ДАРДЛАРИНГ ЙЎЛЛА
Мен сени юпатмоқ истадим,
Паришон термулдинг юзимга.
Не бўлди, не сабаб йиғлайсан,
Дарёлар қуюлди кўзингдан.
Армонлар қўлингдан етаклаб,
Домига тортса ҳам йиғлама.
Ғанимлар бир сени эрмаклаб
қўйсада?
бағрингни тиғлама.
Аламларинг ўзимга олай,
Тун-у кун ошиғинг қўллагин.
Овутмоқ-чун боролмай қолсам,
Мактубмас,дардларинг йўллагин.
“Танишинг бу менман"
Озода Рўзиқул қизи
МЕН ЎШАМАН
(еркин вазн)
Туйғуларни ўйин қилган,
Ўз ҳурматин тийин қилган.
Яшаш тарзин қийин қилган,
Мен ўшаман...
Ҳаёллари ҳар ён тарқалган,
Ишончларни тахтдан ағдарган.
Йўқ жойдан муаммо ахтарган,
Мен ўшаман...
Пичоқни аввал ўзгага санчган,
Меҳр-муҳаббатни лаҳзада янчган.
Ғолиблик руҳи-ла ёнган шатранжман,
Мен ўшаман...
Дунёлардан безиб кетган, нодонман,
Қўрқоқликни касб айлаган, нотавонман,
Ишқ тилини тушунмаган таржимонман,
Мен ўшаман..
ҚАЙТИБ БЕРИНГ
Уволи бор, сўзларимнинг уволи бор,
Нурсиз қолган кўзларимнинг уволи бор.
Ғамдан сўлган юзларимнинг уволи бор,
Бахтга тўла юрагимни қайтиб беринг.
Қувнаб кулай баҳор қайтсин ҳаётимга,
Бу шодликлар наҳор қайтсин ҳаётимга.
Майли келманг! Ўлсам агар вафотимга,
Аммо менга юрагимни қайтиб беринг.
Ёмғир каби тўкилмоқда умрим аста,
Қалбим олиб кетгандан сўнг бўлдим хаста.
Кўзёшларим ишқ йўлида даста-даста,
Меҳрга зор юрагимни қайтиб беринг.
Онам ғами улкан карвон бўлмасидан,
Йўл юришдан толган сарбон бўлмасидан.
Сўнгги истак орзум армон бўлмасидан,
Бахтдан ўлган юрагимни қайтиб беринг...
ТАҚДИР
Мен кимман ишқ нелигин билмай,
Кўнгил саройида кезмаган.
Мен кимман ўзгалар бағрини тилиб,
Азоблар чекканин сезмаган.
Билмадим тошмикин юрагим,
Кўзёшларни кўрмас кўзларим.
Ўз ҳақимда фақат тилагим,
Ўзимни маъқуллар сўзларим.
Мен ўша тиниқиб ухлаган,
Чалинган ноишқлик дардига.
Фақатгина тушда йиғлаган,
Қиё боқмас хаёл гирдига.
Қўрқаманки чархи бебунёд,
Ташламасин ишқий боғларга.
Орзуларни алишгум ҳайҳот,
Онам танбеҳ берган чоғларга.
Мен ўша танбеҳлар излаган,
Минг қумсаб болалик чоғларни.
Ҳар ерин, ҳар четин кўзлаган,
Хотиралар унган боғларни.
Ёдимдадир жийда тагида,
Шеър ёзардим мунис онамга.
Ва беркитиб кўрпа тахига,
Шеърларим яширдим оламдан.
Тақдир шеърларимни кафтимдан,
Юлдинг шундан рангим бўзарди.
Ва ўша кун шеърлар тафтидан,
Тандирда ширмойнон қизарди.
ВИСОЛ
Дарёлар чўлларга оқмоққа кўнди,
Гулзорлар тикон-ла ўсмоққа кўнди.
Бу олам гоҳида зулматга чўмди,
Лекин мен кўнмадим сенсиз яшашга.
Ўтинчим шу сени кўрсам бир бора,
Дардларим айтайин юрагим ёра,
Жамолинг кўролмай дилгинам пора,
Кўникдим ёлғонни рост деб аташга.
Мен кутдим йўлингга интизор бўлиб,
Кундузлар ҳижрон-ла ғариб ҳор бўлиб.
Кўзимга кўринар дунё тор бўлиб,
Бироқ кўникмадим сенсиз яшашга.
Алвидо демоқдан ўзга чорам йўқ,
Сенга етишмоқлик энди даргумон.
Соғ- омон юрибсан менинг кўнглим тўқ,
Айрилиқ бизлар- чун висолдир ишон.
ТИЛАК
Истамайман гулдек яшнаб,
Сўнгра тезда сўлишингни.
Мен истайман чинор каби,
Узоқ яшаб юришингни.
Истамайман севаман деб,
Ёнгинамда туришингни.
Мен истайман йироқ кетиб,
Азобларга қўйишингни.
Истамайман бу дунёдан,
Армон билан ўтишингни.
Истагайман бардош билан,
Мени минг йил кутишингни.
ХОТИРА
( Арслонхон бувимнинг порлоқ хотирасига бағишлайман)
Бир дард азоб берар мудом қалбимга,
Есласам гоҳида чулғар ҳаяжон.
Ҳеч ким тушунмайди менинг дардимга,
Юрагим қумсайди сизни бувижон.
Гоҳ ҳавас, гоҳ ҳасад кўзлари билан,
Бувиси борларга назар ташлайман.
Таскин топиб овунч сўзлари билан,
Ва гоҳо фироқдан дилни ғашлайман.
Тизгинни бераман баъзан хаёлга,
Ешигимни чертар хотирлар аста.
Ёнимда бўлсангиз сиздек аёлга,
Меҳримдан ясардим минглаб гулдаста.
Минг афсус мен сизни мангу йўқотдим,
Ёрқин кечмишларим бўлмаслар хира.
Беғубор, жилмайган юзингиз акси,
Кўнглим кўзгусидан ўчмайди сира.
Do'stlaringiz bilan baham: |