Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

 
 
“M odeHEd” лойиҳасининг Наманган Давлат Университетида саломатликга оид 
фанлар ўқитилиши сифатига таъсири 
 
Имомов Отабек Нормирзоевич 
 
Физиология ва валеология асослари кафедраси катта ўқитувчиси 
 Наманган давлат университети,
 
E-mail: otabek.bio@mail.ru, Тел: +998973740984 
 
Аннотация 
В статье освещена информация о положительном влиянии проекта “ModeHEd” на 
качество 
преподавания 
учебных 
курсов 
здоравоохранения 
в 
Наманганском 
государственном университете в течение 3 лет.
Аннотация 
Мақолада 3 йил давомида бажарилган “ModeHEd” лойиҳасининг Наманган давлат 
университетида саломатликга оид фанлар ўқитилишини сифат даражасига ижобий 
таъсири ҳақида маълумот берилган. 
Annotation 
 In this article it was given information about the positive impact of the project "ModeHEd" 
on the quality of teaching health education courses in Namangan State University for 3 years. 
Наманган давлат университетида айни кунларда 30 турдаги кундузги, 7 турдаги 
махсус сиртқи бакалавриат таълим йўналишлари намунавий ўқув режалари асосида 
саломатликга оид, хусусан Валеология асослари ҳамда Ёш физиологияси ва гигиена 
фанлари университетнинг Физиология ва валеология асослари кафедраси профессор – 
ўқитувчилари томонидан ўқитилиб келинмоқда. Валеология асослари барча кундузги 
бакалавриат таълим йўналишларида, Ёш физиологияси ва гигиена фанлари эса асосан 
педагогик йўналишларда ўқитилади. Кафедра томонидан ушбу фанларни ўқитилиш 
сифатига катта эътибор қаратилади, чунки университетда турли йўналишда ўқиётган 
талабалар эртанги кадрлар бўлиб, уларнинг асосий қисми педагогик фаолият билан 
шуғуланишади. Педагогнинг асосий вазифаси нафақат таълим ва тарбия бериш, ижод 
қилиш, балки камолга етаётган ўқувчилар хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаш ҳам яна 
бир асосий вазифа ҳисобланади. Болалар саломатлигини таъминлашга ўқитувчилар ота – 
оналар билан тенг масъулиятга эга. Буни таъминлаш учун бўлғуси ўқитувчи бола 
организмида кечаётган жараёнлар, саломатликни асрашга оид эленментар даражадаги 
билимларга эга бўлиши лозим. Ушбу кадрларга мазкур билим ва кўникмалар нафақат касб 
доирасида, балки ўз саломатликлари, фарзандларининг саломатлигини асраш ва жамият 
соғлигига таъсир қила олишлари учун ҳам саломатликга оид илмий асосланган билимларга
эга бўлишлари лозим. Бунинг учун биз ўқитаётган фанларни таълим сифати юқори 
даражада бўлиши лозим. 
2015 – 2018 йиллар давомида барча ҳамкорлар билан “ModeHEd” лойиҳа доирасида 
бажарилган ишлар, ортирилган тажрибалар, олиб келинган жиҳозлар, яратилган ўқув 
қўлланмалар ва электрон дарсликлар университетда саломатликга оид фанларни 
ўқитилиши сифатига катта ижобий таъсир кўрсатди. Буни исботини 2018 йил май ойида 


79
экспертлар томонидан ўтказилган мониторинг натижаларинидан ҳам кўриш мумкин. Унга 
кўра модернизацияланган электрон дарслик ва ананвий усулда дарс ўтилган гуруҳларда 
тест ўтказилганда модернизация қилинган электрон дарслик асосида семестр давомида 
ўқитилган талабалар натижалари 20 – 30% юқори бўлганлиги аниқланди.
Кафедра профессор – ўқитувчиларнинг Чехия, Словакия, Германиядаги нуфузли 
университетларда ҳамкорлар билан ўзаро тажрибалар алмашиниши, конференциялар ва
учрашувларда саломатликга оид фанлар ўқитилишининг муаммолари, ўқитишнинг Европа 
тажрибалари, уни тадбиқ этиш, инновацион педагогик технологияларни қўллашга оид
тажрибалар Валеология асослари ва Ёш физиологияси ва гигиена фанлари ўқитишилиши 
сифатига юқори даражада таъсир кўрсатмоқда.
2018 йил лойиҳанинг охирги йили бўлиб, ушбу Халқаро даражадаги лойиҳа ёрдамида 
Наманган давлат университетида саломатликга оид фанлар ўқитилиши такомиллашди, 
лойиҳа доирасида ушбу фанларни ўқитишда фойдаланиладиган ахборот технологиялари
ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминланди ва энг асосийси талабаларни билим 
олиш сифати яна ҳам ошди. Ушбу ишлар келажакда яна давом этирилиб, фанлардаги 
билим ва кўникмаларни юқори даражада талабаларга етказиш орқали жамиятимизда 
тиббий маданиятни янада юксалтириш, саломатни сақлашда каби амаллар орқали 
Республика ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish