Б. С. Мусаев а г р о к и м



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

га
майдондан ўртача 3,8—4,8 
ц
қўшимча пахта 
ҳосили олиш мумкин. Лекин олинадиган қўшимча ҳосил 
мивдори кўп жиҳатдан тупрокдарнинг алмашинувчан 
калий билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Алмаши­
нувчан калийнинг миқдори бир 
кг
тупрокда 140—170 
мг
бўлганда, гектарига 100 
кг К20
қўллаш 2,7 
ц
қўшим- 
ча ҳосил берган бўлса, алмашинувчан калийнинг мик­
дори 70—&0 
мг
бўлган тупрокдарда қўшимча ҳосил 
6,4 
ц
ни ташкил қилган.


1-рангли расм.
Тамаки ва картошкада азот танқислиги (2 ва 4); 1 ва 3 
рақамларда меъёрида оэиқлантирилган усимликлар 
тасвирланган.


2-рангли расм.
Маккажухорида азот танқислигининг намоён булиши.


3-рангли расм.
Картошкада фосфор танқислигининг бошланғич (ўнгда) ва 
кучайган (чапда) даврлари.


4-рангли расм.
Арпа ва карамда калий танқислигининг белгилари.


5-рангли расм.
Ю қорида: картошка (1), беда (2) ва қора бодрезак (3) 
баргларида калий танқислигининг белгилари. 
Пастда: қандлавлагида калий танқислиги 
(чапда — бошланғич, ўнгда — кучайган даврлари).


6-рангли расм.
Юқорида: бодринг баргининг калий (чапда) ва магний 
(ўнгда) етишмагандаги ҳолати.
Пастда: фосфор (чапда), магний (ўнгда) етишмаган ва 
меъёрида озиқлантирилган (ўртада) жавдар.


7-рангли расм.
Усимликларда темир танқислигининг белгилари.
8-рангли расм.
О лтингугурт билан таъминланган (ўнгда) ва 
таъминланмаган (чапда) маккажухори.


9-рангли расм.
Ўсимликларда темир (1), марганец (2 ), бур (3) ва молибден 
(4) танқислигининг белгилари.


Калийли ўғитлар азотли ва фосфорли ўғитлар билан 
биргаликда қўлланилганда юқори самара беради.
Калийли ўғитлар йиллик меъёрининг асосий қисми 
кузги шудгор остига киритилади. Кузда қўлланилган 
калийли ўғитлар таркибидаги хлор ёғин-сочинлар таъ­
сирида ўсимликларнинг илдиз тизими тарқаладиган 
қисмидан пастга ювилиб кетади ва хлорсуймас экин­
ларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмайди.
Фақат қумли ва енгил қумоқли тупроқлардагина 
калийли ўғитларни баҳорда қўллаш мумкин. Сугорила­
диган шароитларда калий йиллик меъёрининг бир қис- 
мини ниҳолларни қўшимча озиклантириш учун ажра­
тиш яхши самара беради. Республикамизда пахта ва 
бошқа айрим техникавий экинларга белгиланган калий 
меъёрининг 50% и қўшимча озиқлантириш сифатида 
ишлатилади.
Кунгабоқар, тамаки, сабзавот экинлари, қандлав- 
лаги, хашаки илдизмевалилар, картошка, кўк масса 
учун етиштирнладиган экинлар ва мевали дарахтлар 
калийга ўта талабчан ўсимликлар жумласига киради. Бу 
экинлар биринчи навбатда калийли ўғитлар билан таъ- 
минланиши лозим.
Лекин тамаки, ток, мевали ва цитрус дарахтлари, 
кўпчилик сабзавот экинлари, гречиха, картошка, зи- 
ғир, доривор ва ифор мойли ўсимликлар таркибида 
хлор тутмаган калийли ўғитларни хуш кўради.
Зиғир ва экинбоп наша калийга унча талабчан эмас, 
лекин уларнинг клдиз тизимини яхши ривожланмасли- 
ги ва тупроқ таркибидаги калийни яхши ўзлаштира 
олмаслигини ҳисобга олган ҳолда уларга маълум миқ- 
дорда калийли ўғитларни қўллаш лозим.
Донли экинлар, қандлавлаги, хашаки илдизмевали­
лар, ошлавлаги ва бошқа бир қатор экинлар калийли 
ўғит турига бефарқ бўлиб, таркибида хлор тутган ка­
лийли ўғитлар қўллан ил ганда ҳам ҳосил микдори оша­
ди.
Қандлавлаги учун таркибида кўп микдорда натрий 
тутган калийли ўғитлар фойдали ҳисобланади ва бу 
мақсадда сильвинит ва каинит каби табиий калийли 
тузларни х.ам ишлатиш мумкин.
Хлорга сезгир ўсимликларга (масалан, картошка), 
калий сульфат, калимаг ёки калийли-магнийли кон- 
центратларни қўллаш лозим. Калийли туз ёки каинитни 
бу ўсимликка қўллаб бўлмайди.
Турли тупроқ-икдим минтақаларида амалга оши-


рилган тажрибаларнинг кўрсатишича, таркибида хлор 
тутган калийли ўғитлар картошка тугунагидаги крахмал 
микдорини хлорсиз калийли ўғитларга нисбатан 7— 
15% га камайтиради.
Калийли ўғитларни азотли ҳамда фосфорли ўғитлар 
билан биргаликда қўллашнинг яхши бир томони фос­
форли ўғитлар таркибидаги кальций калийнинг (шу­
нингдек, натрийнинг) айрим пайтлардаги салбий таъ­
сирини мўътадиллаштиради.
Серкарбонат тупроқларда кальций ва калий уртаси­
даги 
антагонизм
яққол намоён бўлади, шу сабабдан бу 
тупроқларда, айниқса зиғир ва картошкага юқори меъ- 
ёрдаги калийли ўғитларни ишлатиш мақсадга муво- 
фикдир.
Ҳозирги кунга қадар тупроққа киритиладиган ка­
лийнинг 50—60% и биринчи йилда экиладиган экин 
томонидан ўзлаштирилади деган фикр мавжуд. Лекин 
сўнгги маълумотларга қараганда, чимли подзол туп­
рокдарда калий хлорид таркибидаги калийнинг ўзлаш- 
тирилиш коэффициенти 25—30% ни, айрим қумоқли 
тупрокдарда 34—37% ни ташкил қилади. Бу тупрокдар- 
да иккинчи йили усимликлар томонидан атиги 2—5% 
калий ўзлаштирилади.
Кўп йиллик тадқиқотлар асосида бир 
га
майдонга 
100 
кг
К30 киритилганда, донли экинлардан 0,2—0,3 
т,
картошкадан 2,0—3,3 
т,
қандлавлагидан 3,5—4,0 
т, 
пахтадан 0,1—0,2 
т,
зиғир толасидан 0,1—0,15 
т
қўшим- 
ча ҳосил олиш мумкинлиги аниқланган.

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish