Б. С. Мусаев а г р о к и м



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

\ Н 
\ К 
ТСК +4КС1 -> ТСК К + А1С1, + НС1.
/ А1 
К
I
К
Калий катионлари тупроққа алмашинувчан тарзда 
ютилганда, ўзига эквивалент микдорда 
Н*, АР*, Са2*, 
Mg2*
ва бошқа катионларни сиқиб чиқаради ва бу жа­
раён ўз навбатида усимликларнинг ўсиши ва ривожла­
нишига таъсир кўрсатади.
Ўз табиатига кўра барча калийли ўғитлар физиоло­
гик жиҳатдан нордон ҳисобланади, чунки ўғит тарки­
бидаги С/- ва 
SO2 4
анионларига нисбатан 
К*
усимлик­
лар томонидан тез ютилади.
Калийнинг алмашинмасдан (фиксацияланиб) юти­
лиши турли тупрокдарда турлича бўлсада, анча катта 
микдорни (киритилган ўғитнинг 80% га яқини) таш­
кил этади. Калийнинг фиксацияланган катионлари Усим­
ликларнинг ўзлаштириши учун лаёқатсиз бўлиб, айрим 
ҳолларда озикданиш жараёнига салбий таъсир кўрсати- 
ши ҳам мумкин.
Калийнинг тупрокда алмашинмасдан ютилиши уч 
қаватли, бўкувчан панжара ҳосил қиладиган монтмо-


риллонит гуруҳининг лойли минераллари ва гидрослю- 
далар гуруҳи минералларига хосдир. Айниқса, вермику­
лит кўп миқдорда калийни фиксациялаб олади. Каоли­
нит гуруҳининг икки қаватли панжара ҳосил қилувчи, 
минераллари калийни фиксациялаш қобилиятига эга 
эмас.
Фиксацияланиш механизмини қуйидагича тасаввур 
қилиш мумкин: юқорида таъкидланган минералларнинг 
қатламлари орасига кириб қолган катионлар тупрок­
нинг қуриши жараёнида мустаҳкам ўрнашиб, тетраэд- 
рик қатламлар орасида қолиб кетади. Тупрокдарнинг 
қуриши, айниқса, дам қуриб, дам намланиши калий­
нинг фиксацияланишини кучайтиради. Шу сабабдан 
калийли ўғитларни тупроқнинг анча чуқур қатламлари- 
га (цайдалма қатлам остига) киритиш лозим.
Иирик кристалли ёки донадорлаштирилган калий­
ли ўғитлар қўлланилганда, тупроқ билан камроқ му- 
лоқотда бўлиши туфайли калийнинг алмашинмайди­
ган ҳолатда ютилиши анча камаяди. Шу нарса диққатга 
сазоворки, барча турдаги калийли ўғитларнинг фик­
сацияланиши бир хил тезликда кечади.
Серкарбонат тупроқларда фиксацияланган калий­
нинг усимликлар томонидан ўзлаштириладиган ҳолатга 
ўтиши анча қийин кечади. Бу бевосита чириндининг 
тупроқ коллоидларини ўзига хос юпқа парда билан 
ўраб олиши ва уни калийли минералларнинг кристалл 
панжараларидан чиқиб кетишига йўл қўймаслиги би­
лан боғлиқдир.
Мунтазам равишда юқори меъёрда калийли ўғитлар 
киритиладиган тупроқларда ҳаракатчан калийнинг мик­
дори ортиб боради.
Тупрокдаги калий шакллари уртасидаги муносабат- 
ни куйидагича ифодалаш мумкин:
кристалл панжарадаги калий -» алмашинмайдиган 
калий -» алмашинувчан калий -» тупроқ эритмасидаги 
калий.
Калийнинг тупроқ сингдириш комплекси (ТСК) 
билан таъсирлашиш характеридан унинг тупроқ типла­
ри бўйлаб жуда секин силжиши (миграцияси) кузати­
лади (қумли ва қумоқтупроқлар бундан мустасно). Уртача 
ва оғир механикавий таркибли тупрокдарда одатда ка­
лий 0—60 
см
дан пастга ювилмайди ёки бошк^ча айт­
ганда, илдизнинг асосий қисми тарқаладиган қатлам-


дан узоқ кетмайди. Бундай тупроқлардан калийнинг 
ювилиши бир йилда гектарига 0,7—12 кг дан ошмайди. 
Энг куп калий қизил тупрокдардан (40 
кг/га)
ювилади.
Ҳозирги даврда калийли ўғитларни даврий равишда 
(бир неча йиллик меъёрини бир марта) қўллаш масала- 
лари ўрганилмокда. Калийли ўғитлар бундай усулда 
қўлланилганда биринчидан, ўғитни тупрокка киритиш 
билан боғлиқ сарф-харажатлар, иккинчидан, хлор ион­
ларининг зарарли таъсири камаяди. Лекин енгил меха­
никавий таркибли тупрокларда бу усулда ўғит қўллаш 
яхши натижа бермайди.
Калийли ўғитларни қўллаш
Калийли ўғитларни тақсимлашда тупрокдарнинг ме­
ханикавий таркиби, таркибидаги ҳаракатчан калий мик­
дори, намланиш даражаси, экиннинг биологик хусуси­
ятлари ҳамда режалаштирилган ҳосилга эътибор 
берилади.
Ўрта ва оғир механикавий таркибли тупрокдарда 
калийли ўғитларнинг йиллик меъёрини тўлалигича куз­
ги шудгор остига киритиш лозим. Бунда ўғит тупрок­
нинг ўсимликлар илдиз тизимининг асосий кисми ри­
вожланадиган, нам билан нисбатан яхши таъминланган 
катламларига тушади ва ундан ўсимликлар унумли фой­
даланади.
Ўрта Осиё тупрокларида, айникса, пахта етишти- 
риладиган майдонларда, калийли ўғитларни қўллаш- 
нинг аҳамияти каттадир. Ғўза азотли ва фосфорли ўғит- 
лар фонида калийли ўғитларга кучли эҳтиёж сезади. 
Айникса, бедадан бўшаган майдонларда пахта етиш­
тиришда кўп микдорда калийли ўғитлар ишлатишга 
тўғри келади, чунки беда уч-гўрт йил давомида етиш­
тирилганда, тупроқдан кўп мнкдордаги калийни олиб 
чиқиб кетади.
Бўз тупрокларда калийли ўғитларни қўллаш ҳисоби- 
га ҳар 

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish