Б. С. Мусаев а г р о к и м



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

Бирламчи ва иккиламчи минераллар кристалл пан- 
жаралари таркибидаги калий.
Бу гуруҳга мансуб ка­
лийнинг энг кўп микдори алюмосиликатлар (дала 
шпатлари, мусковит, биотит, глауконит, нефелин, 
лейцит ва б.) таркибига киради. 
Дала шпатлари
(ор­
токлаз) таркибидаги калий ўсимликлар томонидан 
деярли ўзлаштирилмайди. 
Мусковит, биотит ва нефе- 
линдаги
калийдан ўсимликлар бир қадар баҳраманд 
бўлиши мумкин.
2. 
Тупроқ коллоидлари юзасига алмашинадиган ҳолат- 
да ютилган калий.
Қумокдарда ялпи калийнинг 0,8%и, 
созли тупрокдарда 1,5%и, бўз ва кора тупрокдарда 3,0% 
га яқини шу шаклда ютилади. Илдиз тизимидан ажрала­
диган водород ионлари 
(Н +
)
таъсирида ўсимликлар 
мазкур шаклдаги калийни ўзлаштира олади.


3. 
Сувда эрийдиган калий.
Унинг микдори алмаши­
нувчан калийнинг 1/5—1/10 к,исмини ташкил қилади. 
Бу шаклдаги калийнинг юзага келиши бир қатор жа­
раёнлар билан узвий боғлиқ: а) калийли минераллар­
нинг гидролизи; б) минералларнинг илдиз ажратмала- 
ри таъсирида парчаланиши; в) нитрификацияловчи 
бактериялар томонидан тўпланадиган нитрат кислота 
ва бошқа нордон маҳсулотларнинг таъсири; г) туп- 
роққа киритиладиган минерал ўғитлар таъсирида алма­
шинувчан калийнинг сиқиб чиқарилиши.
4. 
Микроорганизмлар ва усимликларнинг анғиз ва илдиз 
қолдиқлари таркибидаги калий.
Бу гуруҳга мансуб калий 
фақатгина микроорганизмлар нобуд бўлгач ва анғиз 
ҳамда илдиз қолдиқлари чириб, минераллашгандан ке­
йин ўсимликлар ўзлаштирадиган шаклга ўтади.
5. 
Тупроқ томонидан фиксацияланган калий.
Тупрокда 
калийнинг К.ИЙИН эрийдиган ҳолатдан сувда эрийдиган 
ёки алмашинувчан ҳолатга ўтиши билан бир қаторда 
тескари жараён, уларнинг ҳаракатчан шаклдан алма- 
шинмайдиган ҳолатда ўтиши ҳам содир бўлади. Мазкур 
жараёнга калийнинг фиксацияланиши дейилади. Ка­
лийнинг фиксацияланиши тупроқ юза қатламининг гоҳ 
намланиб, гоҳ қуриши натижасида содир бўлади.
Эрувчанлиги ва ўсимликлар томонидан ўзлаштири- 
лишига кўра тупрокдаги калийни қуйидагича тасниф 
қилиш мумкин:
1) 
сувда эрийдиган калий
(ўсимликлар томонидан 
оцон ўзлаштирилади);
2) 
алмашинувчан калий
(ўсимликлар томонидан яхши 
ўзлаштирилади);
3) 
ҳаракатчан калий
(сувда осон эрийдиган ва алма­
шинувчан калийлар йиғиндиси);
4) 
алмашинмайдиган-гидролизланадиган
ёки қийин 
эрийдиган калий;
5) 
кислотада эрийдиган калий
— юқорида айтилган 
тўрт хил калийни ўз ичига олиб, кучли кислотанинг 
қайноқ эритмаси (0,2н ёки 10% ли 
НС1)
ёрдамида 
ажратиб олинади;
6) 
алмашинмайдиган калий
(ялпи ва кислотада эрий­
диган калийлар ўртасидаги айирма асосида топилади).
Алмашинувчан ва алмашинмайдиган — гидролизла­
надиган калийларнинг микдори ҳисоблаш йўли билан 
топилади: алмашинувчан калий — ҳаракатчан ва сувда 
эрийдиган калийлар ўртасидаги айирмага тенг бўлса, 
алмашинмайдиган-гидролизланадиган калий — кисло-


тада эрийдиган ва ҳаракатчан калий миқдорларининг 
айирмаси га тенгдир.
Усимликларнинг озиқланишида асосий роль ўйнай- 
диган ҳаракатчан калийнинг миқдори турли тупроқтип- 
ларида ялпи калийнинг атиги 0,5—2,0% ини ташкил 
қилади.
Тупрокдаги калий шаклларининг мунтазам равишда 
бир турдан иккинчи турга ўтиб туриши аникданган.
Тупрокдардаги алмашинувчан калийнинг 10—25% и 
сувда эрувчан, кислотада эрийдиган калийнинг 5—25%и 
алмашинувчан. ялпи калийнинг 2—15% и кислотада 
эрийдиган ҳолатда бўлиши исботланган.
Агрокимё фани ва амалиётида усимликлар озикда- 
нишида муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳаракатчан калий 
микдорини аникдаш муҳим ўрин тутади.
Ҳаракатчан калийнинг микдори турли тупрокдарда 
турли усуллар ёрдамида аникданади. Масалан, бўз туп­
рокдар ва шунингдек, бошқа серкарбонат тупрокдарда 

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish