Ток зичлиги - Токнинг ўтказгич кўндаланг кесим юзига нисбати билан ўлчанадиган катталик. J билан белгиланади ва бирлиги А/мм2 .
Ток кучи – ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан вақт бирлиги ичида ўтадиган зарядлар миқдори. Ток кучи Iҳарфи билан белгиланиб, ампер (А) да ўлчанади.
Ток релеси – электр двтгателларни юклама токига қарабавтоматик равишда ишга тушириш, тормозлаб тўхтатиш каби бошқариш ишларида фойдаланилади.
Ток трансформатори – амперметр ва токни ўлчайдиган бошқа асбобларнинг ўлчаш чегарасини кенгайтириш ҳамда уларни юқори кучланиш занжирларидан изоляциялаш учун ишлатилади.
Токлар резонанси – сиғим ва индуктивликка эга бўлган занжирнинг берк контурида токнинг айланиб юриши туфайли бу қисмида занжирга берилган токдан катта қийматли ток ҳосил бўлиб қолади, буни ток резонанси дейилади. Ток резонанси ҳодисасидан электротехник қурилмаларнинг қувват коэффициентини ошириш учун кенг фойдаланилади.
Транзистор – электр сигналларни кучайтириб берувчи уч электродли яримўтказгичли асбоб. У радиотехникада, электротехникада кўпинча электрон лампа ўрнида ишлатилади.
Трансформатор – ўзгарувчан ток частотасини ўзгартирмаган ҳолда бирор кучланишни бошқа кучланишли ўзгарувчан токка айлантириш учун ишлатиладиган электростатик қурилма.
Трансформатор подстанцияси – (ТП) – кучланишни ўзгартирувчи трансформаторлар ва электр энергиясини тақсимловчи қурилмалар мажмуи.
Трансформаторнинг салт иш режими – Трансформаторнинг бирламчи чўлғамига номинал кучланиш берилган, иккиламчиси эса нагрузка берилмайдиган режим.
Трансформаторнинг салт ишлаши – трансформаторнинг бирламчи чўлғами ток манбаига уланган, иккиламчи чўлғами эса уланмаган ва унда ток бўлмаган иш ҳолати.
Трансформаторнинг трансформатция коэффицекнти – йуқори кучланиш чулғами ЭЮК нинг паст кучланиш чулғами ЭЮК га нисбати Т.т.к. деб аталади ва К харфи билан белгиланади .
Трансформаторнинг фойдали иш коэффицекнти - трансформатордан олинган актив қувватнинг унга электр тармоғидан берилган актив қувватга нисбати трансформаторнинг ФИК дейилади ва харфи билан белгиланади.
Триод – уч электрод (чўғланма катод, бошқарувчи тўр ва анод) ли электрон лампа. Катод ва анод орасидаги вакуумдан ўтаётган токни тўрга кичик кучланиш бериб ўзгартириш мумкин. Электр тебранишларни кучайтириш, детекторлар ва ҳосил қилиш учун ишлатилади.
Турбогенератор – буғ ёки газ турбинасидан ҳаракатга келадиган электр токи генератори, иссиқлик электр станцияси турбинаси билан бевосита бириккан синхрон генератор. Уларнинг қуввати 120 МВт ва ундан юқори бўлади. ФИК и 98-99 % гача боради.