Кетма-кет коррекциялаш схемасида, (13-расм) КҚ системада бошқа элементлар билан инженерлик нуқтаи назаридан мумкин бўлга жойда кетма-кет уланади.
WК(p) = WД(р) . WКҚ(р)
Шунинг учун
LК(w) = LД(w) . LКҚ(w)
Бундан қидирилаётган КҚ нинг ЛАЧХ си қуйидагича топилади:
LКҚ (w) = LК(w) - LД (w)
Агар коррекциянинг кетма-кет схемаси танланган бўлса КҚ ЛАЧХ си формулага биноан жуда осон топилади. Агар КҚ пассив КҚ - занжир кўринишида электр занжирда ишлаши шарт бўлса, унинг параметрларини ҳисоблаш унча қийинчилик туғдирмайди. Агар дастлабки АБС да электр элементлар бўлмаса LКҚ(w) бўйича КҚ узатиш функцияси топилади ва КҚ муносиб элементлардан йиғилади.
14-расм. АБС ни кетма-кет коррекциялаш
Тизим хусусиятини моделлаш орқали ўрганиш.
Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш учун биринчи навбатда бошқариш таъсирида бўладиган обьект тўғрисида маълумотга эга бўлиш керак. Объектларни математик моделлари орқали саноат объектлари ва ишлаб чиқариш жараёнларини эффектив бошқаришга эришилади. Объектларни математик моделини қуришнинг усулларидан бири - мослаштиришдир.
Текширилаётган жараенни математик тавсифини ёзиш учун объектни ўша пайтдаги ҳолатини характерлайдиган барча катталиклар ва таъсирларни 4 гуруҳга бўлиш мумкин.
15-расм. Бошқариш объектини параметрик схемаси.
1. Назорат қилинадиган кириш катталиклари X (Х1, Х2..... Хm) - хом ашёнинг сон ва сифатини характерлайдиган катталиклар, лаборатория текшириш натижалари. кимёвий анализ натижалари, аналитик асбоблар кўрсатишлари ва ҳоказо;
2. Назорат қилинмайдиган кириш катталиклари F(f1, f2, ... fк) ғалаёнланувчи катталиклар атроф-муқитнинг суткали ёки мавсумли ўзгариши, хом-ашё таркибининг тўсатдан ўзгариши ёки унинг физик-кимёвий таркибини ўзгариши, жихоз конструкциясининг эскириши ва бошқариш канали бўйича ҳар хил товушларни борлиги;
3. Бошқариладиган чиқиш катталиклари — У (У1,у2,...уn) - умумлаштирилган техник-иқтисодий кўрсаткичлар;
4. Бошқарувчи таъсирлар И (И1, И2,..Иr) — булар ёрдамида берилгаи жараённи ўзгартирмасдан сақлаб турилади.
Жараённинг техник шароитига кўра кириш катталиклари чегараланади Xj min < Xj < Xj max
Бошқарувчи таъсирлар эса техник лимитлар асосида чегараланади. Uj min < Uj < Uj max - ғалаёнланувчи кучлар.
Ростлаш тизимини тахлил килиш учун узлуксиз локал бошкариш тизимини майда тизимларга буламиз: О-объект; D-датчик; Р-ростлагич; ИК-ижрочи курилмага. Хар-бир элемент алохида тахлил килинади. Автоматлаштирилган ростлаш тизимини синтез ва тахлил килишда бу тизимнинг математик моделидан фойдаланиш ишни осонлаштиради.
АРТ ни тахлил килиш масалаларида,берилган тизим учун тизимнинг хусусиятлари- утиш жараёнларининг сифати, тургунлиги, аниклиги куриб чикилади.
АРТни синтез килиш масалаларида тизимнинг берилган хусусиятларини каноатлантирувчи тизимни яратиш масаласи ечилади.
АРТни урганиш учун унинг математик ифодаси яратилиб, унда тизимнинг утиш ва тургун режимлари урганилади.
Ҳозирги вақтда АРС ни таҳлил қилиш учун аналитик, физик моделлалш ва математик моделлаш усуллари қўлланади.
Юкорида курганимиздек асосий технологик жараён бораётган мухит объектдир. Объект кириш, чикиш, бошкарилувчи ва бошкарувчи курсаткичларга эга булган оддий ёки мураккаб технологик тизимдир.
Ростлаш объектлари (автоматика элементлари) бир-биридан физик табиати, ишлаш принциплари, технологик қурилмаларининг конструктив ўлчамлари, иш режими ва ҳоказоларга қараб фарқланади. Агар бундай объектларнинг асосий хусусиятларидаги ўхшашлик аломатларини ҳисобга олмай ва уларни ўзаро таққосламай, ҳар бирини алоҳида-алоҳида таҳлил қилинса, бирмунча қийинчиликларга дуч келинади ва АРСни анализ қилиш учун кўп вақт сарф қилишга тўғри келади. Объектлар ва АРС хусусиятларининг кўпинча бир-бирига яқин ва ўхшаш бўлиши уларни типларга (классларга) ажратиб анализ қилиш имконини беради, уларнинг хусусиятларини аниқлашни анча осонлаштиради. Бунинг учун ҳозирги вақтда ўхшашлик принципига асосланган моделлаш методларидан фойдаланилади. Бунда объект (АРС элементи) хусусиятлари модель хусусиятлари орқали аниқланади ва анализ қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |