ДУГОНАЛАР
Бир-биримизга айтадиган гапларимиз кўп эди. Секин
гапира олмайдиган Женис Леслига қараб:
- Хўш, гапир-чи, йигирма йил ичида нималар билан
шуғулландинг?
Биз саволни эшитиб, Леслига юзландик.
Леслининг ҳикояси
- Ёдингизда бўлса, охирги учрашувимизда мен катта им-
кониятлар қидириб Гонолулудан кетмоқчи бўлгандим.
Биз тасдиқлаб бош силкидик.
- Олти ойдан сўнг Нью-Иоркка егиб келдим. У ерда санъ-
ат оламига кира олишимиз учун имкониятлар кўп эди. Менга
омад кулиб бокди: Графика дизайнери билан шугулланади-
ган, унча катта бўлмаган фирмага ишга жойлашдим. Бу мен-
га шаҳар билан танишишимга ва нима билан шугулланмоқчи
эканимни англаб етишимга ёрдам берди. Олдинига кўники-
шим қийинроқ бўлди: Гонолулудан Нью-Иоркка кўчиб ўти-
шим мен учун ҳақиқий маданий талваса бўлди. Олдин мен
ҳатто метрода ҳам юрмагандим. Мен баланд пошна туфлида
юриш ўрнига уни қўлда кўтариб юришни ўргандим. Кейин
мен иш жойимни бир неча бор алмаштирдим ва ҳатто икки-
та катта универмаг бўлимларининг рассомчилик ишларида
қатнашдим.
Бўш вақтларимни чизишга бағишладим. Узимнинг кич-
кинагина хонамнинг бир бурчагида ўзим учун мольберт
ва бўёқларни қуйиб, студия ташкил қилдим. Кўпроқ менга
ёққани чизиш анжомларимни ўзим билан олиб, шаҳарнинг
қандайдир манзарали жойларига бориб чизиш эди. Бир неча
йил олдин муаллифлик кўргазмам ҳам бўлди. Кўп пул туш-
маган бўлса-да, бир нечта суратларим сотилди, қолаверса,
ёқимли томони - асарларим кенг оммага такдим қилинаёт-
гани бўлди.
23
Кейин мен орзуимдаги эркак - Питерни учратдим. У ҳам
мусаввир. Бир-биримизни севиб қолдик ва бир йилдан сўнг
никохдан ўтдик. Иккита фарзандимиз бор - ўғил ва қиз. Ле-
кин икки мусаввир учун ҳаётда яшаш қийинроқ экан. Асл
оилавий ҳаёт мен ўйлагандай бўлиб чиқмади. Питернинг ўз
студияси бор эди. У ўзининг суратларини муваффақиятли да-
ражада сотарди ва чизиш билан шуғулланарди. Муаммо, ме-
нимча, иккимизнинг ҳам мусаввир бўлганимиз бўлса керак.
Иккимиз ҳам ҳиссиётли бўлганимиз учун пулни ўйламай
ишлатишга уста эдик-ку, уни тежашни билмасдик. Никоҳи-
миз олти йилга чўзилди, холос ва биз дўстларча ажрашдик.
Ушандан бери болаларни ўзим катта қиляпман. Питер
ҳам оз-моз ёрдам қилиб турибди, лекин у оз ишлаб топади.
- Болаларни ёлғиз катта қилишни хаёлимга ҳам келтира
олмайман, - деди Женис. - Ахир, мен ўзимни аранг эплай
оламан-ку. Шунинг учун ҳам мен турмушга чиқмагандир-
ман. Лос-Анжелесда ҳам яшаш қийин, аммо Нью-Йоркка
солиштирганда анча осон. Сенга қойилман, Лесли.
- Раҳмат, - деди Лесли.
- Лос-Анжелесда ҳаёт қандай? - сўради Пэт Женисдан. -
Мен Калифорнияни унчалик яхши билмайман.
Ж ениснингҳикояси
- Мен у шаҳарни севаман, - гап бошлади Женис. - Ва ун-
дан ҳам кўра кўпроқ ўз ишимни севаман. Олдин ҳам айт-
ганимдек, мен турмушга чиқмадим, саккиз йилча олдин бу
тантанали воқеа юз бериши мумкин эди, аммо биз таклиф-
номаларни тарқатмоқчи бўлиб турган пайтимизда йигитим
“Олдин мен ўзимни англашим керак”, деб Европага жўнаб
кетди! Олти ойдан сўнг эса “Ҳали никоҳга тайёр эмас экан-
ман”, деб мактуб йўллади. Нима, мон шундай бўлишини ўй-
ламабманми?! Аслида эса, Балидами ёки Фижидами йигирма
ёшли гўзал билан яшаб юрганмиш. Менимча, у “ўзини” то-
пибди. Иккинчи бор уриниб кўриш менга эса эриш туюлди,
қолаверса, ёшим ҳам... Йиллар ўтган сайин эркаклар ёшлар-
ни истаб қолади, улар билан тенглашишнинг фойдаси йўқ.
24
Шунинг учун мен бор эътиборимни ишимга қаратиш-
га жазм қилдим. Ёдингизда бўлса, мен Гонолулуда экзотик
совғалар билан савдо қиладиган бир жуфтлик билан танишиб
қолгандим, мен улар билан узоқ муддат ишладим. Олдинига
уларда битта дўкон бор эди, кейин учтага чиқди, бора-бора
мамлакат бўйича уларнинг дўконлари очилди. Улар билан
мен беш йил ишладим. Керакли пулга эга бўлганимдан сўнг
мен ўз бизнесимни очишга қарор қилдим. Чакана савдо бўй-
ича уқувим бўлгани учун бу ишни осонликча амалга ошира-
ман, деб ўйлаб, деликатеслар дўконини очдим. Гонолулуда
бундай дўкон биттагина эди ва унинг иши яхши юриб турга-
ни кўриб, мен ҳам очмоқчи бўлгандим. Мен бор йиққанимни
ва банкдан ссуда олиб, одам гавжум кўчадан жойни ижарага
олиб, дўконни маҳсулот билан тўлдириб, ишни бошладим.
Тўрт кунгача одам киришини пойлаб, калламга бир фикр ке-
либ қолди: одамлар ўзлари топиб келаверишади, деб ўйла-
ганманми, билмадим, ахир мен дўкон очганимни ҳеч кимга
айтганим йўқ-ку. Ва яна бир нарсани тушуниб етдимки, ме-
нинг маҳсулотларим тез айнийдиган-ку. Ундан ташқари, мен ўз
вақгида ижара ҳақи тўлашим керак, акс ҳолда ҳолим хароб.
Мен ҳаммасидан воз кечмоқчи бўлдим-ку, лекин олдинги
иш берувчимга қўнғироқ қилдим ва ундан ёрдам сўрадим.
“Тадбиркорлик оламига хуш келибсиз! - деди хурсанд ҳолда.
- Нима бўлди?” У менга ўзига хос етакчи бўлди. Унинг кўр-
сатмаларисиз мен бирор нарсага эриша олмаган бўлардим.
Секин, аммо тўғри йўл танлаганим учун ишларим кўтарила
бошлади. Қандай хурсандчилик билан менга ёрдамчи керак-
лиги ҳақида эълон берганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз-
лар. Дўконимга кирувчилар кўпайиб кетди ва менга яна бир
жуфт қўл керак бўлди. Биринчи дўкон муқим даромад бера
бошлагандан сўнг иккинчисини очдим. Олдинига унда ҳам
муаммолар бўлди, лекин кейин ҳаммаси изига тушиб кетди
ва икки дўкондан даромад ола бошладим.
Мен жойимда туролмай қолгандим ва калламга ажойиб
ғоя келиб қолди: аёллар териси учун юқори сифатли маҳсу-
лотлар сотиш дўкони очиш. Дўкон ўйлаганимдан-да ажойиб
25
чиқци. Ниҳоят, Гонолулудаги ҳамма дўконларимни еотиб,
Калифорнияга йўл олдим. “Ҳаммаси осон!” деб ўйладим,
- шу ерда Женис бир хўрсиниб олди. - Мен боримдан ай-
рилгандим. Лос-Анжелесда бизнес умуман бошқача экан. Бу
ерда қоидалар ўзгача, мижозларда ўзгача талаб, муносабати
ҳам ўзгача. Ҳаммасини бошидан бошлаб, қайта ўрганишга
тўғри келди. Ҳозирда менда учта дўкон: иккитаси Лос-Ан-
желесда ва биттаси Сан-Диегода. Олдинига мен дўконларни
фақат аёллар учун мослаштиргандим, аммо ҳозир эркаклар
борасида ҳам кўп мижозларга эгаман. Сал олдинроқ интернет-
нинг имкониятларини ўрганиб чиқдим ва ҳозирда бир нечта
интернет-дўконларим бор. Бу ажойиб хусусиятларга эга олам!
Менинг жуда кўп ишлашимга тўгри келди. Ҳозир қўл
остимда ўн иккита одам ишлайди, бу энди алоҳида ҳикоя.
Мен доим Лос-Анжелес ва Сан-Диего ўртасида бўзчининг
мокисидай қатнайман ва бизнесни кенгайтириш илинжида
янги лойиҳалар устида ишлайман. Кўп пул топяпман, дей-
ишим мумкин, аммо даромаднинг кўп қисми бизнесни ри-
вожлантириш учун кириб кетяпти, - тан олди Женис. - Мен
ишимни яхши кўраман, лекин барибир пул менинг учун
ишлаб, ишлашдан қачон фориғ бўлишни кутиб яшаб кел-
мокдаман. Лекин бунга мен кутганимдан-да кўп вақт керакка
ўхшайди. Шу йигирма йил ичида нималар бўлмади, дейсиз,
бу вақт менга асрларга татиб кетди. Аммо бизнинг Гонолулу-
даги бирга ўтказган кунларимизни эсласам, худди кечагидай
эсимда. Уша кунларга қайтгим келади, - деб сўзини тугатди
Женис, сўнг бакалини кўтариб, қуйидагиларни деди:
- Танлов учун! Келинглар, олдинги қилган танловлари-
миздан керагини олайлик ва келажакда тўғри қарор қабул
қилайлик!
Биз ўша бирга юрган кунларимизни кўз олдимиздан бир
зумга ўтказа бошладик. Кейин эса Лесли Пэтга мурожаат
қилди:
- Мен сенинг биринчи ишингни эслайман. Сенга ўша га-
зетада ишлаш шунчалар ёқардики, ўз мақолаларингни бизга
айтиб берардинг. Сен ҳалиям ёзяпсанми?
26
Do'stlaringiz bilan baham: |