Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet68/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

11.1.3. Дистимия
Дистимия ҳам чегарадош рухий бузилишлардан бири ҳисобланади, рухий ва хулқий бузилишларнинг Халқаро таснифиси доирасида кейинги 10-қайта кўриб чиқилишига мувофиқ уни кайфиятнинг сурункали аффектив бузилишларига киритилади. М.В.Кeller M.E.Zucker (1994) маълумотларига кўра, дистимиянинг умумий популяцияда тарқалиши анча кенг - 31 %, чўзилиб, хроник флюктирловчи ҳолда кечади, бу субсиндромал депрессив бузилишни даволашнинг қийинлиги шундаки, фақат врач-психиатрларгина эмас, балки врач-терапевтлар, врач-стомотологлар ҳам унга жуда синчиклаб аҳамият беришлари керак. Муаммонинг долзарблиги ҳам мана шунда. Врач-стоматологлар ҳузурига баъзан тиш-жағида дард бўлиши билан бирга, дистимия билан оғриган беморлар ҳам келади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, бу дистимик бузилишлар аёлларда эркакларга қараганда 2 марта кўп учрайди.
Дистимиянинг клиник манзараси кечишининг юқорида айтиб ўтилган хусусиятларидан ташқари, қатор ўзига хос қиёсий белгиларга эга бўлади. Биринчидан, дистимия ташхисига анамнезда ёки бошланган ё бўлмаса касалликнинг кечишида гипоманиакал ва маниакал хуружлар, эпизодлар мавжудлиги тўғри келмайди. Иккинчидан, дистимия ташхисига клиник манзарада галлюцинатор, васваса, кататоник симптомлар, шунингдек, деменция симптоми мавжудлиги зид бўлади. Учинчидан, кайфиятнинг тушкунлик ҳолатда бўлиши «психотик симптомларсиз оғир депрессив эпизод» ёки «меъёрдаги депрессив эпизод» даражасига етмайди. Тўртинчидан, дистимия кечишининг давомлилиги минимал диагностик бўсағаси катталар учун 2 йил бўлади, яъни дистимия бузилишнинг асосий клиник симтомларининг кечиши давомлигига қараб камида 2 йил ичида ташхис қўйилади (болалар ва ўсмирлар учун бу минимал диагностик бўсаға 1 йилни ташкил этади.
Дистимиянинг асосий клиник хусусиятлари кўпинча рўйи-рост субдепрессив симтоматиканинг муқим ёки флюктирловчи бўлишидан иборат. Дистимияси бор беморлар ғайратининг, фаоллигининг сусайгани, ҳоли қуриши, диққатни тўплай олмаслиги, ўз-ўзига тўғри баҳо бераолмаслиги, ангедония (флюктирловчи характер), умидсизликка тушиш, келажакка ишонмаслик, кундалик ҳаётдаги ишларини, мажбуриятларини эплай олмаслиги, уйқусизлик ёки жуда уйқучанлик, одамови бўлиб қолгани, камгапликдан шикоят қиладилар. Дистимиянинг клиник манзарасига яна шундай хусусият борки, жуда кам ҳолларда учрайди.
Юқорида айтилганлардан субсиндромал депрессия дистимик бузилишда кўп жиҳатдан беморнинг тегишлича субьектив шикоятига асосан белгиланади, дейиш мумкин, шунга кўра, психомотор тормозланиш ва вегетатив депрессиянинг соматовегетатив белгиларига хос субъектив даражада қайд қилинади. Бундай беморлар, одатда, ёрдам сўраб психиатрга камдан-кам борадилар, ўзларининг бундай аҳволларидан рози бўлиб, юраверадилар.
Дистимия бор беморларни даволашда тимоаналептик терапия кўзда тутилади. Трициклик антидепрессантлар (имипрамин, амитриптилин, анафранил) билан бир қаторда кейинги бир неча йил давомида серотонин рецепторларининг селектив ингибиторлари: сертралин (золофт), флоуксетин (прозак) муваффақият билан қўлланилмоқда. Ниҳоят дистимияни антидепрессантлар прозак ёки золофтни вегетостабилловчи компонентли таъсири бўлган тегретол билан комбинация қилиб даволашда маълум тажриба орттирилди.
11.2. Неврозлар
Неврозлар - рухий фаолиятнинг аслига келтириш мумкин бўлган рухий фаолият бўлиб, у рухиятга зарар етказадиган, таъсир қиладиган омиллар ва беморнинг ўз касаллигини тўғри тушуниши ва борлиқ дунёни тўғри тасаввур қилишга боғлиқдир. Неврозлардан ташқари, неврозсимон ҳолатларни ажратишади, улар бирорта касаллик сабабли пайдо бўлади ва ўзининг ташқи аломатлари билан неврозларга ўхшайди. Мамлакатимизда неврозлар сифатида анъанавий равишда неврастения, истерия ва ёпишқоқ ҳолатлар неврози тафовут қилинади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish