Ҳашаротлар синфи Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар



Download 124 Kb.
bet5/11
Sana10.06.2022
Hajmi124 Kb.
#650388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Трахеялилар

Сўрувчи ёки хартумча типидаги оғиз аппарати фақат гул шарбатини сўриб озиқланадиган ҳашаротлар – капалакларда ривожланган. Буларда бир жуфт остки жағ кучли даражада ўзгариб, иккита узун тарнов шаклидаги ҳартумчага айланган. Гул шарбатини сўриш вақтида оғизнинг икки ён томонидаги тарновчалар туташиб узун найча (“хартумча”) хосил қилади. Сўриш тамом бўлгандан кейин эса ҳашарот ҳартумчасини ўраб олади. Буларда хартумчага айланган остки жағдан бошқа оғиз органлари – устки лаб, устки жағ ва остки лаб ривожланган. Фақат жағнинг пайпасловчилари сақланган бўлиб, у сезиш (маза билиш) органи бўлиб хизмат қилади. Бошқа хил қон сўрувчи ҳашаротлар масалан, сўналарда санчувчи ва қон сўриб олувчи орган сифатида тарновчага айланган остки ва устки лаб, баъзиларида эса устки лаб ва остки жағдан ҳосил бўлган хартумча хизмат қилади.
Кўкрак оёқлари ҳамма турларида кўрсатиб ўтилган бош қисм-думғазача, ўйноғич, сон, болдир ва куракча (“кафт”) дан тузилган бўлса ҳам ҳашаротнинг яшаш шароити ва ҳаётига қараб оёқ қисмлари турлича ўзгарган. Ер қазувчи бузоқбошларда у калта бўғим ва ўткир япалоқ тирноқчали бўлса, сакраб ҳаракатланувчилар орқа оёқлари узун ва кучли мускуллидир. Сувда яшовчи қандала – гладиш ва сув қўнғизларида олдинги оёқлар япалоқ – кураксимон бўлса, гул чангларини тўпловчи асалариларининг сон қисмида махсус “саватча” ҳосил бўлган.
Қанотлар ҳам турли ҳашаротларда турлича ўзгарган. Учқир ҳашарот– сўзанак (игначи) да қанот ҳажми (сатҳи) катталашиб, юпқа ва енгиллашган. Баъзи турлар (масалан, чигирткалар) да ҳам остки қанот кўп мартаба катталашган. Қандалаларда устки қанотининг танага ёпишган қисми хитинлашиб, танани ҳимоя қилишга ёрдам беради. Капалакларда эса жуда нозик қанотининг сатҳи турли шаклдаги енгил “тангача” лар билан қопланган. Қўнғизларнинг ҳамма турларида фақат остки юпқа қанот учишга ёрдам беради. Учтки қанот буларда қалин – хитинлашган; у остки қанотини ва қоринчани ёпиб, ҳимоя вазифасини ўтайди.
Пашшаларда фақат бир жуфт устки қанот сақланган бўлиб, остки қанотининг калта қолдиғи учганда овоз чиқарувчи (“визилдоқ”) органга айланган. Ниҳоят бир қанча ҳашаротларда бутунлай йўқолган.
Қоринча қисми ва ундаги органлар тузилишида ҳам бир неча хил ўзгаришлар содир бўлган. Бир қанча ҳашаротларнинг (масалан, чигиртка ва б. ҳ. лар) урғочиларида охирги қоринча бўғимидаги ўсимталари тухум қўювчи органига айланган. Шу билан бирга буларда мазкур органни қоплаб, ҳимоя этувчи хитин ўсимталар ҳосил бўлган. Асалари ва бошқа хил ариларнинг урғочиси 8 ва 10 қоринча сегментлари ва тухум қўювчи ўсимта ўзгариб, найза органини вужудга келтирган. (Найза игнаси эса тухум қўювчи ўсимтадан ривожланган.) Найза учига бир жуфт заҳар безининг йўли очилган.
Ҳазм органлари системасида ҳам бирмунча ўзгаришлар вужудга келган. Масалан, кўпчилик ёғочхўр қўнғизларда ошқозоннинг хитин ўсимталари кучли тараққий этган бўлиб, ўрта ичаклар ҳам яхши ривожланган. Асалариларда ҳалқум мускули яхши ривожланиб, бу бўлимга уч жуфт сўлак безларининг йўли очилган (мазкур безлар таъсирида гул шарбати ва чанглари асалга айланади; бундан ташқари бу безлар личинкаларининг боқиш учун оқсил моддалари ишлаб чиқаради). Буларда мускулли ошқозоннинг бўлмаслиги, ўрта ичакнинг катта ва йўғон бўлиши ҳам жуда характерлидир.
Ўсимлик шарбати ёки қон сўриб овқатланувчи турларида ҳам ҳалқум ва сўлак безлари яхши ривожланган.
Трахея – нафас олиш органлар системаси учқур ҳашаротларда (жумладан, асалари, бошқа арилар, икки қанотлилар) да кучли ривожланган. Асалариларда абдомен қисмида жойлашган ён-чизиқ трахея найчаларининг кучли даражада катталашиб ҳаво қопчиқларига айланганлиги характерлидир. Мазкур қопчиқлар бир томондан танани енгиллаштиради ва учиш вақтида кўп миқдорда талаб этиладиган кислородни етказиб беради.
Нерв системаси айниқса колония бўлиб яшовчи ва инстинкт хусусияти кучли тараққий этган ҳашаротлар (асалари, арилар, турли чумолилар, термитлар) ва йиртқичлар (сўзанаклар, баъзи қўнғизлар) да бошқаларга нисбатан яхши ривожланган. Асалариларнинг мия” сида “бирламчи деб аталувчи қисмда кўзлар билан туташган ва “тароқсимон орган” деб аталган қисм ва ҳамма сезув органлари ишларининг бирлаштириб бошқарувчи “ассоциация марказлари” жойлашган. Миянинг “иккиламчи” ва “учламчи” қисмлари мўйловлар ва оғиз аппаратлари ишларини бошқаради.
Қорин нерв занжирида бир неча нерв тугунларининг қўшилиб кетганлиги характерли. Айниқса кўкрак қисмидаги тугунлар катта ва мураккаб бўлиб, булар қанотлар (учиш) ва оёқлар ҳаракатини бошқаришга хизмат қилади.
Сезув органлари. Мураккаб, яъни юзларча фосеткалардан ташкил топган кўз ҳамма ҳашаротларда, айниқса, асалари, бошқа парда қанотлилар, капалаклар, йиртқичлар (сўзанак) ва икки қанотлиларда ниҳоятда яхши ривожланган. Мураккаб кўзни ташкил этган фосетиклар сони ҳам ҳашаротнинг ҳаёт фаолиятига қараб ҳар хилдир. Масалан, суваракларнинг ҳар бир кўзида 1800 тача фосетик бўлса, асалари ва баъзи қўнғизларда у 25 минггача боради.
Аниқланишича ҳашаротлар нарсаларнинг шаклини яхши сезса ҳам рангларни сезиш хусусияти бир хил эмас. Бизга қизил, яшил (зангори), ҳаво ранг (кўк) бўлиб кўринадиган ранглар, асалариларга “ҳаво ранг-яшил” ва “ҳаво ранг-бинафша” бўлиб кўринади. Лекин, улар бизнинг кўзимиз илғамайдиган ўта бинафша нурни, баъзи ҳашаротлар эса биз қўролмайдиган нурларни кўра олади.
Ҳашаротларда ҳид билиш (ҳимоявий сезув) органлари ниҳоятда кучли ривожланган. Улар, асоан мўйловларда жойлашган махсус тукчалар ёрдамида бир қанча ҳашаротлар бутун танасидаги махсус тукчилар ёрдамида ҳид сезади. Асалариларда баъзи органик моддаларнинг ҳидини сезиш одам сезишига нисбатан 40 мартаба ортиқ. Кўп ҳашаротларда ҳид сезув хусусияти инсонникига қараганда бир неча мартаба ортиқ эканлигини аниқланган. Шу билан бирга кўп ҳашаротлар ҳидни узоқ мусофадан сезади. Баъзи капалакларнинг эркаги урғочиси тарқатган ҳидли моддани 11 км дан сезади. Ҳид сезиш хусусиятини ҳашаротларнинг озиқланишида ва бир-бирини қўшилиш вақтида топишида катта аҳамиятга эга.
Эшитиш органи ҳам ҳашаротларда яхши ривожланган. Қора чигиртка, сариқ чигиртка ва кўп капалаклар тимпональ орган деб аталган юпқа хитин парда воситасида овоз тўлқинини қабул этиб эшитади. Бу орган қора ва сариқ чигирткалар сон қисмининг олдинги бўғим, катта чигирткаларнинг олдинги қоринча бўғимида, бошқа ҳашаротларда эса кўкрак ёки қоринча бўғимларида жойлашган. Хордатонал орган деб номланувчи эшитиш органи нерв ҳўжайралари билан туташган хитин толачаларидан иборат.
Ҳашаротларнинг эшитув хусусияти инсоннинг эшитув лаёқатидан бошқачароқ. Масалан, кўп ҳашаротлар одам эшита олмайдиган товуш тўлқинларини ҳам эшитади. Овоз чиқарадиган ҳашаротларда эшитиш органи яхши ривожланган.
Маза билиш органи юқорида кўрсатилганидек остки жағ, остки лаб пайпасловчиларида, мазкур органларнинг махсус тукчалари ва ўсимталарда ва оғиз-ҳалқум бўшлиғида жойлашган. Капалак ва пашшалар эса моддаларнинг мазасини оёқ куракчалари ёрдами билан тез аниқлай олади. Ҳашаротларда маза билиш хусусияти инсонга нисбатан бир неча марта кучли тараққий этган бўлиб улар ширин, аччиқ, нордон, шўр таъмни осон ва хатосиз аниқлайди.
Ҳашаротлар ҳаётда ҳаво ёки сув ҳароратни сезиш алоҳида аҳамиятга эга. Бинобарин уларда ҳаво ҳароратинининг ўзгаришини аниқловчи орган ривожланган. Мазкур орган чигиртка ва баъзи бошқа ҳашаротларда мўйловининг остки бўғимида жойлашган бўлса, суварак ҳарорат ўзгаришини оёқ куракчалардаги ўсимталар воситасида аниқлайди.
Кўп ҳашаротларда учиш вақтида қанот ҳаракати тезлигини ва тананинг ҳолатини аниқловчи мувозанат органи, учиш тезлигини бошқарув органлари тараққий этган. Учқур ҳашаротларда айниқса бу органлар яхши ривожланган. Бир қанча ҳашаротлар, хусусан полиморф колония ҳолда яшовчи турлар (асаларилар, арилар, термитлар, чумолилар) да турли сигнал система воситаси вужудга келган. Ишчи асаларилар ўртасидаги озиқ изловчи арилар уяга келиши билан озиқ манбаи жойлашган жойини турли хил ҳаракат (“рақс”) воситасида “хабар қилиб” кўрсатиб беради. Чумолилар ҳаётини яхши ўрганган рус олими Мариковский “ишчи” чумолиларда 20 дан ортиқ ҳаракат билан билдириладиган сигналлар мавжудлигини аниқланган.
Келтирилган фактлар ҳашаротларда нерв ва сезув органлар фаолияти ниҳоятда яхши ривожланганлигини кўрсатади.
Ҳашаротларнинг кўрайиши ва ривожланиши - турли ҳашаротларда турлича боради. Суваракларда ва бошқа бир қанча турларида жинсий диморфизм ривожланган. Лекин, кўпчилик ҳашаротлар, сиртдан қараганда, эркак ва урғочилари ўхшаш бўлади. Шу билан бирга колония ҳосил қилиб яшовчи ҳашаротларда колониядаги индивид (фард) лар турлича тузилган, яъни полиморфизм ҳодисаси вужудга келган.
Ҳашаротларнинг кўпчилиги оталанган тухум қўйиб кўпаяди. Ширалар ва бошқа бир қанча ҳашаротларнинг бир қанча авлоди оталанмайдиган тухум қўйиб, партеногенез йўли билан кўпайса, иккинчи хил авлодлари эркаклар иштирокида оталаниб ривожланади.
Жуда кўп турларининг тухуми маълум даражада йирик бўлганидан ундан эмбрионнинг ривожланиши учун етарли озиқ – сариқлик бўлади. Тухум қобиғида майда – микропилле тешикчалар бўлиб, бу сперматазоид киришини осонлаштиради. Оталанган тухум сиртқи майдаланиш шаклида ривожланади. Ҳосил бўлган дастлабки ҳўжайраларнинг бир томонида эмбрион чизиғи деган йирик ҳужайралар етишиб, сўнгра бу “чизиқ” сариқликнинг ичига ўсиб киради.
Қайрилган жойда ҳужайраларнинг ўсиб, қўшилиши натижасида ташқи – сероза қавати ва ички – энтодерма ҳосил бўлади. Кейинчалик ичга қайрилиб кирган ҳужайраларидан мезодерма етишади (кейинчалик мезодермадан мускуллар, жинсий органлар, қон айланиш системаси, юрак ва томирлар) ривожланади. Кўрсатилган даврлар тухум қобиғининг ичида боради. Бу даврн эмбрион ривожланиши деб номланган.
Ҳозирги даврда яшаётган ҳамма қанотли ҳашаротларнинг тухумдан чиққан авлоди вояга етганлари (имаго) га ўхшамаган личинка шаклида бўлиб, у эмбрион сўнгги ривожланиш даврини ўтиб, тараққий этади. Лекин мазкур личинканинг эмбрион сўнгги тараққиёти икки хил йўналишда: 1-тадрижий ёки чала ўзгариб ривожланиши ва 2-бирданига тўла ўзгариб ривожланиш йўналишида боради.
Тадрижий ёки чала ривожланадиган ҳашаротлар (сувараклар, термитлар, сўзанаклар, биркунлилар, тўғри қанотлилар, битлар) нинг тухумдан чиққан личинкалари кўп жиҳатдан катта ёшлилари (имагоси) га ўхшаган бўлиб, у аста – секин пўст ташлаб ўсган сари вояга етган авлодларига ўхшаб боради. Бошқача қилиб айтганда буларнинг тараққиёти даврида кескин (тўлиқ) ўзгаришлар рўй бермайди.
Бирданига ёки тўлиқ ўзгариш билан тараққий этадиган ҳашаротлар (булоқчилар, қўнғизлар, капалаклар, икки қанотлилар, бургалар) нинг тухумдан чиққан личинкалари эса вояга етган авлодларига сира ўхшамаган – қурт шаклида бўлиб, у кўп жиҳатдан кўп оёқлиларга ўхшайди. Бу хилдаги личинканинг оғиз аппарати кавшовчи типда, қоринча қисмида оёқчалар бўлиши ва кўпчилигини вояга етган ҳашаротга нисбатан бошқача ҳаёт кечириши ҳарактерлидир.
Бир неча пўст ташлаб бу хилдаги личинка ўзида маълум озиқ запаси ҳосил этгач, бирдан (кескин) ўзгариб, ғумбак даврига ўтади. Кўп ҳашаротларда ғумбак ҳаракатсиз (ёки кам ҳаракат) бўлиб, бу даврда личинканинг жуда кўп ички органлари қайтадан қурилади. Қоринча оёқлари йўқолиб, оғиз аппарати қайтадан тараққий этади. (Шунинг учун ҳам ғумбак даврида личинка, кўпинча ҳаракатсиз, у озиқланмай, запас озиқ – ёғ таначалари ҳисобига яшамайди). Мазкур катта ўзгаришлар натижасида ғумбак оҳирги марта пўст ташлаб имагога айланган. Баъзи ҳашаротларнинг ғумбак ҳаракатчан бўлса-да, кўпчилик турларда бу давр ҳаракатсиз ёки ҳаракат бўлиши табиийдир. Бир қанча ҳашаротлар (кўпинча капалаклар ва баъзи қўнғизлар)нинг ғумбаклари махсус ажратилган толадан ўралган пилла ичида ҳимояланган бўлса, бўчкасимон ғумбакларни қалин хитин қавати ташқи муҳит таъсиридан сақлайди.
Тўлиқ ўзгариш билан тараққий этиш мазкур гуруҳ ҳашаротларнинг сўнгги эволюцияси натижасида вужудга келган ўзига хос лаёқатланиш ниҳоятда кўплаб кўпайишини мувофиқлаштиргандир.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish