Ашурхон комилова "СОҒинч ранглари"



Download 74,53 Kb.
bet2/11
Sana24.02.2022
Hajmi74,53 Kb.
#246090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KOMILOVA ASHURXON.tayyor111

БАҲОРГА ЎХШАЙСАН ВАТАНИМ

Сен баҳорга ўхшаб кетасан,


Баҳор сендан олган андоза.
Қалбга шодлик ташлаб кетасан,
Таърифинг ҳам эрур овоза.

Сен баҳорга ўхшаб кетасан,


Умидларинг сароб бўлмайди.
Нурлар томон бошлаб кетасан,
Қалбда меҳринг зинҳор ўлмайди.

Сен баҳорга ўхшаб кетасан,


Кўклам гуллар сочади ерга.
Ўз меҳрингни жамлаб аямай,
Улашасан заҳматкаш элга.

Акс этгандир исминг тилимда,


Чап кўксимда тепиб турар жон.
Халқ шодлиги, халқ орзусидан,
Қад ростлади ҳур Ўзбекистон.

ОНА ТИЛИМ

Ёвлар сенга етолмади армон бўлдинг,


Дўстлар учун осмон сари нарвон бўлдинг.
Субҳидамда қуёш янглиғ бош кўтариб,
Маънавият улашгувчи карвон бўлдинг.

Дармон бўлиб Навоийлар дардларига,


Беланмадинг ағёрларнинг гардларига.
Кечмишингу-келажагинг суюк бўлди,
Она тилим деган мард-у мардларингга.

Она тилим само бўлдинг юлдуз бўлай,


Қуёш бўлдинг сен ёритган кундуз бўлай.
Қадринг билмай яшасам гар соқов бўлиб,
Бир сўз тингламоқ-чун зор бўлиб юрай.

Сенинг билан бошлангайдир ҳаёт йўлим,


Мадҳинг айтсам кўксимдадир мудом қўлим.
Ҳар он менинг ҳаёт йўлим ёритгайсан,
Қадринг баланд бўлсин мангу она тилим.

ОНАМГА

Шошилиб ошиқдим бу кун онамга,


Югурдим оёғим қўлимга олиб.
Пешвоз чиқмаяпман дея боламга,
Кутишдан юрагинг кетгандир толиб.

Қадоқ қўлинг билан юзларим силаб,


Нигоҳларинг билан ёшларим артдинг.
Узун сочларингдек умрлар тилаб,
Боқий армонларни зумда қаритдинг.

Фироқлар қаршимда букилди синди,


Дийдорларга етгум фироқдан тона.
Ҳатто "шанба ёғган ёмғирлар" тинди,
Лек қўлинг меҳнатдан тинмади она.


МУВАШШАҲ

Меҳринг булоғига қонмадим тўйиб,


Унутдим гоҳ сени ҳазилга йўйиб.
Хаста орзуларим кетганда куйиб,
Армонимни олган,армоним онам.
Майсалар устига қўйиб бошингни,
"Муҳаммадим"-дея кўзда ёшингни.
Азоблардан асраб, алам тошларин,
Душманга сездирмай отганим онам.

Йўлларимга минг бор нигоҳин қадаб,


Унутиб дунёни гоҳ ўзин алдаб.
Соғинчдан қалблари хун бўлди йиғлаб,
Унутгил боқийга шайландим она,
Фироқ либосига айландим она.

☆☆☆☆☆☆


"Осмонларга учар ҳаёлим",
Олисларга элтиб орзуни.
Армонларни қучар ҳаёлим,
Ёлғизликдан тотиб оғуни.

Меҳрингизни излаб самога,


Боқаяпман мунгли кўз билан.
Дардларимни жойлаб навога,
Енгмоқ мушкул битта сўз билан.

Қадрингиз ҳам бугун шунчалар,


Ўтиб кетди жисм-у жонимдан.
Соғинчларда яшаш бунчалар,
Қийин экан бўлинг ёнимда.

Пойингизга райҳонлар сочиб,


Онажон армондан тонаман.
Ютоқаман қанча сув ичиб,
Фақат меҳрингиздан қонаман.

☆☆☆☆☆☆


Кўзлардаги соғинч ўти қалбга ўтди,
Ҳижронларга кўмилмоқда хун юраклар.
Қароқларим дийдорларни маҳтал кутди ,
Дардларимни олиб учинг капалаклар.

Қизғалдоқлар андуҳларим ёриб чиқсин,


Саҳролардек қуриб кетсин ғамлар ёши.
Армонлардан орзуларим ғолиб чиқсин,
Бевақт сўнмай порласинда бахт қуёши.

Келмаяпсиз чимрилмоқда соғинч қоши,


Сизни қўмсаб йиғлаяпмиз баҳор билан.
Юрагимга кийилмасдан армон тожи,
Қайтинг бу кун менга фақат наҳор билан,
Кўзёшларим артинг она дийдор билан.

☆☆☆☆☆☆


К эл бағримга босайин она,
О зор чеккан кўнглингни силаб.
М энга бўлдинг ўзинг ҳамхона,
И лоҳимдан соғликлар тилаб.
Л экин мендан ранжима она,
О ромингни бўлдим кўп бора.
В а эҳтимол қадринг сезмасдан,
А зобларда қолдирдим она.

А сло мендан ранжимагандек,


Ш оирамсан дея эркалаб.
У мр тилаб дуо қилардинг,
Р изқ тилардинг менга эрталаб.
А на холос мен фарзанд бўлиб,
Ҳ олингни ҳам сўрмабман бир бор.
О лдингидек парвонасан сен,
Н э исташим сўрайсан такрор.

☆☆☆☆☆☆


Мунисим, мушфиқим, меҳрибон онам,
Дардингга дармонлар топа олмадим.
Соғинсанг ёнингга бормадим баъзан,
Аммо ўйин-кулгулардан қолмадим.

Мунисим, мушфиқим, меҳрибон онам,


Гоҳида чорласанг баҳона топдим.
Лекин чорлаб қолса дўст, душманлар ҳам,
Улар-чун доимо югурдим, чопдим.

Мунисим, мушфиқим, меҳрибон онам,


Дунё ташвишлари жамдир кўзингда.
Англадим бўлмасанг маъносиз олам,
Юрак муштоқ бўлар ҳар бир сўзингга.

Йиғласанг сен билан осмон йиғлайди,


Жилмайсанг қалбимдан армон ариди.
Кўксимни нимадир қаттиқ тиғлайди,
Сочингда дардларинг бир-бир қариди.

☆☆☆☆☆☆


Дарахт шохларига айланди орзу,
Армон осмонига чўзаверди бўй.
Езгулик томонга чорлаган ёғду,
Синган хотирани бутлармикин ўй.

Хотира синиғи кирди қўлимга,


Хинодек қизариб нақшин солди қон.
Душмандек кўриндим бу кун ўзимга,
Мажруҳ юрак сари бордим онажон.

Шошилдим ишқ сари кўзларим қадаб,


Орзум гуллайверди, армондан қона.
Рангсиз атиргуллар ичида яшаб,
Атиргул рангини соғиндим она.

☆☆☆☆☆☆


Беҳол юрагимда лаҳча-лаҳча чòģ,
Орзум осмонига етмадим яна.
Армонлар қалбимни поралар она,
Беҳол юрагимда лаҳча-лаҳча чўғ.

Меҳринг қуёшида тобланолмадим,


Қаҳратон бир зумга йироқ кетмади.
Дийдорлар фироқдан огоҳ этмади,
Меҳринг қуёшида тобланолмадим.

Хаёллар домига чорлайди мени,


Ҳаётни òйлашга қизиқишим йòқ.
Орзумнинг орзудан балки.. кòнгли тòқ,
Ҳаёллар домига чорлайди мени.

Ёнига чақирар бòм-бòш бир хона,


Она,унда сендан қолган хотира.
Ҳаёлга кòч десам кòнмайди сира,
Ёнига чақирар бòм-бòш бир хона.

Беҳол юрагимда лаҳча-лаҳча чòģъ...




Download 74,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish