Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

тарихий демография масалаларидир. Бу йўналишда маълумотлар кўп. 
Чунки илгариги даврларда бўлгани каби бугунги кунда ҳам мамлакатимизда 
аҳоли билан боғлиқ бўлган муаммолар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий- 
гуманитар фанларнинг ҳам муҳим тадқиқот объектига айланган. Бинобарин, 
мутахасисларнинг эътироф этишларича, жамият тараққиётининг турли 
даврларига оид аҳоли сонининг ўсиши ёки камайиши, уларнинг сабаблаари 
ва омиллари, табиий шароит туфайли бўлиб ўтган миграция жараёнлари ёки 
мустамлака ва совет давридаги кўчиришлар туфайли ҳудулардаги этник 
ҳолатларнинг ўзгариши масалалари талабалар ўрганиши ва билиши лозим 
бўлган мавзулар сарасига киради. 
“Ўзбекистон тарихи” фани бўйича ўқув адабиётлари яратишда 
тарихий география ва топонимика масалаларига ҳам алоҳида эътибор 
қаратиш лозим бўлади. Мактаб ва ўрта маҳсус таълим учун яратилган айрим 
дарсликларда ҳариталар берилган бўлсада, олий таълим адабиётларида бу 
нарса деярли йўқ ҳисоби. Тарихий география ва топонимика билан боғлик 
бўлган – тоғлар, дарёлар, кўллар, дашт ҳудудлари, текисликлар, воҳа ва 
водийлар, қадимги маконларнинг жойлашуви, худудларнинг чегаралари, жой 
номлари ҳамда уларнинг мазмун – моҳияти, келиб чиқиши каби кўплаб 
масалалар бўйича маълумотлар олиш талабалар билимининг янада 
чуқурлашувига кенг имкониятлар яратади. 
Шунингдек, географик номлар, уларнинг маълум ҳалқлар ва элатлар 
яшайдиган худуларда пайдо бўлганлиги, бу жараён табиий - географик шарт 
– шароит, ҳўжалик шакли, турмуш – тарзи, урф – одат ва анъаналар билан 


21 
боғлиқ бўлганлиги боис ҳам соҳа мутахассислари тор йўналишли 
тадқиқотиларда тарихий география ва топонимикани четлаб ўтолмайдилар.
Олимларнинг эътибор беришлари лозим бўлган яна бир муҳим жихат – 
маданий мерос масаласидир. Чунки ўз тарихини чуқур англаган, ўрганган ва 
билган ҳалқ ёки миллат ҳеч қачон ўзлигини йўқотмаслиги барчага аён.
Шунингдек, сўнгги йилларда ҳалқимизнинг ўз юрти маданияти, қадриятлари 
ва маданий меросига бўлган муносабати тубдан ўзгарди. Айнан шунинг учун 
ҳам маданий меросни тарғиб этиш ёшларимизда тарихий онгнинг 
ривожланишига, ўз аждодларининг қандай буюк шахслар бўлганлигини, 
маҳалий маданиятнинг жаҳон цивилизацияда тутган ўрнини англаб 
етишларида муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш лозимки, маданий 
тараққиёт натижаси бўлган цивилизация ўчоғларининг пайдо бўлиши 
тасодифий ҳол бўлмасдан, маълум худудлар учун хос бўлган қонуниятлар 
асосида юз берган воқеиликдир. Маданий минтақаларнинг шаклланишида 
ландшафт, ҳўжалик юритиш усулари, аҳоли нуфузи, этник-маданий омиллар, 
эҳтиёжлар ҳилма-ҳиллиги, маънавий омиллар (дин, аҳлоқ, тил, анъаналар, 
урф-одатлар) иштирок этади ва улар турли маданий минтақаларда чуқур из 
қолдиради. Чунончи, цивилизацион тараққиёт – ишлаб чиқарувчи 
ҳўжаликларнинг хилма-ҳиллиги, ривожланиш даражаси, ўзаро алоқалар ва 
муносабатлар ҳамда ижтимоий–сиёсий вазиятга бевосита боғлиқдир. Ушбу 
жараёнларни билиш ва ҳис этиш формацион ёндашувлардан воз кечилган 
бугунги кунда талабаларимиз учун жуда муҳим масала ҳисобланади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish