Ҳашаротлар синфи Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар


Ширалар ёки ўсимлик бити (Aphidodea) кичик туркуми



Download 124 Kb.
bet10/11
Sana10.06.2022
Hajmi124 Kb.
#650388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Трахеялилар

Ширалар ёки ўсимлик бити (Aphidodea) кичик туркуми.
Ширалар – Ер юзида кўп тарқалган майда (1-7 мм) полиморф ҳашаротлардир. Кўплаб учрайди. Мингларча турни ўз ичига олган бу гуруҳ ҳашаротларнинг ҳаммаси турли ўсимликларнинг барги, шохчаси, танаси ёки илдизларида яшаб, ўзларининг санчувчи – сўрувчи оғиз органи билан улардан шарбат сўриб озиқланади ва шу билан ўсимликлар (жумладан муҳим маданий ўсимликлар) га ниҳоятда катта зарар етказади ва кўпинча ўсимликни қуриб кетишига сабаб бўлади.
Ширалар мураккаб равишда бир неча хил индивидлар ҳосил қилиб, гетерогония йўли билан кўпаяди. Партеногенетик урғочилари қанотсиз ёки (қўчувчи формалари) қанотсиз бўлади. Кўчувчи ва оталаниб (ўрчиб) кўпаядиган авлодлардаги икки жуфт юпқа нозик пардасимон. Баҳор ва ёз давомида фақат партеногенез йўл билан кўпаювчи авлодлари бир мавсумда 15 – 20 марта насл бериб кўпайганлиги туфайли ҳар бир шира бир мавсумда юз миллионлаб индивидлар ҳосил эта олади.
Олма, нок ва беҳи дарахтида учрайдиган яшил ширанинг баҳорда дастлаб пайдо бўлган қанотсиз урғочиси (“насл асословчи”) лари ўтган куздаги оталанган қишловчи тухумдан етишади. У тезда вояга етиб, партеногенез йўли билан кўплаб личинка (нимфа) туғиб кўпаяди. Унинг дастлабки авлодлари ҳам қанотсиз бўлиб, улар ҳам оталанмай кўпайишини давом этдиради. Кейинчалик туғилган нимфалар қанотли ёки қанотсиз бўлиб, қанотлилар шира наслини бошқа туп олма (беҳи, нок) га тарқалиши таъминлайди.
Кузда мазкур партеногенез урғочилардан оталаниб кўпаядиган қанотли эркак ва урғочилар етишиб, қўшилгач, урғочи шира мазкур шохчага оталанган (қишловчи) тухум қўяди. Бу чидамли тухум фақат янаги йили баҳорда ривожланиб, юқорида баён этилган “насл асословчи” урғочисини етиштиради.
Шафтоли дарахтининг новдаси ва танасида шарбат сўриб яшайдиган катта (4 – 6 мм ) қорамтир ширалар баҳордан кузгача қанотсиз партеногетик урғочилардан иборат бўлиб, уларда қанотли (баъзида қанотсиз) эркак ва урғочи индивидлар фақат куз фаслида етишади. Бу хилдаги ширалар фақат бир тур дарахтларда яшайди.
Дарахтда яшовчи ширалар ўртасида Америкада тарқалган қон ширасининг тузилиши ва ҳаёти бошқачароқ. Кавказ, Қрим, Молдавияда учрайдиган бу ширалар ўзидан ўргимчак толасига ўхшаган модда ажратиб, яширинган ҳолда яшайди. Бинобарин буларни йўқотиш қийин (унинг нўхтасимон “уяси” га тегилса қизғиш суюқлик ажралгани учун шу ном билан аталган). Мазкур хавфли шира дарахтнинг илдизига ҳам ўтиб, уни чиритади ва туганаклар ҳосил этади. Қон ширасини фақат унинг табиий кушандаси – афелинус пашшача ёрдамида йўқотиш мумкин; мазкур пашша шира танасига тухум қўйиб, уни кўплаб қиради.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish