УЙҒОТДИМ
Мудраётган тонгни уйғотдим,
Жамолингни кўрмоқлик учун.
Тун қаҳрини қалбдан йўқотдим,
Келмаяпсан ёнимга нечун.
Юрагимнинг соҳибаси сен,
Оҳу кўзли гўзал малагим.
Ҳижронларда яшаяпман мен,
Рухсорингни кўрмоқ тилагим.
Мудраётган тонгни уйғотдим,
Кўчанг аро шаббода бўлиб.
Деразангдан рўмолинг отдинг,
Қувончларга юрагим тўлди.
Мудраётган қалбни уйғотдим...
МУШОИРАЛАРДАН
Муҳаббатим чиндир наҳот кўрмайсан,
"Не бўлдинг айт"- дея ҳолим сўрмайсан.
Билдимки, барибир қадрим билмайсан,
Мени соғинтириб яшагинг келди.
Ҳамон яшаяпман кўзларим ёшлаб,
Умидсизлик куйин қалбимда бошлаб.
Бир кун вужудимга оловлар ташлаб,
Мени соғинтириб яшагинг келди.
Измига сололмай ожиздир ақлим,
Сендан кечмоқликка розимас қалбим.
Ғаш кўнглим баттарроқ ғашлагинг келди,
Мени соғинтириб яшагинг келди.
Ўзга булбулларга кетгил майлига,
Бевақт кирдим, билдим ишқнинг сайлига.
Енди кетмоқдаман ҳижрон ҳайлига,
Мени соғинтириб яшагинг келди.
Севги ниқобини қалбимдан ечиб,
Кетаман майлига мен сендан кечиб.
Ишқий суҳбатингга қолдим ичикиб,
Мени соғинтириб яшагинг келди.
☆☆☆☆☆☆
Соғинч юлдузларин бир-бир санайман,
Дийдор шаробидан ича олмайман.
Йўлингга термулибмаҳзун қарайман,
Сени юрагимдан ўчиролмайман.
Англадим илк севгим баҳори ўзинг,
Фироқдан либослар бича олмайман.
Хаёлимда менга жилмаяр кўзинг?
Сени юрагимдан ўчиролмайман.
Тунларимда файз йўқ, кунларим рангсиз,
Кўнгил тугунини еча олмайман.
Оғриқлар улашар видолар тангсиз,
Сени юрагимдан ўчиролмайман.
Қўл чўзсам етмаган юлдуз бўлсанг ҳам,
Бир зумга бўлсада кеча олмайман.
Ашъорлар йўллайман, ишқдан кечсанг ҳам,
Сени юрагимдан ўчиролмайман.
СОҒИНЧ
Мен сизни соғинсам эҳтимол,
Кўзёшим қалбимни ювади.
Йўлларингиз пойласам такрор,
Шодликлар ғамларни қувади.
Атиргулдек гўзалсиз гулим,
Ўзингиздан қалбингиз гўзал.
Ҳижронлардан бу кўнглим тилим,
Ҳаётимдан ҳаёллар ўзар.
Мен сизни соғинсам эҳтимол,
Кўчангиз бошига бораман.
Қиё боқмоқ сиз учун малол,
Армондан юраги пораман.
Ўрнинггизни эгаллаб биров,
Аста мағрур кўтармоқда бош.
Қўнса ҳамки, сочимга қиров,
Унутмайман сизни қаламқош.
Соғинсангиз эҳтимол мени...
СЕНГА эЛТАДИ
Сездирмайин дийдорларнинг қўлига,
Ҳижрон кишанларин солмоқда фироқ.
Қайғулар поёндоз тўшаб йўлимга,
Ширин орзуларим кетмоқда йироқ.
Қалбимдан ечилмас ишқ тугган тугун,
Яшаяпман тўрт ён мен учун қафас.
Ҳувуллатиб қўйдим дунёни бугун,
Куз, соғинч исидан оляпман нафас.
Ўйлар истагимсиз тутиб қўлимдан,
Бир кун ўйларимни эгаллаб олдинг.
Таърифинг тушмайин қолди тилимдан,
Ҳам орзу, армондек ёдимда қолдинг.
Хазонларни шамол учириб кетсин,
Изларингнинг акси тушсин кўзимга.
Шунда хаёлимга қадаминг етиб,
Таскинлар бераман гоҳо ўзимга.
Тақдир озорлари елкамдаги тоғ,
Дол бўлиб боряпман кун-у тун сайин.
Саробга айланди қаршимдагибоғ,
Армонга айландинг эй моҳ нетайин.
Умидларим бир кун вақтни ўғирлаб,
Азоблар тошидан халос этади.
Қалбинг харитасин дилимга жойлаб,
Дийдор қанотида сенга элтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |