Кейинги машғулотларда бемор нутқига
янги товушлар билан
биргаликда шу товушлар иштирок этган сўзлар ва сўзлар ёрдамида
тузилган гаплар киритилади. Машғулотларда имкони борича ёпиқ
бўғинлар, ёпиқ бўғинли сўзларни талаффузига эътибор бермоқ лозим.
Н,к,й,п,л,е,ш,д
товушларини нутққа қўйиш билан қуйидаги сўзларни
талаффузи устида ишлашни ташкил этиш лозим. Бу сўзлар:
сон, сут,
суст, нон, кўк, кўл, йўл, йилт, пок, кўп, лента, лахм, тош, мош, қош, дарз,
дарахт, стол, стул, сомон, машина...
Бемор юқорида келтирилган сўзлар ёрдамида жумлалар тузишлари ва
ҳар бир сўзни аниқ тўғри талаффуз қилишлари лозим. Сўзларни талаффуз
қилишда қийналсалар, сўзларни бўғинлаб талаффуз қилишлари мумкин.
Баъзи
ҳолларда
логопед
«К»
товушини
ҳосил
қилишда
қийинчиликларга учрайди. Бу қийинчиликлар айниқса шу товуш билан
бошланадиган сўзларда яққол сезилади. Бу қийинчиликнинг асосий сабаби
шундаки, «
К»
товушини ҳосил қилишда бу товушдан олдин «И» товуши
келадиган бўғинларни ҳосил қилмоқ лозим.
Чунки бу товушлар
талаффузида ҳиқилдоқ тепага кўтарилади ва «
И»
дан «
К»
га ўтаётганда
тил орқа қисмининг танглайга нисбатан интилиши осонлашади.
Беморлар кўпинча «
К»
товушини «
Т»
товуши билан
алмаштирадилар. Беморни бу ноқулайликдан озод қилиш учун унга «
К»
товуши ҳосил қилинаётганда тилнинг илдизи юқори танглайга ёпишишини
ҳис этишлари лозим.
А,У,М,Т,И,В,С,Э,Н,К,П,Л,Е,Ш
товушларни ўзлаштириш жараёнида
артикуляцион аппаратнинг апраксияси енгилади.
Логопед товушларни ҳосил қилишда бошқа тартибга риоя қилса ҳам
бўлади, аммо қуйидаги икки шартнинг бажарилиши лозимлигини
унутмаслик керак:
1. Бир вақтнинг ўзида бир артикуляцион гуруҳга мансуб товушларни
ҳосил қилиш мумкин эмас.
2. Товушлар сўзларга киритилаётганда ва сўзлардан гаплар ҳосил
қилинаётганда, бош келишикдаги отлардан қочмоқ лозим ва бу сўзлар
беморларнинг
атрофдаги
кишилар
билан
мулоқотда
бўлишида
фойдаланадиган келишикларда талаффуз қилиниши лозим.
Кўриш ва эшитиш имитацияси услубини тадбиқ қилиш кўп ҳолларда
узоққа чўзилмайди. Артикуляцион аппарат
апрапсияси енгилиб бориши
билан кундалик ҳаётга оид сўз ва гапларни талаффуз қилишга ўргатилади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, товуш талаффузини тиклаш жараёни
зудлик билан олиб борилса, дудуқланишга ўхшаган нутқ бузилиши
ривожланиши мумкин. Бундай беморлар билан ишлаганда бошланғич
машғулотларданоқ сўз ва бўғин оҳангдорлигини уларга ҳис эттириш
ҳамда нутқ билан ҳамоҳанг нафас олиш машқларини ўтказмоқ лозим.
Баъзи ҳолларда лаб апраксияси чуқур сезилган беморларда нисбатан
ўқиш ва ёзиш қобилияти сақланиб қолган бўлади.
Бундай беморларда
товуш ҳосил қилинганда уларга аввал ичида ўқитилиб, сўнгра шивирлаб ва
ниҳоят овоз чиқариб ўқитиш лозим. Чунки овоз ҳосил қилиш жараёнида
иложи борича беморларнинг барча имкониятларини ишга солмоқ лозим.
Бу ҳолларда нутқни тиклаш сонор ва сирғалувчи товушлардан ташкил
топган сўзларни талаффуз қилиш ҳисобига амалга оширилади. Бемор
томонидан овозсиз, шивирлаб талаффуз қилинган тил олди ва тил орқа
товушлардан ташкил топган сўз ва гапларни талаффуз қилиш уни лаб
товушларни талаффуз қилишга тайёрлаб боради.
Амалда бунга қуйидагича эришилади. Логопед ўқиш ва ёзиш
хусусияти сақланиб қолган беморга баланд овоз билан ўқишдан ташқари
ичида ўқиш ва шивирлаб ўқиш ҳам мумкинлигини уқтиради.
Аксарият
одамлар буни яхши биладилар, чунки ҳар қандай одам талаффузи мушкул
бўлган сўзларни ўқиганда ёки ёзганда уни ичида қайтаради. Беморга тил
олди ва тил орқа ундош товушлардан ташкил топган сўзларни қайта-қайта
такрорлаш таклиф қилинади. Бемор бу сўзларни кўчиради, ичида ўқийди
ва қайталаб талаффуз қилади. Логопед шу вақтда артикуляцион аппарат
фаолияти ошишини кузатиб туради, агар бу фаолият зўрайиши
кузатилмаса, «қаттиқроқ», «баландроқ», «қўрқмасдан» кабилар билан уни
рағбатлантириб туради. Бир вақтнинг ўзида
логопед бемор билан бирга
шивирлаб сўзларни қайтариб туради.
Нуқтанинг чизиқли синтагматик тарафдан сақланиши муносабати
билан артикуляцион қийинчиликлар асосан эркин қайтаришда, айтиш ва
овоз чиқариб ўқишда кузатилиши мумкин. Бош мия қуйи қисми остининг
бўлаклари кенг жароҳатланганда кинестетик
алексия юзага келади ва
натижада ичида ўқиш ва кўчириб ёзиш хусусиятлари бирмунча бузилади.
Бундай ҳолларда логопедга характери жиҳатдан кўриш ва эшитиш
имитацияси усулига ўхшаш ўзга бир усулни қўллашга тўғри келади.
Ҳарфларнинг устига шу товушларнинг артикуляциясини
белгилайдиган ишоралар, масалан,
аъзоларнинг портловчи
Do'stlaringiz bilan baham: