
— таркибида калий, фосфор, кальций ва акса­
рият микроэлементлар тутган цимматли ўғит. Шунинг 
учун ҳам Д. Н. Прянишников кулдан ўғит сифатида 
фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор берган.
Ёғоч, усимликларнинг поя ва сомонлари куйдирил- 
ганда ҳосил бўладиган кул таркибида кўп мицдорда 
К2СО}
ва 
КНС03
мавжуд.
Кул таркибидаги озиц элементларининг мицдори кўп 
жиҳатдан дарахт ёки экин тури, шунингдек, гўнг, торф 
ва тошкўмирнинг сифатига боғлиццир (31-жадвал).
Кул таркибидаги калий сувда яхши эрийдиган шаклда 
булади. Калийнинг бу шакли барча цишлоц хужалик 
экинларининг озицланиши учун яроцлидир.
31-жадвал.

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish