2.
Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий
асослари, усуллари ва тамойиллари.
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг
методологик илмий-назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар
Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, унинг ривожланиши,
жамият ва миллат манфаати йўлидаги нуфузини ортиб бориши учун ўта
муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, илмий-назарий тамойиллар Ватан
тарихининг ҳаққоний ёзилиши, тарихий ҳақиқатни юзага чиқишига хизмат
қиладилар.
Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий зарурият ва
маънавий-маърифий эҳтиёж бўлса, тарих фани эса, бу эҳтиёжларни рўёбга
чиқиши учун маъсул бўлган юксак интеллектуал илмий-амалий фаолиятдир.
Бунинг самарали бўлиши яъни, тарих фани ривожланишида методологик
илмий ғоя ва назариялар ҳамда усул ва услубий тамойилларнинг аҳамияти
бениҳоя каттадир. Чунки, булар тарихнинг мазмун ва моҳияти ҳамда
фалсафасини чуқурроқ очиб беришга, шунингдек, тарих фанининг мақсад ва
вазифасини тўлароқ рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. Шунинг учун
ҳам Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари, ғоя
ва таълимотлари нималардан иборат бўлиши ўта муҳим масала ҳисобланади.
Юртбошимиз Ислом Каримов тарихнинг энг муқаддас миллий ва
умуминсоний хотира ҳамда қадрият
эканлигини таъкидлаб, “Тарихий
хотирасиз келажак йўқ“, “Ўзликни
англаш
тарихни
билишдан
бошланади”,
“Тарих
халқ-
маънавиятининг асосидир” каби
кўплаб тарихий ҳақиқатни тўғри
англатувчи ўта теран фикрларни
олға сурди.
Мутахассисларнинг фикрича,
«тарих» мозийни ўрганиш ҳақидаги
фан бўлиб, илмий атама сифатида икки ўзаро алоқадорликдаги тушунчани
ифодалайди. Биринчидан, тарих жамият тараққиёти тўғрисидаги фан бўлиб,
унинг мавзуи кишилик жамияти ўтмишининг, унинг турли-туман
соҳалардаги тараққиёти ва ўзгариб бориш жараёнини ўрганадиган фандир.
Иккинчидан, тарих бу инсоният тўғрисидаги фан бўлиб, жамиятнинг
ўтмишини тадқиқот йўли билан аниқлаб, ўтмишда инсон томонидан
яратилган, инсон заковатининг натижалари бўлган жараёнини тадқиқ этиш ва
бизгача бўлган даврни ўрганиб, келажак авлодга етказадиган фандир.
Тарихшуносликдан маълумки, тарихий жараён тарих қонунлари билан
асосланади. Тарих фанининг асосий таянч тушунчасини тарихий асос ва
тарихий манба, тарихий макон ва тарихий замон ташкил этади. Соҳа
мутахассисиларнинг эътироф этишларича, тарих фанини ўрганишдаги энг
12
долзарб муаммо - бу тарихий воқелик ва тарихий манбалар бўлиб, мана шу
икки муаммога том маънода илмий ёндашиш тарих фанининг назарияси ва
методологиясини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, ҳар бир
фанда бўлганидек, тарих, жумладан Ўзбекистон тарихи фанида ҳам ўзининг
назарияси ва методологияси мавжуд. Назария – бу илмий билимлар
йиғиндиси ва бошқа фанлар билан мавжуд бўлган алоқадорликни билиш
жараёнидир.
Тарихчи олимлар бутун инсоният, миллат, халқ ва ўрганиш объекти
(маълум мавзу) эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тўғри билиши,
таҳлил қила олиши керак. Агар тарих фалсафаси тарихий воқеаликлар
таҳлилидан келиб чиқадиган ҳақиқат (хулоса) ларнинг сўздаги аниқ ифодаси
бўлса, тарих фани методологияси мана шу тарихий ҳақиқатларни рўёбга
чиқиши – тарих ҳақиқий ёзилиши учун бирдан-бир тўғри йўл кўрсатувчи
дастурдир. Энг қисқа ва тушунарлик қилиб айтсак, умуман методология
фанларнинг фанидир.
Кейинги пайтда Ўзбекистон тарихи фани методологиясини яратиш
имконияти пайдо бўлди. Аввало, методология ҳақида тўхталсак,
методологиянинг луғавий маъноси грекча «Metodos» ва «Logos» деган икки
сўз бирикмасидан иборат бўлиб, метод, яъни, усул – тадқиқот олиб бориш
усули (йўли), назария, таълимот, логия эса фан деганидир. Демакки,
методология яъни, услубият илмий тадқиқот олиб бориш ёки бирор бир
масалани илмий ўрганишнинг энг қулай усуллари, энг тўғри ва мукаммал
ғояси, назарияси ва таълимотлари мажмуидан иборат бир бутун фандир.
Бошқа маънода эса, методология илмий билиш ёки маълум бир илмий
фаолиятни ташкил этиш ва амалга оширишда қўлланиладиган усуллар
ҳақидаги фандир. Демак, тарих фани методологияси тарихни ўрганувчи ва
ўқитувчиларни аниқ мақсад сари тўғри етаклайди, яъни тарих ҳаққоний
ёзилиши ва ўрганилишига йўл-йўриқ кўрсатади.
Ҳар қандай фаннинг методологияси хусусида гап борар экан, одатда
шу фанга хос метод (усул)лар мажуми тушунилади. Тарих фанини ўқитиш
методологияси деганда бу йўналишдаги илмий билимларнинг тузилиши ва
ривожланиши, уларнинг натижаларини асослаш йўлларини амалиётда мазкур
фанга хос бўлган илмий билимлар механизмини самарали тадбиқ этилиши
тушунилади. Тарих фани методологияси деганда тарих фанлари доирасидаги
илмий билимларнинг тузилиши тамойилларига, шакли ва илмий жиҳатдан
тарих фани доирасида қўлланиладиган таълимотига айтилади. Ўзбекистон
тарихи фанининг фан сифатидаги назарий-методологик асослари ўзида
мазкур фаннинг қонуниятлари ва тамойилларини, фақатгина шу фанга хос
бўлган қатъий тушунчалар мажмуи ва билиш методларини ўз ичига олади.
Тарих фанининг ривожи, унинг методологияси ривожига боғлиқ
бўлганидек, тарих фани методологияси юксак даражада такомил топиши
тарих фани қай даражада эканлигига ҳам боғлиқ. Бу ҳолдаги узвий ва икки
томонлама боғлиқлик ҳар иккала йўналишнинг умумий қонуниятидир. Мана
шу ўзаро алоқадорлик қонуниятини, мумтоз тарихшунослигимиз ва ҳозирги
13
замон цивилизацион ёндашувларга асосланган ҳолда Ўзбекистон тарихи
фани методологиясини қуйидаги икки қисмга бўлиш тавсия этилади:
1. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий) илмий-
Do'stlaringiz bilan baham: |