УДК: 336.91
ББК: 65.26 К-43
КВК 65.26
Б ой аёл / Т ар ж и м о н : А зи зб е к А ҳ м ад ж ан о в - Т.:
«АбаМуо! исЬяип1ап», 2016 йил, 224 б.
15ВМ 978-9943-4659-3-0
УДК: 336.91
ББК: 65.26 К-43
КВК 65.26
Менинг назаримда Ким замонавий аёлларнинг намунаси:
қувноқ, яхши дўст, чиройли, ақлли ва бой. Пул ва сармоядор-
лик ҳақида гап кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши
билади. Тўгри, у қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у
кўз олдимда шогирдликдан экспертга айланди. У бошқалар-
га ўргатаётганини ўзи ҳам амалда қилади. Мен бу китобга
сўзбошини чуқур эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юза-
сидан ҳамкорим ва рафиқам учун ёздим.
Масъул м уҳаррир:
А. А бдусамедов
Тарж им он:
А зизбек А ҳм адж анов
18В1Ч 978-9943-4659-3-0
© «АбаШуо! ис1к}ип1ап» наш ри ёти, 2016
Ота-онам,
Уинни ва
Билл Мейерларга багишла-
нади.
РОБЕРТ КИЙОСАКИДАН СЎЗБОШИ
Айтишларича, ҳар бир муваффақият қозонган
тадбир-
корнинг ортида кучли аёл турган бўлади. Мен рафиқам Ким
бўлмаганида бунчалар муваффақият ва ютуқларга эришма-
ган бўлардим. Баъзан “Агар уни учратмаганимда ҳозир ҳо-
латим қандай бўлар эди?” деб ўйлаб қоламан.
Олдинига унинг гўзаллиги ром қилганди. Биринчи учра-
шувдаёқ унинг чиройини янада безаб турадиган ақл-зако-
вати ҳам борлигини сездим. Рафиқам Ким жуда ақлли аёл.
Яқиндан танишганимиздан кейин унинг ички олами ташки-
сидан-да гўзаллигини тушуниб етдим. Ва мен уни янада қат-
тиқроқ севиб қолдим.
Қолаверса, унинг феъл-атворининг кучли томонлари ҳа-
ётимизнинг оғир кунларида кўрина бошлади. Аёлимнинг
қатъиятлилиги тўсиқларни бирин-кетин енгиб ўтишимизда
катта ёрдам берди, рафиқамсиз буни ўзим аниқ эплай
олма-
ган бўлардим. Кўп бора пулсиз қолганимизда, уйсиз кўчада
сарсон бўлганимизда, тагимизда бирор ҳаракатланадиган ав-
томобилсиз юрганимизда у мени сабрга чорларди, юпатарди,
мен эса ёш боладай тинмай кўз ёш қилардим. Рафиқам ме-
нинг суянчиғим эди, у мен ҳатто ўзимга ишончимни йўқот-
ганимда ҳам барибир менга ишонарди.
Ҳамма оилалар қатори бизникида ҳам тортишувлар ва
жанжаллар бўлиб турарди. Энг муҳими шундаки, ҳаётимиз-
даги барча йўқотишлар, оғирликларга қарамай, рафиқамга
бўлган севгимга севги, унга
нисбатан юрагимнинг тубидан
ҳурмат қўшилиб борди. Бу аёл ҳар қанча мақтовга лойиқ.
Ким ўзига ишончи баланд, ҳар қандай чигалликка тўғри
ечим топа оладиган, менинг кўмагимга қараб ўтирадиган
3
аёл эмас.
У замонавий, қувноқ, бадавлат, меҳрибон, гўзал ва
мустақилдир.
Агар биз биргаликда гольф ўйнасак, биринчи зарбани
у доим эркаклар зарба берадиган жойдан беради. Унга аёл
бўлгани учун ютқазиб беришларини истамайди. Ачинарли-
си, афсуски, мен доим ўйинда унга ютқазаман.
Худога шу-
крки, менинг устимдан ғалабасини қандайдир катта воқеага
айлантирмайди.
Биз илк бор танишганимизда елкамда қарз, ўтмишдаги
хатолардан олган дарсларим ва орзулар бор эди, холос. Ким
дардимга шерик бўлиб, бу орзуларни биргаликда амалга
оширишимга ёрдам беришга тайёр эди. Бироқ ҳозирги кунда
нафақат орзу қилганларимизга, ҳатто хаёлимизга ҳам кел-
тирмаган ютуқпарга эришдик.
Ким менга пулларим учун турмушга чиқмаган, чунки ўша
пайтда менда пулнинг ўзи йўқ эди, сармоядорликка келсак,
мен оз-оздан бой отамдан ўрганганларимни ўргатдим, холо''
Рафиқам Ким бу соҳага дарров мослашиб, ўзини сувдаги ба-
лиқдай ҳис қилиб, сармоялашда мендан ҳам ўтиб кетди. Бу
аёл ўз-ўзини бой қилган аёлдир.
Шунинг учун ҳам унинг китобларига биринчилардан бў-
либ кириш сўзини ёзиш мен учун катта бахт.
Менинг наза-
римда Ким замонавий аёлларнинг намунаси: қувноқ, яхши
дўст, чиройли, ақлли ва бой. Пул ва сармоядорлик ҳақида гап
кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши билади. Тўғри, у
қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у кўз олдимда шо-
гирдликдан экспертга айланди. У бошқаларга ўргатаётгани-
ни ўзи ҳам амалда қилади. Мен бу китобга сўзбошини чуқур
эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юзасидан ҳамкорим ва
рафиқам учун ёздим.
4