Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

3. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари. 
Ўрта Осиё минтақаси жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми 
бўлиб, инсоният қадимги тарихи ва маданияти ўчоғларидан бири 
ҳисобланади. Узоқ йиллар мобайнида олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида минтақанинг турли вилоятларида бир умумий, бир-бирига 
ўхшаш, кўп ҳолларда бир-бирини такрорлайдиган маданиятга оид 
ёдгорликлар топиб ўрганилган. Чунончи, Ўрта Осиё ҳудудларида қадимги
даврларда юз берган тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
жараёнлар бир-бирига яқин бўлиб, турли миграцион жараёнларга қарамасдан 
бу ҳудудда яшаган қадимги қабилалар ва элатларни умумий ва этник 
илдизлар бирлаштириб турган. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё халқларининг 
тарихий тақдири қадимги даврлардан бошлаб бир-бирига узвий боғланган 
бўлиб, қадимги даврлар ҳақида сўзлаганимизда “Ўрта Осиё тарихи” ва 
“Ўзбекистон тарихи” атамаларини ёнма-ён ишлатишимизнинг боиси ҳам ана 
шундадир. 
Маълумки, нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният тарихи узоқ ва 
мураккаб жараён бўлиб, тарихий-маданий воқеаларга ниҳоятда бой 
ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларида 
археология, антропология, этнография ва нумизматикага оид кўплаб 
кашфиётлар қилинди ҳамда тарихимизни холисона ёритиш учун хизмат 
қиладиган муҳим маълумотлар тўпланди. Ушбу маълумотлар ва ашёлар ўлка 
тарихининг қадимги босқичларидаги иқтисодий, маданий ва ижтимоий-
сиёсий жараёнлари ҳақида янада тўлароқ тасаввурлар ҳосил қилиш имконини 
бериб, улар энг қадимги хўжаликлар ва меҳнат қуроллари, замонавий 
қиёфадаги одамнинг пайдо бўлиши, хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи 
шаклларига ўтилиши, ишлаб чиқаришда металлнинг ишлатила бошланиши, 


15 
айирбошлаш ва савдо сотиқ, илк шаҳарлар ва давлатларнинг ташкил топиши 
каби кўплаб тарихий-маданий жараёнлар билан боғланади. Тарихни 
даврлаштиришда ушбу жараёнларга асосий эътибор қаратиш муҳим аҳамият 
касб этади. 
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихини замон талабларига 
асосланиб даврлаштириш масаласида олимлар орасида ҳамон баҳслар давом 
этмоқда. Бу масала юзасидан, хусусан, энг қадимги даврлардан бугунги кунга 
қадар бўлган тарихимизни даврлаштиришда эътибор берилиши лозим бўлган 
тарихий-маданий 
жараёнлар, 
масалага 
цивилазицон 
ёндошув, 
даврлаштиришнинг методологик асослари кабиларга А.Асқаров, Э.Ртвеладзе, 
А.Сагдуллаев ва бошқа олимлар эътибор қаратган бўлишларига қарамай, 
даврлаштириш масалалари тўла ечимини топмаган. Сўнгги йилларда амалга 
оширилган 
тадқиқотлардан 
келиб 
чиқиб, 
Ўзбекистон 
тарихини 
даврлаштириш масалаларига ҳам қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик. 
Чунки, ўрганилаёган тарихни аввало, хронологик изчилликда даврларга 
бўлиб, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб дарслик 
нуқтаи назаридан маърузалар белгилаш ҳамда дарс соатларини тақсимлаш 
мақсадга мувофиқдир. Қанчалик содда кўринмасин, ушбу жиҳат ҳам 
мураккаб масала ҳисобланаган тарихни тўғри даврлаштиришни талаб этади. 
Масаланинг энг муҳим томони эса, ёшларимизга илмий асосланган 
даврлаштириш асосида тарих фанидан таълим беришдир. 
Юқорида таъкидланганимиздек, мустақиллик даврига келиб
ҳаққоний тарихимизни яратиш борасида олиб борилган тадқиқотлар туфайли 
совет даври мафкурасига асосланган беш босқичли формацион 
даврлаштириш инкор этилди. Қадимги тарихни давлаштириш масаласида
тарихий-маданий тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий омилларига асосий 
эътиборни қаратиш ғоялари пайдо бўлди. Хусусан, А. Сагдуллаевнинг 
фикрича, Ўрта Осиё тарихининг энг қадимги даври бир неча юз минг 
йилларни ўз ичига олади. Европа ва Осиё ҳудудларида тарихий ва маданий 
жараёнлар ривожланишининг нотекислиги, айниқса, турли даврларда моддий 
маданиятдаги ўзгаришларнинг бир-бирига мос келмаслиги туфайли, айрим 
ҳудудларга тегишли тарихий сана ва даврлаштириш бир-биридан 
фарқланади.
А.Асқаровнинг фикрича, Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг 
таркибий қисмидир. Бу заминда юз берган тарихий жараёнларни жаҳон 
тарихидан ажратиб ўрганиш мумкин эмас. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 
жамият тараққиёти қонуниятларининг маҳсулидир. Ҳар бир халқ ер 
куррасининг 
қайси 
минтақасида 
яшамасин, 
тараққиётнинг 
барча 
босқичларини у ёки бу даражада босиб ўтиши шарт. Аммо, жамият 
ривожланиши ҳамма ерда бирдай кечмаган. Жамиятнинг нотекис 
ривожланиш қонунияти эса, қадимги замонларда кўпроқ минтақанинг 
табиий-геграфик ва экологик имкониятларига боғлиқ бўлган. Жамият 
ҳаётида юз берадиган туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, Ўрта Осиё 
тарихининг ривожланиш даражаси ва ана шу минтақа тарихи тақозо этган 
ҳолатдан келиб чиқиб, Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихини 


16 
даврлаштириш мумкин. Тадқиқотчи қиёсий таҳлиллар ҳамда тарихий 
жараёнларни объктив акс эттирувчи омилларга асосланиб Ўзбекистон 
тарихининг энг қадимги даврдан бугунгача бўлган даврини еттита катта 
хронологик даврга бўлади.
1
Аммо, олимнинг бу даврлаштириши бироз 
ихчамлаштиришни талаб этади. 
Бизга қадар олиб борилган тадқиқотларнинг қиёсий таҳлиллари ҳамда 
мавжуд адабиётларни ўрганиш асосида Ўзбекистон тарихини даврлаштириш 
қуйидаги кўринишда таклиф этилади: 
1. Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даври. Бу даврни ўз 
навбатида қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: а)Ўрта Осиёда ибтидоий 
тўда даври – бу давр моддий маданият тараққиётига қараб хронологик 
жиҳатдан 1 млн. – 40 минг йил аввал яъни, илк ва ўрта палеолит даврларини 
ўз ичига олади; б) уруғчилик жамоаси даври –сўнгги палеолитдан бошлаб 
уруғчилик, жамоаларининг шаклланиши ва мезолит, неолит, энеолит 
даврларида уларнинг тараққий этиши (12-4 м.й.). Бу давр ижтимоий 
бошқарувнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан изоҳланади. 
2. Илк давлатчиликка ўтиш ва давлатчиликнинг ривожланиши 
даври. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт нуқтаи назаридан бу давр 
қуйидаги босқичларга бўлинади: а) Ўрта Осиёда илк шаҳар маданиятининг 
пайдо бўлиши ҳамда дастлабки давлатчилик тизимига ўтиш даври (мил. авв. 
III – II минг йилликнинг биринчи ярми); б) илк давлатларнинг пайдо бўлиши 
ҳамда маъмурий-ҳудудий бошқарувининг ривожланиш босқичлари (мил. авв. 
II минг йилликнинг иккинчи ярми-антик даври). Бу давр даставвал бронза, 
кейинроқ эса темирнинг хўжалик соҳаларига жадаллик билан кириб келиши 
натижасида меҳнатнинг дастлабки ижтимоий тақсимоти, ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг тараққиёти, сиёсий бирлашмалар, Қадимги Бақтрия ва Хоразм 
кабиларнинг пайдо бўлиши, Ўрта Осиёнинг Аҳамонийлар, Македониялик 
Александр, Салавкийлар каби полиэтник давлатлар таркибида ривожланиши, 
халқаро ва ўзаро маданий-иқтисодий алоқаларнинг тараққий этиши билан 
изоҳланади. 
3. Ўзбекистон тарихининг ўрта асрлар даври. Бу давр ўз навбатида 
қуйидаги босқичларга бўлинади: а) илк ўрта асрлар; б) ривожланган ўрта 
асрлар; в) сўнгги ўрта асрлар босқичи. Хронологик жиҳатдан V асрдан XVIII 
-XIX асрнинг ўрталаригача бўлган даврни ўз ичига олган бу даврнинг 
биринчи босқичида Ўрта Осиёда ер эгалиги муносабатлари ўзгариб, 
мулкчиликнинг турли шакллари (хусусий мулк, жамоа мулки, вағнзе) пайдо 
бўлди, этномаданий жараёнлар жадалланиб, маҳаллий ҳокимиятчилик давлат 
тизимининг асосига айланади. Иккинчи босқичда марказлашган давлатчилик 
анъаналари кучайиб, Ўрта Осиёда ислом дини кенг ёйилади, илм-фан ва 
маданият юқори даражада ривожланиб бу соҳада уйғониш юз берди, этник 
жиҳатдан халқларнинг шаклланиши ниҳоясига етди, ер эгалиги ва 
мулкчиликнинг турли кўринишлари мавжуд бўлди. Учинчи босқичда (ХVII 
1
Батафсил маълумот олиш учун қаранг: Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – 
Тошкент: Университет, 2007. – Б.15-23. 


17 
асрдан бошлаб) ҳокимият учун ўзаро курашлар авж олиб Ўрта Осиё 
ҳудудлари хонликларга бўлиниб кетди. 
4. Ўзбекистонда Россия империяси мустамлакачилиги ва 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish