директива синтаксис мисол
.ORG .ORG <ибора> .ORG h’800, h’800 адресини ўрнатиш
.SET .SET <ном>,<ибора> .SET A_TAB, H’8D0 8D0 жадвали
бошланғич адреси
Дастурий фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондириш, кенг тарқатиш ва сотиш учун мўлжалланган.
Ҳозирги пайтда дастурий махсулотларни очик (легал) тарқатишнинг бошқа вариантлари хам мавжуд, улар ялпи (глобал) ва минтақавий коммуникациялардан фойдаланиш билан юзага келади.
Freeware - эркин тарқатиладиган фойдаланувчининг ўзи қўллаб-қувватлайдиган бепул дастурлар, у буларга зарур ўзгартиришлар киритишга ҳакли.
Shareware - нотижорат (шартли-тўловсиз) дастурлар, улардан одатда тўловсиз фойдаланиш мумкин. Бундай махсулотлардан доимий фойдаланилганда муайян сумма бадал туланади.
Бир қатор ишлаб чиқарувчилар ОЕМ-дастурлар (Original Equipment Manufacturer), яъни компютерларга ўрнатилган ёки ҳисоблаш техникаси билан биргаликда келтирилган махсус дастурлардан фойдаланилади.
Дастурий маҳсулот фойдаланишга тегишли равишда тайерланиши зарур техник хужжатларига эга бўлиши, шунингдек давлат рўйхати коди мавжуд бўлиши лозим. Фақат шундай шароитлардагина яратилган дастурий мажмуа дастурий маҳсулот деб номланиши мумкин.
Дастурий маҳсулот-саноат махсулотининг исталган тури каби реализацияга тайёрланган оммавий эҳтиёжли муайян муаммо (вазифа) ни хал этиш учун ўзаро боғланган дастурлар мажмуасидир.
Дастурий маҳсулотлар қуйидагича яратилиши мумкин:
- буюртмага кўра индивидуал ишланма;
- фойдаланувчилар орасида оммавий тарқатиш учун ишланма.
Дастурий махсулотларни яратишга кўплаб меҳнат, моддий, молиявий заҳиралар талаб этилади; юқори малакали мутахассислар зарур.
Дастурий маҳсулотни тайёрлаш (кузатиш) - дастурий махсулот ишга лаёқатлигини қўллаб - қувватлаш, унга янги версиялар, ўзгартиришлар киритиш, топилган хатоларни тўғрилаш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Дастурий маҳсулотлар анъанавий дастурий маҳсулотлардан фарқли равишда дастурларни яратишда бериладиган сифат хусусиятларининг қатъий белгиланган туркумига эга эмас ёки бу хусусиятларни олдиндан аниқ кўрсатиш ёки баҳолаш мумкин эмас, чунки дастурий восита таъминлайдиган бир хил қайта ишлаш вазифалари турли ички ишланмаларга эга бўлиши мумкин. Ҳатто дастурий маҳсулотларни ишлаб чикишга сарфланадиган вақт ва ҳужжатларни ҳам олдиндан катта аниқликда белгилаш мумкин эмас.
Назорат саволлари
1. Дастур нима?
1.Масалани ЭХМда ечишнинг босқичларини санаб беринг.
2. Дастурлаш турлари. Дастурлаш самарадорлиги.
3. Дастурларни созлаш.
4. Программа тузишнинг технологик жараёнини тушунтиринг.
5. Ассемблер тили нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |