Ayupova M. Yu



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

-
«х», 
сирғалиш-«қ», вибрация-«

», бемор ҳарфлар устига белгиларга таяниб 
товушларни эшитиш, уларни сўз таркибидан ажратиб олиш ва ўқишга 
ўрганади. Афазиянинг бу шаклида товушларни ўзлаштириш тартиби оддий 
афферент афазиясиникидан бирмунча фарқ қилаади. Аввал портловчи 
ундош товушлар эгалланади. Логопед беморга товушлар пайдо бўлишига 
қараб турли давомийликка эга эканлигини тушунтиради. Масалан, М, П-
портловчи; С-сирғалувчи; аффрикатлар эса мураккаб товушлардир. 
Агар бемор сўзни талаффуз қилаётганда адашса, логопед ундан 
баланд товушда талаффуз қилишни талаб қилмаслиги керак. Беморни сўз 
шивирлаб талаффуз қилганда ҳам тўғри айтилганига ишонтирмоқ лозим. 
Бу беморнинг машғулотдан диққинафас бўлишини бартараф этиб, 
машғулотдан машғулотга тобора қизиқтириб сўзларни эркин қўрқмасдан ва 
тўғри талаффуз қилишни таъминлайди. Беморга айниқса бўғинларга 
бўлинган сўзларни ўқиш ва логопед томонидан ўқилган сўзларни тинглаш 
катта ёрдам беради. 
Афферент мотор афазия енгил даражада намоён бўлганда 
дефектларни енгиш учун расмларга қараб баён ёзиш, бадиий асарларнинг 
сюжетини оғзаки ва ёзма баён қилиш, шеър ўқиш, қарама-қарши товушли 


бўғинларни ўқиш, кетма-кет келган ундош товушли сўзларни ўқиш, 
беморнинг касбий луғатидаги сўзларни ўқиш кабиларда фойдаланилади. 
Одатда афферент мотор афазияда беморларда экспрессив нутқни 
программалаштирувчи олд нутқ бўлимларининг сақланиши натижасида 
мавжуд деб ҳисобланади, лекин нутқнинг артикуляр томони бурилиши кенг 
баён қилиш имкониятини чеклаб қўйгандек бўлади. Ҳатто 
«тоза»,
ўрта 
даражадаги афферент мотор афазия ҳолларида ҳам сўзларни танлаш, 
фазовий абстракция билан боғлиқ бўлган келишиклардан фойдаланиш 
қийинчиликлари тез-тез учраб туради. 
Логопед диалог нутқини тиклагандан сўнг монолог нутқни тиклашга 
ўтади. Бундан асосий мақсад беморда кенг оғзаки ва ёзма баён қилишни 
ривожлантиришдир. Аферент мотор афазияли беморлар расмга қараб гап 
тузишни нисбатан тезроқ ўрганиб оладилар. Логопед сўз таркибини товуш-
ҳарф анализи ўрнатилгач, беморни расмга қараб оғзаки гап тузишдан 
ёзмасига ўтади. Артикуляцион аппарат апракцияси қўпол кўринишда 
бўлганда оғзаки нутқ ёзма нутққа оқсоқланади. Бундай ҳолларда ёзма нутқ 
оғзаки нутқнинг тикланишига асос бўлиб хизмат қилади. 
Оғзаки ва ёзма нутқда сифатдошлардан, феъллардан, келишиклардан 
фойдаланишда қийналиш каби параграмматизмлар учрайди. Бунинг 
олдини олиш учун беморда ҳам нутқ пайдо бўлмаган вақтдаёқ унга
феълларнинг, ўриндошларнинг, сифатдошларнинг маъноси ва улардан 
қандай қилиб фойдаланиш тушунтирилади. 
Афферент мотор афазияси билан хасталанган одатда фантазияни
юмор ҳиссиётини сақлаб қолган бўладилар ва булар ёзишда ва сўнгра 
оғзаки баён қилишда яққол сезилиб туради.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish