Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети ва объекти, уни



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

1-мавзу. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети ва объекти, уни 
ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. 
 
Режа: 
1. Ўзбекистон тарихи фанининг фан сифатида тутган ўрни. Унинг 
ўрганиш предмети ва объекти. 
2. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик, илмий-назарий асослари, 
усуллари ва тамойиллари. 
3. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари. 
4. Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбалар ва ёрдамчи фанлар. 
5. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг аҳамияти. 
1. 
Ўзбекистон тарихи фанининг фан сифатида тутган ўрни. 
Унинг ўрганиш предмети ва объекти 
 
Тарих фани ижтимоий тараққиёт ва ўтмишга оид ҳар хил воқеа-
ҳодисаларнинг изчил ривожланиши, уларнинг қачон, қаерда, қандай ҳолатда 
юз берганлиги, инсониятнинг пайдо бўлиши ва унинг тадрижий-эволюцион 
ривожланиш жараёни ва бошқаларни ўрганади. Шунингдек, Ўзбекистон 
тарихи умумжаҳон-инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у 
оламшумул воқеликларга жуда бой. Ўзбекистон тарихи фани мана шу 
воқеликларни бошидан кечирган қадим ва яқин аждодларимизнинг ҳаёти 
қандай бўлганлигини, жаҳон тарихи тараққиётига қўшган ҳиссаларини 
холисона ва ҳаққоний ўрганади. 
Таъкидлаш лозимки, тарихий, миллий-маданий, ахлоқий ва диний 
қадриятларни ўрганиш, тиклаш ва янги асосларда ривожлантириш – ёшлар, 
таълим ва тарбия тизимидаги талабаларнинг дунёқарашида миллий ғурур 
ҳамда ўзликни англаш, улар онгида ватанпарварлик, инсонпарварлик 
ғояларини янада мустаҳкамлаш бугунги давр талабидир. Айнан шунинг учун
ҳам Олий таълим тизимида «Ўзбекистон тарихи» фанини ҳар томонлама 
ҳамда чуқур ўқитиш мақсадида янги авлод ўқув дастурлари, ўқув 
қўлланмалар ва дарсликлар яратилиб, бу борадаги илмий тадқиқотлар 
натижалари ўқув жараёнига жорий этилмоқда. 
Тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқиши, ҳаққоний тарих ёзилишида тарих 
фанининг предмети ва объектини тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга 
эга. Чунки, Ўзбекистон тарихи фани учун ҳам бошқа барча фанлар қатори 
предмет ва объект масаласи асосий масала бўлиб ҳисобланади. Зеро, фан 
унинг ўрганиш предмети ва объекти аниқ бўлмаса, унинг олдидаги вазифа 
ноаниқ бўлиб, мақсадга эришиш мушкул бўлади. Бундай ҳолат ўқув жараёни 
самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 
Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоиёт ва табиат фанларидан 
фарқли ўлароқ мустақил фан. Шунингдек, у барча фанлар орасида алоҳида ўз 
ўрни ва мавқега эга. У барча фанлар тарихини ҳам ўз ичига олган ҳолда 
уларнинг ривожига катта таъсир этади. Бу унинг ўрганиш предмети ва 
объекти ҳамда вазифасида тўла намоён бўлмоғи керак. Тарих фани ўз 



хусусиятига кўра, биринчидан, ўзининг бутун диққат эътиборини фақат 
ўтмишга қаратади, ундан сабоқ беради, хулоса чиқаради, аждодларимизнинг 
мозийда қолган ҳаёт тарзини, улар яратган моддий-маданий, маънавий-
мафкуравий қадриятларни ўрганади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish