Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

1985 ЙИЛ - ДЎЗАХ ТОМОН
Биз 1984 йили оз бўлса-да, боримизни сотдик ва Гонолу- 
лудан Калифорниянинг шимолига ўз ишимизни очиш учун 
йўл олдик. Икки ой ҳам ўтмай, пулларимиз тугади. Бизнинг 
ҳеч вақоимиз йўқ эди, ишимиз ҳам. Ўз бизнесимиз учун етиб 
боришга эса ҳали анча йўл босишимиз керак эди. Баъзан ёт- 
гани ҳам жойимиз бўлмасди ва менинг кичкинагина маши- 
намда ухлашга мажбур бўлардик. Ортимга боқиб, 1985 йил 
бизнинг энг ёмон, даҳшатли йилимиз бўлганини айта оламан.
Сизларга нима бўлди ўзи? — сўради Пэт. 

^
Бир гапни эшитганмисизлар: “Пул бахт келтирмайди ? —
сўрадим мен.
Албатта, - жавоб берди Лесли.
- Мен шуни ўз бошимдан ўтказдим, айнан пулнинг йўқ- 
лиги одамни энг бахтсиз қилиши мумкин экан. Мен доим 
бойлар хасис, бешавқат ва қалбсиз бўлишади, деб ўйлардим. 
Аммо бу аксил “фазилат”лар фақат уларгагина тааллуқли 
эмас экан. Ўшанда иккимизда ҳам ҳеч нарса қолмаганди, биз 
Роберт билан ҳар куни бу бошимизга тушган қийинчили- 
кларда бир-биримизни айблаб тортишардик. Муносабатла- 
римизда қандайдир салбий ҳиссиётлар пайдо бўлаётганди. 
Биз иккимиз ҳам жуда қатгиқ ҳадикда эдик. Энг ёмони бу 
- ўзимни баҳолашимга қаттиқ таъсир қилди. Мен доим оп- 
тимист, қувноқ, барқарор ва ўзига ишонган аёл эдим. Лекин 
ўша пайтда билганларимга ва ишончимга нисбатан ўзимда 
иккиланиш ҳисси пайдо бўлаётганди. Ўзимдан сўрадим. 
“Мен ўзи бирор нарсани биламанми?” Менинг пойдево- 
римдаги кичкинагини дарз ҳеч қачон чиқиб бўлмайдиган 
катта жарликка айлангандай эди.
Бу қийинчиликлардан қандай қутилдингиз? - сўради Пэт.
35


БИР КЕЧАГА БОШПАНА
Биз Роберт билан кимни таниган бўлсак, ётишга жой қи- 
дириб уларнинг эшигини қоқдик. У кунларимизнинг бир 
тунини иккимиз ҳам ҳеч ёдимиздан чиқара олмасак керак. 
Пулимиз йўқ, кредит карталаримизда ҳам ҳеч вақо қолмаган. 
Уша пайтларда кредит карталарини текширувчи аппаратлар 
ҳамма жойда бўларди. Бир танишимиз бир куни оқшом биз- 
ни Сан-Диего четроғидаги арзон меҳмонхоналардан бирига 
олиб келди. Мен ичкарига кириб карточкамни столга қўй- 
дим, аммо ўзим Яратганга карточкамни текширмасин, деб 
илтижо қилардим. Ходим ундан керакли маълумотларни 
ёзиб олиб, қўлимга хона калитини узатди. Мен қувончимни 
ичимга ютиб, ўзимни иргиб кетишдан аранг тийиб, маши- 
на томон чопдим. “Бизнинг хонамиз бор! Бизнинг хонамиз 
бор!” деб секин-секин қичқирардим. Яна ортимга қараб хо- 
дим эшитиб қолмасин-да, деб ичимдан ўтказиб қўярдим.
Кўпчилик учун бу шунчаки арзонгина меҳмонхона эди. 
Биз учун эса ўша тун, ўша хона ердаги жаннатдай эди. Биз 
яқинроқдаги дўконга кириб, товуқ оёқларини олиб хонага 
кирдик. Уша пайтнинг ўзида биз учун ҳаммаси жойида эди. 
Чунки бошпанамиз бор эди. Шу кеча эртанги кун бизга нима 
беришини билмаган ҳолда, шунчаки маҳкам қучоқпашиб ёт- 
дик. Нима бўлгандаям ўша қисқа дамлар ҳам биз учун яхши 
эди.
Мен аминманки, Роберт ҳам, мен ҳам бу оғир кунларни 
ёлгиз босиб ўта олмаган бўлардик. Қариндошларимиз биз- 
ни тушунишмасди. “Нимага бирор бошқа ишда ишлаб тура 
қолмайсизлар? Ахир, ишингизни очгунингизча оз бўлса-да, 
даромад бўлиб туради-ку”, деб маслаҳат беришарди. Биз би- 
лардикки, агар уларнинг маслаҳатларига юрсак, бир қадам 
олдинга эмас, аксинча, ортга чекинган бўлардик. Биз шунча- 
лар узоққа кириб боргандикки, энди қайтишнинг иложи ҳам 
йўқ эди. Агар яна мустаҳкам маош томон борсак, кейин ҳеч 
қачон ўз ишимизни очолмаслигимизни тушунардик. Ортга 
боқиб англайманки, ўша оғир, машаққатли кунларимизда
36


бизга куч бериб, олдинга чорлаган ягона нарса - айнан ўз 
бизнесимизни очиш истаги бўлганди.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish