янглишмовчиликларни митинг, намойиш, тўқнашиш йўли билан
эмас
....
(Хуршид Дўстмуҳаммад)
Ҳозирги ўзбек адабий тилида
-в, -(и) ш
аффикслари
ёрдамида ҳам мавҳум отлар ясалади. Улар ёрдамида ясалган
отлар у қадар кўп бўлмаса ҳам, лекин бундай сўз ясалиши
жонли жараёндир, яъни бу қўшимчалар маҳсулли сўз
ясовчилар ҳисобланади.
-в
аффикси. Феъллардан от ясайди. Охири
а, и
билан
тугаган феълларга қўшилганда а>о га, и>у га айланади. Ундош
билан тугаган феълларга
-ув
тарзида қўшилади:
сайлов
(
сайла+в
),
тинтув
(
тинти+в
),
ёзув
(
ёз+ув
) каби. Асли
феълнинг ҳаракат номи шаклини ясовчи бўлган бу аффикс
ҳозирги ўзбек адабий тилида ўз вазифасини бутунлай
ўзгартирган, яъни унинг ёрдамида ҳаракат номи шаклининг
ясалиши адабий меъёр ҳисобланмайди. Феъллардан от ясаш
вазифаси эса анча фаоллашган. Унинг ёрдамида феълдан
англашилган ҳаракатга оид иш, жараён, ҳолат ва шу каби-
ларни билдирувчи отлар ясалади:
сайлов, ёзув, синов, қишлов,
силтов, хайрлашув, қазув, қатнов, чанқов, сиқув
каби:
Қаловини
топсанг қор ёнади. (Мақол) .... халқни бошцарувнинг барча
жараёнларига жалб этишни истаймиз. ( ,ўзб. овози “ газ.) Тўй
деганда кўз олдимизга оммавий шодлик, қўшиқ, музика... ёру
қариндошлар цутлови, кексалар олқиши келади. (М. Алавия)
Олмаота шаҳрида урма асбоблар бўйича Ўрта Осиё ва
Қозоғистон халқлари созандаларининг танлови бўлиб ўтди
( „Тошкент оқш. “ газ.).
-в
аффикси турли соҳаларга оид содда ва бирикма
терминларнинг ясалишида ҳам анча фаолдир:
бошқарув,
битишув, лексик қуршов, мослашув, ундов, сўзлашув нутқи
(лингвистик терминлар),
айирув, қўшув, бўлув
(математик
терминлар),
тикув машинаси, тўлов қоғози, йиғув цехи
ва б.
108
www.ziyouz.com kutubxonasi
-(и) ш
аффикси. Феъллардан от ясайди. Унли билан
битган сўзларга
-ш,
ундош билан битган сўзларга
-иш
тарзида қўшилади. Асли феълнинг ҳаракат номи шаклини
ясовчилардан бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳам бу
вазифада энг фаол шакл ясовчи ҳисобланади. Шу билан
бирга, феълдан от ясовчилар ичида ҳам фаол ва сермаҳсул
аффиксдир. Унинг ёрдамида феълдан англашилган ҳара-
катга оид иш, жараён, ҳолат кабиларни билдирувчи отлар
ясалади:
бурилиш, юксалиш, текшириш, ўзгариш
каби:
Жамиятимизда фикрлар, царашлар хилма-хиллиги вужудга
келди. ( ,ўзб. овози“ газ.) Бурилиш бўлмаётган қурилиш.
( ,ўқит. газ. “) Харидорнинг кўриниши чапани йигитларни
эслатади. (£. Шукуров) Гарчи Ҳошимжон ўзи кўп ёш эди.
Лекин они ўйнаши тўптош эди. (Ҳамза) Назаримда, улар
ички бир қониқиш билан эмас, ғолибона бир куч кўмагида
қимирлашарди. (Асад Дилмуродов)
Турли соҳага оид терминлар ясалиши, рус тилидан калька
йўли билан сўз ўзлаштириш жараёнида (-и)ш аффиксининг
от ясаш вазифа доираси янада кенгайди, маҳсулдор от
ясовчига айланди:
дунёқараш, ишлаб чиқариш, суғориш
системаси, кичрайтириш ва эркалаш отлари, ўлчаш асбоби,
сезиш органлари, ўқиш китоби, билиш назарияси
кабилар ана
шундай йўл билан ясалган сўз ва терминлардир.
Юқорида кўрдикки,
-в
аффикси ҳам шундай маъноли от
ясайди. Лекин
-в
ва
-(и) ш
аффикси ёрдамида от ясалиши
маълум сўзлар доирасида чегараланган,
-в
аффикси от
ясайдиган феъллардан
~(и)ш
аффикси от ясамайди ва аксинча.
Сайлов, қуршов
сўзлари ўрнида
сайлаш, қуршаш
қўлланмагани-
дек,
қурилиш, бурилиш
сўзлари ўрнида
қурилув, бурилув
сўзлари
қўлланмайди. Дастлабки вақгларда эса
~(и)ш
аффиксининг
-в
аффикси ёки от ясовчи бошқа аффикс ўрнида қўлланиш
ҳоллари бўлган. „Маориф ва ўқитувчи“ журналининг 1926
йил сонидан олинган қуйидаги фактлар бунга мисол бўла
олади:
Ленинград олий ўқуш юртидаги ўзбек студентлари (ўқиш
юрти —
ўқув юрти).
2 5 -2 6 - ўқиш йилида савод мактабларини
битирганлар тўғрисида ... (ўқиш йили
— ўқув йили) ...
Шу
амалий иш устида бир қанча билим олиб кўникишлар ҳосил
қилади (кўникиш —
кўникма).
Чунки маданиятсиз янги тузулиш
қуриш қийин ва саводсиз киши ҳукумат идорасида иштирок
қилолмайдур
(
тузулуш —
тузум).
109
www.ziyouz.com kutubxonasi
Лекин ҳозирги ўзбек адабий тилида феълдан от ясовчи
аффикслар маъно ва вазифаси жиҳатидан аниқ дифферен-
циацияга учраган. Уларнинг бири ўрнида иккинчисини
нотўғри қўллаш ҳоли йўқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |