М ЕНИНГ
ҳикоям
Агар ҳамма цоидалар бажарилса, яшаил
қизиқарли бўлмайди.
Кэтрин Хепберн
- Хўш, Ким, шу ўтган йиллар мобайнида сенинг ҳаётингда
нималар рўй берди? - сўради Лесли.
- Умр бўйлаб саёҳат, - бошладим мен. - Бундан ўттиз йил-
ча муқаддам ёш йигитчалар ва қизларнинг Европа бўйлаб
саёҳатлари ҳақида ўқигандим. Унда уларнинг яхши ва ёмон
саргузаштлари ҳақида яққол ёритилганди. Ўша пайтлари биз
Нью-Жерсида яшардик. Мен ўша ерда тугилганман ва ўша
китоб менинг кўзларимни очган. Мен жонажон шаҳрингдан,
штатингдан ташқарида ҳам ўзгача бир олам борлигини ўша
китобни ўқиб тушунганман. Айнан ўша сабаб мен Гавайига
кўчиб ўтганман.
- Билишимча, ота-онанг Орегонада яшашарди, - гап
ташлади Пэт.
29
- Ёшим ўн тўртдалигида биз кўчиб ўтдик, - аниқлик ки-
ритдим мен. - Ўшанда ўша менинг болалигим ўтган дунёча-
нинг чегарасини биринчи бор босиб ўтдим. Мен яна қанча
нарсаларни, жойларни кўришим мумкин эканини ҳам ту-
шундим шунда. Шунинг учун ҳам гап бориб ўқишга тақал-
ганда мен Гавайи университетини танладим. Ота-онамга бу
танловим унчалик ёқмади, “У ерда ўқийсанми ёки умрингни
пляжда ўтқизасанми?” дегандай гапларни қилишди. Улар
мен одатий ўқув масканларида ижобий томондан ажралиб
турадиган ўқувчи эмаслигимни билишарди. Билимга бошқа-
чароқ қарайдиган бўлиб келади, деган умид билан бир йилга
рухсат беришди.
- Сен кейин чиндан ҳам бир йилдан сўнг Гавайидан кетиб
ва яна қайтиб келгандинг, - деди Пэт.
- Ҳа, мен қайтиб келдим, ўзимнинг саёҳатга бўлган ишти-
ёқим туфайли тўрт йилда бешта университетни алмаштир-
дим, охир-оқибат Гавайи университетини маркетолог ди-
пломи билан битирдим. Ота-онамга мендан олдин ҳам икки
қизларини ўқитишларига тўғри келган. Шунинг учун ҳам
дипломни яхшилаб ўраб, “Табриклайман! Бунга мендан кўра
сизлар ҳақлисизлар”, деган ёзув билан почта орқали уларга
жўнатдим.
- Ота-онанг Гонолулуга келишган, биз кўришгандик, -
эслади Пэт. - Шундай ажойиб, кувноқ эдилар.
- Менга бу томондан бахт кулиб боққан, - қўшилдим мен.
- Ота-онам ҳамиша менга ўрнак бўлиб келишган. Улар доим
“Сен нимани истасанг, унга ета оласан”, дейишарди. Улар
мени мустақил фикрлашга ўргатишди ва доим бир сўзни та-
крорлашарди: “Энг асосийси, бахтли бўлсанг бўлгани”. Улар
менга нимани ўргатишган бўлса, ўзлари ўшандай яшашар-
ди. Онам ўрта мактабда ўқитувчи бўлиш билан бирга но-
гирон болаларга ҳам тарбиячилик қиларди, у оптимист аёл
бўлган. Ундан мен меҳрибонликни, жонкуярликни ва салбий
нарсаларга аҳамият қаратмасликни ўргандим. “Уша нарса
шунчалар хафа бўлишга арзийдими?” - бу сўзларни онамдан
кўп эшитардим. Отам бизнес эгаси, профессионал сотувчи, у
мен учун ҳақгўйлик ва ҳалоллик тимсоли эди. У мени ваъда-
30
ни қандай қилиб бўлса ҳам бажариш ва келишувни бузмас-
ликка ўргатди. Ҳозирда ҳаммадан кўра кўпроқ Роберт билан
биз шуғулланаётган ишимизни ота-онам қўллашади.
- Хуллас, сен ҳам биздек оролларни севиб қолиб, қолиб
кетдинг, - деди Женис.
- Аммо, тан олинглар, биз ёш, озод эдик, Гонолулуда
яшардик, ҳеч қандай устимизда мажбурият йўқ эди. Буни
севмай бўладими?!
- Сен ҳақсан, - қўшилди Женис. - Ажойиб кунлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |