Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

Состав оргкомитета: 
 
Максудов Р.Х., профессор, ректор Ферганского государственного университета 
Газиев К.С., доцент, проректор по учебной работе ФерГУ 
Юнусов А.Р., доцент, консультант международных проектов, ФерГУ 
Саттарова Х.Б., начальник отдела международных связей ФерГУ 
Юлдашева Ш.К., доцент, ФерГУ 
Шерматов М.Р, доцент, зав. кафедрой Биология ФерГУ 
© Ферганской государственной университет, 2018 


Эразмус+ дастури доирасидаги 
лойиҳалар халқаро интеграцияни йўлга қўйишда мухим омил
Қ. Ғозиев, лойиҳа координатори, 
ФарДУ проректори
Мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик 
жамиятини шакллантиришнинг юксак талаблари ва замонавий, халқаро стандартларга 
жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, 
таълим тизимини тубдан ислох қилиш ва модернизация жараёнларини чукурлаштириш, 
илғор технологиялар, инновацияларни таълим ва тарбия жараёнларига татбиқ этишни 
тақозо этмоқда. Бу борада 2017 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёевнинг ПФ-4947-сонли Фармон билан “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
Ҳаракатлар 
стратегияси” 
тасдиқланганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Қабул қилинган Давлат дастурида 
мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий 
жиҳатдан 
ривожлантиришнинг 
устувор 
йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, олий таълим тизимини такомиллаштириш, кадрлар 
тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартлар даражасига мос 
олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш долзарб вазифалардан бири сифатида 
белгиланди. Шунинг учун, Олий таълим тизимида дунёнинг етакчи илмий-таълим
муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор
хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни
хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини 
ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Республикамиз олий таълим тизими турли халқаро ташкилотлар, шу жумладан, 
Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури билан олий таълим тизимини модернизациялаш 
ва такомиллаштириш борасида кўп томонлама истиқболли алоқаларни йўлга қўйган. Ҳар 
йили мазкур дастур доирасида бир қатор ҳорижий давлатлар қаторида Ўзбекистон олий 
таълим тизимини модернизациялаш бўйича ҳам янги лойиҳалар молиялаштирилмоқда. 
Жумладан, университетда 2015-2018 йилларда ModeHEd – Modernizing Health Education in 
Universities (Университетларда саломатликка оид ўқув дастурларини модернизация қилиш) 
лойиҳасии амалга оширилди. 
Мазкур 
лойиха 
Европа 
Иттифоқининг 
Германия, 
Чехия, 
Словакия 
мамалакатларидаги университетларда ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг етакчи 
университетлари томонидан хамкорликда амалга оширилди. 
Ушбу лойиҳанинг мақсади университетларда соғликни сақлашга оид фанларни 
структураси ва қамровини чуқур таҳлил этиш орқали ўқув-услубий таъминотини 
инновацион ёндашувлар орқали бойитиш ўқитишни бугунги замон талаблари асосида 
такомиллаштиришга ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида саломатликка 
оид фанларини ўқитишни модернизация қилиш орқали жамоат саломатлигини яхшилаш ва 
уни қўллаб-қувватлаш лойиҳанинг асосий мақсади қилиб белгиланганқаратилган.
Ўтган йиллар давомида лойиҳанинг фаол ҳамкорларидан бири бўлган Фарғона 
давлат университетида бир қатор ижобий ишлар амалга оширлди. Жумладан, мазкур 
лойиҳа доирасида университетнинг табиий фанлар факультетида тиббий билим асослари
валеология асослари, ёш физиологияси ва гигиенаси фанлари учун замонавий 


4
компьютерлар, ўқув кўргазма жихозлари, муляжлар ва бошқа зарурий воситалар билан 
жиҳозланган лабораториялар ташкил этилди. 
Университетнинг бир гурух профессор-ўқитувчилари Лейпциг (Германия), Прага 
(Чехия), Кошице (Словакия), Чимкент(Қозоғистон) шаҳарларидага олий таълим 
муассасаларида лойиҳа доирасида ташкил этилган анжуман, семинар ва тренингларда 
иштирок этиб, Европа Иттифоқи университетларининг соғлиқни сақлашга оид фанларни 
ўқитиш жараёнлари бўйича тажрибалари ўрганилди, электрон ўқитиш тизими ва фанга 
доир замонавий техник жихозлардан самарали фойдаланиш кўникмаларини 
ўзлаштиришди. 
Лойиҳани амалга ошириш давомида Фарғона давлат университети билан ҳорижий 
университетлар ва минтақадаги нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари 
йўлга қўйилди. 
Республикамиз олий таълим муассасаларида ўқитилаётган тиббий билим асослари, 
валеология асослари, ёш физиологияси ва гигиенаси каби фанлари дастурлар таъхлил 
этилиб, такомиллаштрилди электрон ўқув қўлланма яратилди. 
Лойиҳани амалга ошириш давомида университет талабаларига лойиҳа ижрочилари 
томонидан яратилган замонавий электрон ўқув материаллари – тақдимотлар, анимациялар, 
визуал материаллар ва видеороликлар ёрдамида ўқув машғулотлари ўтказилиши таълим 
сифатига ижобий таъсир этди. 
Erasmus+ дастури доирасида амалга оширилган ModeHED – “Университетларда 
соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” лойиҳаси мамлакатимиз олий ўқув 
юртларида халқаро интеграцияни йўлга қўйиш, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва 
ахборот технологияларни самарали тадбиқ этиш борасидаги фаолиятни янада 
мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish