-дор
аффикси. Бу аффикс ҳам асли форс-тожик тилига
мансуб.
-дор
аффикси ўзбек тилига шу тиллардан ўзлашган
сўзлар таркибида ўтган. Шундай ўзлашма сўзлар эса ўзбек
тилида 50 га яқин:
азадор, аламдор, алоқадор, амалдор,
вазифадор, ваҳимадор, гулдор, дахлдор, донадор, донгдор,
жозибадор, кунгурадор, кўкракдор, мансабдор, манфаатдор,
1 1 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
маънидор, миннатдор, мўйловдор, мўьжизадор, намдор, нати-
жадор, нақшдор, номдор, ниқобдор, панжадор, рангдор, сабаб-
дор, самарадор, сармоядор, тааллуқдор, тагдор, тақводор, та-
рафдор, хабардор, холдор, хундор, чорвадор, ширадор, ярадор,
қарздор, ҳисобдор, ҳомиладор
ва бошқалар. Бу ўзлашма
сўзларнинг
-дор
аффикси қўшилган қисми ҳам ўзбек тилида
луғавий маъноли бирликдир. Ш унинг учун ҳам улар
қисмларга бўлинади ва улардаги
-дор
сўз ясовчи деб тасаввур
этилади. Шундай экан, бу аффикс қўшилган қисм сўз ясалиш
асоси мақомида бўлади (шундай туюлади). Ана шунинг
таъсирида юқорида келтирилган сўзлар ўзбек тилининг ўз
ясама сўзлари тасаввурини беради. Бу эса мазкур аффикс
ёрдамида ўзбек тилининг ўзида ҳам янги сўзлар ясалишига
йўл очади. Масалан, ўзбек тилининг ўзида ясалган қуйидаги
сўзларни келтириш мумкин:
безакдор, бўёқдор, гажакдор,
димоғдор, дунёдор, елкадор, ёлдор, жимжимадор, жуссадор,
зотдор, илмоқдор, кўламдор, мазмундор, маҳсулдор,
муносабатдор, наслдор, пайпоқдор, пулдор, оҳангдор, савлатдор,
салмоқдор, сепкилдор, тўшдор, унумдор, чиқимдор, қоматдор,
ҳосилдор
каби.
-дор
аффикси
-ли
аффиксига маънодош ва вазифадошдир.
Лекин унинг ёрдамида ясалган сифатлар
-ли
аффикси
ёрдамида ясалган сифатларга қараганда жуда кам миқцорда.
Форс-тожик тилидан ўзлашган шундай аффиксли сўзларни
ҳисобга олмаганда, унинг ёрдамида ўзбек тилининг ўзида
ясалган сифатлар жуда кам миқцорни ташкил этади. Бунинг
сабаби унга маънодош бўлган
-ли
аффиксининг сермаҳсул-
лигидир.
-дор
аффикси отлардан қуйидаги маъноли сифатлар
ясайди:
1. Шахс ёки предметнинг сўз ясалиш асосидан англашил-
ган нарсага эгалигини, унда шундай нарса борлигини бил-
диради:
айбдор, жаҳлдор, илмдор, мазмундор, салмоқдор, шира-
дор, ярадор.
Бу маъноси билан
-дор
аффикси
-ли
аффикси-
нинг синоними ҳисобланади. Қиёсланг:
вафодор — вафоли,
жарангдор
—
жарангли, илмоқдор — илмоқли, мазмундор
—
мазмунли, ҳомиладор
—
ҳомилали, жозибадор
—
жозибали,
ёлдор — ёлли, айбдор
—
айбли, рангдор — рангли
ва бошқалар.
Ҳозирги ўзбек тилида бу маънодаги сифат ясовчи асосий,
фаол аффикс
-ли
аффиксидир.
118
www.ziyouz.com kutubxonasi
2.
Шахс еки предметнинг сўз ясалиш асосидан англашил-
ган нарсага меъёрдагидан ортиқроқ эгалигини билдиради:
маҳсулдор, пулдор, гўштдор, тўшдор, бўйдор, жаҳлдор, ёлдор,
димоғдор, елкадор, сепкилдор, қориндор, жундор, яғриндор
каби.
Сўз ясалиш асосидан англашилган нарсага эгаликни ортиқ-
лик, юқори даража билан ифодалаши сабабли бундай
сифатлардаги
Do'stlaringiz bilan baham: |