Асосий жараёнларнинг турлари. Гидромеханик, иссиқлик ва моддалар алмашуви жараёнларининг бирликлари. Ўхшашлик назарияси асослари. Физик катталикларнинг ўлчов тизимлари



Download 260,5 Kb.
bet4/13
Sana18.04.2023
Hajmi260,5 Kb.
#929971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-маъруза КТЖваК 1-кисм

Ўхшашлик назарияси асослари
Кимёвий технология жараёнларини ўрганиш йўллари

Жараёнларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш учун тенгламаларни келтириб чиқариш мақсадида уларни назарий усулда амалга оширса бўлади.


Ушбу йўл энг қулай бўлиб, жараёнларни тавсифловчи математик тенгламалар (кўпинча дифференциал) тузиш ва уларни ечишдан иборатдир.
Бир турдаги бутун бир синфга оид ҳодиса ва воқеаларни дифференциал тенгламалар ифода этади. Ушбу синфдан бирор аниқ бир ҳодиса ёки воқеани ажратиб олиш учун дифференциал тенглама қўшимча шартлар (бир хиллик шартлари) билан чегараланади.
Бир хиллик шартлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олган: геометрик шакл ва система қурилма ўлчамларини; жараённи олиб бориш шартлари, яъни моддалар физик ўзгармас катталикларини; бошланғич шартлари, яъни бошланғич тезлик температура, концентрация ва ҳоказо; система чегарасида ҳолатни характерловчи чегаравий шартларни, масалан, труба девори яқинида тезликнинг нолга тенглиги.
Лекин, кимёвий ва озиқ-овқат технологияларининг аксарияти жуда мураккаб ва ўзгарувчи параметрлар кўплиги билан характерланади. Шунинг учун кўпинча фақат масаланинг математик ва бир хиллик шартлар ифодасини олиш мумкин. Олинган дифференциал тенгламаларни математикада маълум усуллар билан ечиб бўлмайди.
Турбулент оқимларда иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнларини назарий ўрганишда ҳам худди шундай қийинчиликлар бор.
Ундан ташқари, хаттоки мураккаб жараёнларни ифодаловчи дифференциал тенгламалар системасини ҳам тузиб бўлмайди.
Шундай қилиб, қурилмани лойиҳалаш учун зарур ҳисоблаш тенгламаларини назарий келтириб чиқариш имконияти йўқ. Бундай ҳолатларда тажриба ўтказиш йўли билан жараённи характерловчи катталиклар орасидаги боғлиқлик аниқланади.
Олинган тажриба маълумотлари асосида эмпирик тенгламалар келтириб чиқарилади. Ушбу тенгламалар хусусий характерга эга бўлиб, улардан фақат аниқ шароитларда фойдаланиш мумкин. Одатда эмпирик тенгламалар маълум қадр-қийматга эга ва уларни мухандислик ҳисоблашларда қўлланилади.
Лекин ҳар қандай мураккаб жараённи тадқиқот қилиш вақтида умумий бўлган қонуният ва тенгламаларни келтириб чиқариш керак. Улар ёрдамида бирор хусусий тажриба натижаларини бошқа жараёнларни ҳам текширишга қўллаш имконияти бўлсин. Шу мақсадга тажриба натижаларини қайта ишлашда, ўхшашлик назарияси усулларини қўллаш орқали эришиш мумкин.

Download 260,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish