111
Мақалажаңа педагогикалық технологияларды (компьютерлер, бейнепроекторлар,
слайдтар) қолдануымен«Спорттық медицина», «Емдік дене шынықтыру», «Дене
шынықтыру гигиенасы» пәндерінің жаңғырту мәселелеріне арналған.
Ҳуқуқий фуқоролик жамияти сари интилаётган хар қандай давлат, аввало ҳалқ
соғлиғи ва баркамоллигини энг катта бойлик деб билиб, уларга ҳаётда зарур бўлган барча
шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилади. Чунки соғлом ҳолатдаги кишигина ўзининг
асосий вазифаси-меҳнат қилиш фаолияти билан шуғуллана олади, оиласини боқади,
жамият ва давлатга фойда келтиради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг низомига мувофиқ соломатлик-жисмоний,
руҳий ва ижтимоий жиҳатдан осойишталик ҳолатидир. Шу
боис жамият учун юксак
маънавий-аҳлоқий қадриятларни ўзида
мужассам этган баркамол, соғлом
шахсни
шакллантириш, аҳоли сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом ёш авлодни
тарбиялашда “Спорт тиббиёти”, “Даволаш жисмоний маданияти” ва “Жисмоний маданият
гигиенаси”каби фанларнинг кўникмаларини талабалар
онгига сингдириш ва бу
кўникмаларни амалиётга жорий қилиш йўлларини ўргатиш, шу
куннинг энг долзарб
муаммоларидан ҳисобланади. Шунинг учун бу муаммоларни ҳал
этишда педагогика
тизимидаги ҳар бир машғулотларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари мавжудлигини ёдда тутиш
даркор. Хусусан маърузаларда илмий билимлар асосан умумлаштирилган формада дақдим
этилади. У таркибига кўра информацион, муаммоли ва аралаш бўлиши мумкин. Маъруза
маълумотлари талабалар томонидан семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида ва
мустақил ишларни бажариш жараёнида ишлаб чиқилади. Семинар, амалий ва лаборатория
машғулотларида назарий билимлар чуқурлаштирилади, кенгайтирилади, мустаҳкамланади,
ҳамда кўникмаларни амалда бажаришга ўргатилади. Мустақил
ишларни бажариш
жараёнида эса маърузалардан олинган билимларни чуқурлаштирилади ва кенгайтирилади.
Натижада амалиётга жорий этиладиган кўникмалар учун назарий асос яратилади.
Талабаларни хатосиз фаолият кўрсатишга ўргатишда, машғулотларни комплекс янги
педагогик техналогиялар билан ўтказиш профессор-ўқитувчининг маҳорати ҳисобланади.
Замонавий педагогик техналогиялар талабаларни муайян фанни ўзлаштиришга
қизиқтиришда ва кўникмаларни ҳосил қилишда, мустақиллигини
таъминлашга
қаратилгандир.
Шундай қилиб, юқорида зикр этилган фанларни модернизация қилишда,
хусусан,талабаларда ушбу фанлар кўникмаларини ҳосил қилишда, ҳамда машғулотларни
қизиқарли қилиб олиб боришни таъминлашда 2011/2012 ўқув йилидан бошлаб (компютер
технологияси, видиопроектор ва слайдлардан фойдаланган холда) қуйидаги янги педагогик
техналогиялар, хусусан, “Ақлий хужум”, “Ким илғор”, “Ким чаққон”,
усулларидан кенг
фойдаланилган холда дарс жараёнлари олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: