11.1.2. Агорофобия
Кейинги икки ўн йилликда «агорофобия» тушунчасига маълум ўзгартишлар киритилди. Мамлакатимиз психопатологияси шу ном билан аталадиган ҳолатни очиқ жойлардан қўрқиш деб тушунади. Чет элдаги психиатрия мактаблари бу тушунчани анча кенг маънода талқин қила бошладилар. Агорофобия синдромининг асосий моҳиятини қатор шароитларда, вазиятларда ваҳимага тушиш, ваҳимага тушганда эса жуда қаттиқ қўрқиб кетиш хуружлари ривожланиши билан изоҳлай бошлади.
Касалликларнинг 10-қайта кўриб чиқилган.Халқаро таснифиси Ғ 40 бандига тўғри келадиган бобида агрофобияга халқ олдида, кўпчилик йиғиладиган жойларда (ёки кўпчилик олдида маъруза қилганда, одамнинг битта ўзи саёҳат қилганда, битта ўзи уйдан чиққанда), ҳеч бўлмаса кейинги тўртта вазиятдан иккитасида пайдо бўладиган куркув деб таъриф берилади. Юқорида айтиб ўтилган шароитларда ваҳима, қўрқув пайдо бўлиши юракнинг ўйнаши, терлаш, қалтираш, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларининг қуриши билан кечади. Шу билан бирга нафас олиш қийинлашади, бўғилиш ҳисси пайдо бўлади, яъни ҳаво етишмайди; аҳвол ёмонлашиб, меъда-ичак йўлида ноҳуш сезги пайдо бўлади, бош айланади, одам беқарор бўлиб, ҳоли қурийди, бирор ишга қўли бормайди, одамлар билан мулоқот қила олмай қолади; одамлар олдида ўзини йўқотиб қўяди, жинни бўлиб қоламан деб ваҳимага тушади, ўлим ваҳимаси пайдо бўлади.
Кўпчилик ҳолларда бемор агрофобия синдромидан олдин биологик табиатдаги қатор патоген таъсирлар остида бўлади (эндокрин ўзгаришлар, ёки эндокрин бузилишлар, ичкиликбозлик, сурункасига уйқуга тўймаслик, соматогениялар) ва микро ижтимоий-психологик табиатда бўлади.
Кўпчилик ҳолларда агрофобия 20-40 ёшларда, яъни одамнинг ақли тўлган, бирор ҳунар эгаси бўлган даврда кузатилади (Л.Г.Дмитриева, 1996). Агорофобияда жинсий қобилият сақланиб қолиши ҳақида ишончли маълумот йўқ.
Чегарадош рухий бузилишнинг бу тури маҳсули психотик бузилишлар (васваса, галюцинация ва ҳоказо), шунингдек эндоген ёки органик генездаги зўрайиб борадиган эсипастлик симптомлари йўқлигига қарамасдан хулқнинг, ижтимоий фаолликнинг, беморлар бутун ҳаёт тарзининг муқим ўзгаришларига, рўйи рост ижтимоий адаптацияга олиб келиши мумкин. Агорофобия ёмон кечганда бузилиш панагорофобия-қўрқувгача олиб бориши мумкин, бунда бемор уйидан умуман кўчага чиқа олмайдиган бўлиб қолади (Л.Г.Димитриев, 1996). Агорофобия синдромини даволашда психотроп воситалар- антидепрессантлар, бензодиазепин қаторидаги транвилизаторлар, (феназепам, альпразолам), психотерапевтик усуллар (рационал психотерапия, кўз бўйича ўз-ўзига таъсир қилиш билан функционал тренировкалар, гипносугестив психотерапия- якка-якка ва гуруҳ билан комплекс равишда ўтказилади.
Агорофобиянинг аҳоли ўртасида кенг тарқалган, сурункали қайталаб кечади, ижтимоий дезадаптация эҳтимоли намоён бўлиши мумкин, шу сабабли, уни «кичик» чегарадош психиатриянинг энг долзарб муаммоси деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |