2008 йилдан киритилган. Энди бу тақиқ Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда.
– инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларга дахл қилиш учун асос бўла олмаслиги белгиланмоқда (26-модда).
3.3. Инсон, шу жумладан қонунни бузганларнинг ҳуқуқларини давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ўзбошимчаликларидан ҳимоя қилишнинг деярли барча замонавий усулларини ўзида мужассам этган инсон
ва фуқарони ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ишончли механизмлари мустаҳкамланди.
Киритилаётган тузатишлар:
– инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари,
шу жумладан “хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” умумэътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилди.
Маълумот учун: Конституцияга киритилаётган ҳибсга олиш пайтида шахс
ўз ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиниши лозимлиги ва уни ҳибсга олаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими айтилганлар тушунарлими деган саволга ижобий жавоб олиши шартлигини назарда тутувчи "Миранда қоидаси" барча демократик мамлакатларда (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва ҳоказо) қўлланилган.
Хусусан, ушбу институтларни мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги нормалар киритилмоқда (27 ва 31-моддалар):
а) шахсни ушлаб туриш чоғида унга тушунарли тилда ўз ҳуқуқлари
ва ушлаб турилиш асослари тушунтирилиши керак;
б) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин;
в) ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун судга олиб борилиши керак. Агар ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак;
г) ҳар бир шахс ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган тартибда ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади;
д) ҳеч ким турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда киришга ҳақли эмас. Турар жойга кириш, шунингдек, олиб қўйиш ёки кўздан кечириш фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши мумкин. Турар жойда тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади;
Инсон ҳуқуқларининг суд ҳимояси кафолатларини таъминлаш мақсадида телефон сўзлашувларини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурордан судга ўтказилмоқда.
– илк маротаба Асосий қонунда (27 ва 28-моддалар) қуйидагилар белгиланмоқда:
а) айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилинади. Бу, ўз навбатида, энг муҳим бўлган “айбсизлик презумпцияси” принципининг амалда рўёбга чиқарилишининг кафолати ҳисобланади;
б) ҳар ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик бермасликка ҳақли. Бунда, Конституцияда қуйидагилар аниқ белгиланмоқда: агар шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас;
в) озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомала ҳамда шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга;
г) шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмайди ва бошқалар;
– шахс ўзига тааллуқли бўлган шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш, нотўғри маълумотларга тузатишлар киритилишини, ўзи ҳақида қонунга ҳилоф равишда тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларни ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга (31-модда);
– ҳар бир шахснинг жиноят процессининг ҳар қандай босқичида
ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланмоқда, жабрланганларнинг ҳимояланиши, одил судловдан фойдаланишини таъминлаш ва уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратишнинг давлат кафолатлари кучайтирилмоқда (29-модда);
– ҳар кимнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Шу билан бирга,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун ўз ишининг қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Бундан ташқари, ҳар кимга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро органларга мурожаат қилиш конституциявий ҳуқуқи берилмоқда
(55-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |