Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Моддий ёки археологик манбалар



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Моддий ёки археологик манбалар – археологик тадқиқотлар 
натижасида ўрганиладиган меҳнат ва жанговар қуроллар, ҳунармандчилик 
буюмлари, идишлар, уй-рўзғор буюмлари, кийимлар, чорвачилик анжомлари, 
тангалар, санъат буюмлари, меъморчилик иншоатлари, уй-жой қолдиқлари, 
мудофаа иншоатлари кабилардир. Моддий манбалар ёзувсиз замонлардаги 
тарихимизни тиклаш учун улкан аҳамият касб этади.
3. 
Этнографик маълумотлар – энг қадимги даврдан бошлаб 
сўнгги ўрта асрларга қадар одамларнинг яшаш тарзи ва турмуши, урф-
одатлари ва анъаналари, байрамлар ва диний эътиқодлар, хўжалик юритиш 
удумлари, маълум қабилалар, элатлар ва этник гуруҳларга хос бўлган 
анъаналар ҳақида қимматли маълумотлар беради.
4. 
Лингвистик маълумотлар – қадимги тилларнинг ёзма, бадиий 
ва оғзаки нутқда акс этиши, турли халқлар тили ва лаҳжасидаги 
ўхшашликларнинг тарихий илдизлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига 
олади. Ушбу маълумотлар халқлар ва элатларнинг этник келиб чиқиши 
ҳамда машғулотлари, миграцион жараёнлар, диний эътиқодлар, маданият, 
турмуш тарзини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
5. 
Кинофотоҳужжатлар – нисбатан янги, воқеа-ҳодисалар ва 
маълум шахслар бўйича илгари сурилган фикрларнинг тасдиғи ҳисобланади.
6. 
Архив материаллари - XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб 
бугунга қадар ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сиёсий жараёнларни
ўрганишда марказий ва жорий арихларда сақланаётган маълумотлар жуда 
муҳим аҳамият касб этади.
Тарихий манбаларни ўрганишнинг ўзи, яъни, манбашунослик - тарих 
фанининг махсус соҳаси бўлиб, тарих фани ривожланиши ва тарих 
ёзилишида ўта муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда манбашунослик фани 
кенг ривожланмоқда. У юқорида кўрсатилган методологик илмий-назарий, 
ғоявий-мафкуравий асос ва илмий усулларга таянади.
Манбашунослик фани асосан тарихий манбаларни ўрганиш билан 
машғул бўлиб, манбаларнинг қимматини, ҳақиқий ва ҳақиқий эмаслигини 
аниқлаш билан бирга уларни туркумларга ажратади. Масалан, моддий ва 
маънавий ёдгорликлар ҳамда ашёвий – этнографик, лингвистик ва оғзаки 
(фолклор) манбалар шулар жумласидандир. Манбашунослик манбаларни 
аниқлаш ва саралаш, уларнинг илмий қимматини белгилаш, таҳлил қилиш, 
яратилиш тарихи, шарт-шароитини ўрганиш каби соҳаларга бўлинади. 


20 
Хулоса шуки, манбалар тарихий жараён ва воқеликларнинг ўзида реал 
акс эттирган бўлиб, тарихийликнинг инъикоси бўлмоғи керак. Мана шунда 
уларнинг тарихий аҳамияти, тарихий эканлиги юқори бўлиб, тарихий 
ҳақиқатнинг юзага чиқишига яқиндан ёрдам беради.
Маълумки, тарихни халқ яратади. Минглаб йиллар давомида яратилган 
ушбу тарихни ўқитиш ва ўрганишда ёрдамчи фанларнинг аҳамияти 
беқиёсдир. Чунончи, археология, этнография, антропология, нумизматика, 
лингвистика, тарихшунослик, атамашунослик, социология, тарихий 
демография, тарихий география, геополитика, фалсафа, ўлкашунослик, 
картография, иқтисод, маданиятшунослик, диншунослик каби йўналишлар 
ёрдамчи фанлар жумласидандир. Лекин, Ўзбекистон тарихини яратишда бир 
катор ёрдамчи фанлар маълумотлари олимлар эътиборидан четда қолмоқда. 
Мисол учун, мавжуд ўқув қўлланмалари ва дарсликларнинг 
аксариятида ёритилаётган мавзунинг тарихшунослиги берилмайди. 
Мутахассис талабалар учун яратилаётган дарсликларда қисқача, экскурс 
тарзида маълум давр, мавзу ва муаммо бўйича тарихшунослик ёритиб 
берилса, келажакда тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин бўлган 
иқтидорли ёшларимиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Шунингдек, 
тарихшуносликдан бохабар бўлиш - ёш олимларнинг истиқболли ва долзарб 
мавзуларни танлашлари учун катта аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон тарихи бўйича янги авлод ўқув адабиётларни яратиш 
бўйича эътибор берилиши лозим бўлган муҳим масалалардан яна бири – 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish