Маълумот учун: Конституцияда қарорлари якуний ва шикоят қилинмайдиган Конституциявий судга фуқароларнинг бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг энг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлайди.
3.2. Инсон ва фуқаронинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига биноан ва Конституцияга мувофиқ тан олинади ва кафолатланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади (19-модда);
– инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунчилик ва давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ҳамда мазмунини белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши
ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак (20-модда);
Маълумот учун: ушбу энг муҳим халқаро-ҳуқуқий принцип Конституциянинг ҳуқуқ ва эркинликлар тўғрисидаги қоидалари ижтимоий муносабатларга бевосита тартибга солувчи таъсир кўрсатишини англатади. Бунда қонунчилик ҳужжатлари ҳуқуқ
ва эркинликларни аниқлаштириш, уларни самарали амалга ошириш қоидалари, механизмлари ва тартибларини белгилаш мақсадида қабул қилинганлигидан қатъи назар, ҳуқуқ ва эркинликлар бевосита амал қилади деб тан олинади.
– Конституцияда илк маротаба ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга эканлиги ва ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Бунда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ
ва фақат конституциявий тузумни, халқнинг соғлиғи ва маънавиятини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган даражасида чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда (21-модда);
Мазкур норма Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (29-модда) ва Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактида (4, 5, 12, 19, 21, 22-моддалари) мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклашга доир қоидаларга асосан киртилмоқда.
– ҳеч қандай ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Давлат халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади (23-модда);
Ушбу нормалар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг давлат кафолатларини мустаҳкамлаш имконини яратади, шунингдек, чет элда яшовчи ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имиджини шакллантириш учун шароитлар яратишга хизмат қилади.
– яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан билан муҳофаза этилади, шу муносабат билан Конституцияда Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланиши аниқ белгиланмоқда (25-модда);
Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги норма Ўзбекистон қонунчилигига
Do'stlaringiz bilan baham: |